Уқувчилар нутқига қуйилган талаблар
´қувчилар нутқини ўстиришда аниқ белгиланган бир қатор талабларга риоя қилинади:
1. ´қувчилар нутқи мазмундор бўлсин. Ҳикоя ёки иншо ўқувчилар учун яхши маълум бўлган
далиллар, уларнинг кузатишлари, ҳаётий тажрибалари, китоблардан, расмлардан, радиоэшиттириш ва
телекўрсатувдан олган маълумотлари асосида тузилсагина мазмунли бўлади. Болалар билмаган нарса,
кўрмаган воқеа-ҳодисалар ҳақида етарли тайёргарликсиз сўзлашга йўл қўйилса, нутқ камбағал, мазмунсиз
чиқади.
Нутқ ўстириш методикаси ҳикоя, иншо учун материални пухта тайёрлашни, яъни материал йиғиш,
уни муҳокама қилиш, тўлдириш, асосий мазмунни ажратиш, зарурий изчилликда жойлаштиришни талаб
қилади. Албатта, бунда ўқувчиларнинг ёш хусуснятлари ва қизиқишлари ҳам ҳисобга олинади.
2. Нутқда мантиқийлик бўлсин. ´қувчилар нутқи мантиқан тўғри бўлиши, фикр изчил, асосли баён
этилиши, асосий ўринлар туширнб қолдирилмаслиги ва ўринсиз такрорга, мавзуга тааллуқли бўлмаган
ортиқчаликка йўл қўйилмаслиги талаб этилади. Нутқнинг мантиқийлиги нарса, воқеа-ҳодисаларни яхши
билиш билан белгиланади, манти±ий хато эса материал мазмунини аниқ билмаслик, мавзуни ўйламасдан
ноқулай танлаш натижасида келиб чиқади. Бу икки талаб нутқнинг мазмуни ва қурилишига тааллуқлидир.
Нутқни тил жиҳатидан шакллантиришга оид талаблар ҳам мавжуд.
3. Нутқ аниқ бўлсин. ´қувчи далиллар, кузатишлар, таассуротларини ҳақиқатга мос равишда оддий
баён
этибгина
қолмай,
шу
мақсаднинг энг яхши тил воситаларидан (сўз, сўз бирикмаси, гаплардан) фойдаланган ҳолда, махсус
тасвирлар билан ифодалашга ўргансин.
4.
Нутқ
тил
воситаларига
бой
бўлсин.
Мазмунни
аниқ
ифодалаш учун ўқувчи нутқи тил воситаларига бой бўлиши, у ҳар қандай вазиятда ҳам керакли
синонимлардан, хилма-хил тузилган гаплардан мазмунга энг мосини танлаб фойдалана олиш кўникмасига
эга бўлиши зарур. Албатта, бошланғич синф ўқувчиларига тил бойлиги юзасидан юқори талаб қўйиб
бўлмайди, аммо ўқитувчи ўқув ишларида уларнинг сўз бойлигини ошириб боришни ҳар вақт кўзда тутиши
керак.
5.
Нутқ
тушунарли
бўлсин.
Оғзаки
нутқ
эшитувчига,
ёзма
нутқ эса уни ўқувчига тушунарли бўлиши зарур. Сўзловчи ёки ёзувчи нутқини эшитувчининг ёки
ўқувчининг имкониятини, қизиқишини ҳисобга олган ҳолда тузса, уни ҳамма бирдек, ҳеч қийинчиликсиз
тушунади.
6.
Нутқ
ифодали
бўлсин.
Агар
нутқ
ифодали,
яъни
жонли,
чиройли,
ишонтирадиган
бўлса,
эшитувчига
ёки
ўқувчига
таъсир
этади.
Оғзаки
нутқ
эшитувчига
интонастия
орқали
таъсир
этса,
оғзаки
нутқ
ҳам,
ёзма
нутқ
ҳам
тингловчи
ва
ўқувчига
ҳикоянинг
умумий руҳи, далиллар, танланган сўзлар, уларнинг эмостионаллиги, тузилган жумла, иборалар ёрдамида
таъсир
этади.
Нутқнинг
тушунарли ва ифодали бўлиши ҳар қандай шевага хос ва ортиқча сўзлардан соф бўлишини тақозо этади.
7. Нутқ тўғри бўлсин. Мактаб учун нутқнинг адабий тил нормаларига мос - тўғри бўлиши алоҳида
аҳамиятга эга. Ёзма нутқ грамматика, имло ва пунктуастия жиҳатидан, оғзаки нутқ эса орфоэпик жиҳатдан
тўғри тузилиши талаб этилади. Нутқнинг тўғри, бўлиши учун сўз танлаш ва нутқ логикаси катта
аҳамиятга эга.
Юқорида санаб ўтилган талаблар ўзаро бир-бири билан узвий боғлиқ бўлиб, мактаб ишлари тизимида
комплекс равишда амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |