190
Аккредитив фақат битта маҳсулот етказпб берувчи билан ҳисоб-
китобларга мўлжалланади. Аккредитив муддати ва ҳисоб-китоблар тартиби
тўловчи билан маҳсулот етказиб берувчи ўртасида тузилгап шартномада
келишилади. Шартномада қуйидагилар бўлиши лозим:
-банк-эмитентнинг номи;
-аккредитив тури ва ижро этилиши усули;
-маҳсулот етказиб берувчипи аккредитив очилганлиги ҳақида хабардор
қилиш усули;
-аккредитив бўйича маблағии олиш учун маҳсулот етказиб берувчи
тақдим этиши лозим бўлган ҳужжатлар тўлиқ рўйхати ва аниқ тавсифи;
-товар жўнатилгандан сўнг ҳужжатларни тақдим этиш муддатлари.
ҳужжатларнинг тўлдирилиши ва расмийлаштиришга талаблар. Бошқа зарур
хужжатлар ва шартлар.
Сотиб олувчининг банкида қуйидаги ишлар бажарилади.
Тўловчи
ўзига
хизмат
кўрсатаётган
банкка
(банк-эмитент)
аккредитивга электрон ариза (0401005 шакл) тақдим этади.
Аризада
қуйидагилар албатта кўрсатилиши лозим:
-аккредитив очиш учун сабаб бўлаётган шартноманинг иомери;
-аккредитивнинг амал қилиниши муддати (аккредитивни ёпиш санаси
ва ойи);
-маҳсулот етказиб берувчииииг номи;
-аккредитивни ижро этувчи банкнинг номи;
-аккредитив бўйича тўловлар бажариладиган ҳужжатларнинг тўла ва
аниқ номи, уларни тақдим этиш муддатлари ва расмийлаштирилиши тартиби
(уларнинг батафсил рўйхати аризага илова қилиниши мумкин);
-зарур маълумотларни ҳам кўрсатган ҳолда аккредитив тури;
-қандай товарлар (хизматлар) жўнатилиши учун аккредитив очилмоқда,
товарларни жўнатиш муддатлари;
-аккредитив суммаси;
-аккредитивни амалга ошириш усули.
Тўловчи маҳсулот жўнатувчидан аккредитив бўйича ижрочи банкда
унга очиладиган шахсий ҳисоб номерини аниқлаб олган ҳолда ариза бериши
лозим. Бусиз "А" филиал аккредитивга электрон
аризани шакллантира
олмайди.
Тўловчи банкида келиб тушган аккредитивларни ҳисобга олиш учун
балансдан ташқари "Тўланадиган аккредигивлар" ҳисоби очилади. Ижрога
қабул қилинган аккреднтив махсус журналда рўйхатга олинади. Унда сана,
тартиб номери, маҳсулот етказиб берувчи номи, аккредитив муддати ва
сумма кўрсатилади. Аккредитивга журналдаги қайд
этиш тартиб номери
биркитиб қўйилади. Аккредитив ишлатиб бўлинганлиги хақида ижрочи
банкдан хабар олингандан сўнг тўловчи банки банкдан ташқари ҳисобдаги
суммани ҳисобдан чиқаради. Аккредитив тўла ишлатилмасдан сумма
туловчи банкдаги ҳисоб-китоб ҳисобига қайтарилганда ҳам балансдан
ташқари ҳисоб ёпилади.
191
Маҳсулот етказиб берувчи банкида аккредитив бўйича қуйидагича иш
олиб борилади.
Банк-эмитентдан маблағ келиб тушгач, маҳсулот етказиб берувчи
банкида "Аккредитивлар" алоҳида баланс ҳисобида маҳсулот
етказиб
берувчига алоҳида шахсий ҳисоб очилади. Ижро учун қабул қилинган
аккредитив махсус журналда рўйхатга олинади. Маҳсулот етказиб берувчига
аккредитив келиб тушганлиги ҳақида хабар аккредитив бўйича шахсий
ҳисобга имзо қўйдирган ҳолда аккредитив келган куни ёки ундан кейинги иш
кунида топширилиши керак. Аккредитивнинг ижроси ёки тўлови маҳсулот
етказиб берувчи банкининг ўзи томонидан бажарилади. Маҳсулот етказиб
берувчи аккредитив шартларида белгилаб қўйилган бўлса, аккредитивдан
фойдаланишдан муддатидан илгари воз кечиши мумкин.
Аккредитив бўйича тўлов унинг барча шартлари бажарилсагина амалга
оширилади. Бирон-бир талаб бажарилмаса, тўлов бажарилмайди. Маҳсулот
етказиб берувчининг банки барча шартлар бажарилишини,
пту жумладан
ҳисоблар реестри тўғри расмийлаштирилиши, уида имзолар ва мухр
намуналарга мувофиқлигини текширишга мажбур. Агар аккредитив
шартларида сотиб олувчи вақилининг акценти назарда тутилган бўлса,
акцеит ёзуви мавжудлиги, вакил имзосининг намунага мувофиқ келиши
текширилади.
Ҳисоблар реестрлари уларда жўнатиш санаси,
товар-транспорт
ҳужжатлари номерлари, товар алоқа корхоналари орқали жўнатилганда почта
квитанциялари, товар сотиб олувчи вакил томонидан қабул қилингач
жўиатилгаида эса қабул қилиш-топшириш ҳужжатлари номери ва санаси,
жўнатилган транспорт тури кўрсатилмаган бўлса тўловга қабул қилинмайди.
Ҳисоблар реестри банкка уч нусхада топширилади:
1-нусха мемориал ордер бўлиб хизмат қилади, 3-нусха тилхат сифатида
маҳсулот етказиб берувчига қайтарилади, 2-нусха товар-транспорт
ҳужжатлари ва банк аккредитивлар" ҳисобида акс эттириш учун юборилади.
Тўловчи вакил акцепти назарда тутилган ҳолларда вакил ижрочи
банкка ўз наспорти ёки унинг ўрнини босувчи хужжатии, ўз
имзоси
намунасини, аккредитив очган ташкилот томонидаи берилган сафар
гувохномаси ёки ишончномасини тақдим этади. Акцептланган ҳужжатларда
вакил
"________________"даги N___________аккредитив ҳисобидан
сана
__________________________нинг вакили томонидап акцептланди.
(сотиб олувчи корхона номи)
Имзо: ___________________
_____ ________________20 __йил."
кўринишда ёзувни бажаради.
Ишлатилмаган
аккредитив суммаси
электрои
почта орқали
қайтарилади. Аккредитивдаи нақд пул билан тўлов бажариш мумкин эмас.
Маҳсулот етказиб берувчи банкида аккредигив қуйидаги ҳолларда
ёпилади:
192
а) аккредитив муддати тугаганда аккредитив ёпилганлиги ҳақида
ижрочи банк-эмитентга хабар қилади;
б) маҳсулот етказиб берувчи аккредитив фойдаланишдан муддатидан
олдин воз кечганлиги ҳақида ариза берганда, банк-эмитентга маблағ ўтказиб
берилади;
Банкнинг айби бўлмаган барча ҳолларда маҳсулот етказиб берувчига
даъволар банкнинг иштирокисиз қурилади. Банк ҳужжатлар йўлда тўхталиб
ёки йўқолиб қолиши учун жавобгар эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: