Юлдашeв А. Сирожиддинов И. Хусаинов М



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/164
Sana21.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#44553
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   164
Bog'liq
moliyaviy menejment

"Корхоналар тўғрисида" қонунига
биноан 
корхона ҳисоб-китоб ҳисобидан иш ҳақи ва бюджетга тўловлар, шунингдек,
давлат мажбурий суғутраси ва пенсия фондига тўловлар биринчи навбатда 
амалга оширилади. Ҳисоб-китоблар бошқа турлари календарь навбати
бўйича бажарилади. Хўжалик суди корхонани банкрот деб топганда 
корхона ҳисобидан тўловлар навбати "Банкротлик тўғрисида" қонун 
талаблари асосида белгиланади. 
Корхоналар ўртасидаги нақд пулсиз ҳисоб-китоблар қуйидаги 
ҳужжатлар асосида амалга оширилади: 


180 
- тўлов топшириқларномалари; 
- тўлов талабномалари; 
- аккредитивлар; 
- чеклар; 
- тижорат банкларининг векселлари; 
- инкассо топшириқномалари. 
- пластик карточкалар 
Тўловлар тўловчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан еки банк билан 
битишувга мувофиқ банк ссудалари ҳисобидан бажарилади. Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 1996 йил 24 январдаги "Тўлов интизомини 
ва ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини мустаҳкамлаш чоралари тўғрисида" 
Фармонига биноан товарлар ва хизматлар етказиб бериш 15 фоизли олдиндан 
тўловсиз бажарилиши мумкин эмас. 
Маблағлар олувчи ҳисобига тўловчи ҳисобидан чиқарилгандан сўнг 
езиб қуйилади. Тўловчилар ва олувчилар ўртасидаги низоли масалалар 
банкнинг аралашувисиз ҳал этилади. 
Тўлов талабномаларидан ташқари тўлов ҳужжатлари уларнинг 
суммасидан қатъи назар ҳисобда мавжуд маблағлар доирасида қабул 
қилинади. 
Чеклар қўлда сиёҳ еки шарикли ручкада ёзилади. Ҳисоб-китоб 
ҳужжатларида бўяш ва ўчиришларга йўл қўйилмайди. 
Маблағни тўловчининг ҳисобидан чиқариш фақат ҳисоб-китоб 
ҳужжатининг биринчи нусхаси еки электрон тўловлар тизими орқали 
узатилган ҳужжат асосида амалга оширилади. 
Тўлов топшириқномаси корхонанинг унга хизмат кўрсатаётган 
банкка корхона ҳисобидан маълум маблағни тўлаб бериш ҳақидаги 
топшириғидир. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1996 йил 31 
январдаги хатига биноан республика ичида олдиндан тўлов бўйича тўлов 
топшириқномалари шартнома номерини, ҳисоб-китоблар тартибини ва 15 
фоиздан кам бўлмаган ҳолда олдиндан ўтказилаётган тўловнинг битишув
умумий суммасига фоизлардаги нисбатини кўрсатилган ҳолда қабул 
қилинади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 24 январдаги 
"Тўлов интизомини ва ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини мустаҳкамлаш 
чоралари тўғрисида" Фармонига мувофиқ Республика доирасида 15 фоизлик
олдиндан тўловсиз ёки муддати ўтган дебитор қарзи мавжуд бўлган ҳолда 
товар етказиб берилиши тақиқланган. Республикадан ташқарига товар 
жўнатиш олдиндан тўлов олинган еки акредитив очилган ёки хаpидорларга 
хизмат кўрсатувчи банкларнинг гарантияларини олган ҳоллардагина амалга 
оширилиши лозим. 
Корхона ҳисобида маблағ етарли бўлмаса еки банк ссудаси ҳисобидан
тўлаб бериш имкониятлари бўлмаса тўлов топшириқномалари қабул 
қилинмайди. Тўлов топшириқномаси банк ссудаси ҳисобидан тўлаб
берилиши учун банк билан мижоз ўртасида тегишли шартнома 
расмийлаштирилган бўлиши зарур. 


181 
Банк ссудалари бўйича қарзларни тўлашга мўлжалланган мақсадли 
ўтказма маблағлар корхона ҳисоб-китоб ҳисобига туширилмай тўғридан-
тўғри қарзни қайтаришга йўналтирилади, қарз бўлмаган ҳолда эса ҳисоб-
китоб рақамига туширилади. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish