Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим


Уқувчилар нутқини ўстиришнинг машғулотнинг бошқа



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/148
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#37163
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   148
Bog'liq
strukturno-semanticheskie i kommunikativnye osobennosti passivnyx konstruktsij v tekste

 
Уқувчилар нутқини ўстиришнинг машғулотнинг бошқа
турлари билан боғлиқлиги 
´қувчилар нутқини ўстириш бошқа ўқув предметларидан ўтказиладиган машғулотлар билан ҳам 
узвий равишда боғланади. Она тили дарсларида ўқувчилар тил ёрдамида табиат ва кишилар ҳаёти ҳақида 
билим оладилар; улар кузатишни, ўйлашни ва кўрганлари, эшитганлари, ўқиганлари ҳақида тўғри баён 
қилишни ўрганадилар. Она тили дарслари болалар луғатини бойитишга самарали ёрдам беради, нутқнн 
тўғри тузишни ўргатади. 
Уқиш дарси ва у билан боғлиқ ҳолда олиб бориладиган кузатиш, экскурсия ўқувчиларга табиат 
ҳодисалари, кишилар ҳаёти ва меҳнати ҳақида, ахлоқ қоидалари, бошқа кишилар билан муомала ±илиш 
ҳақида билим беради; бу дарсларда болалар нутқига, уни шакллантириш ва ўстиришга кенг имконият 
мавжуд. Шеър, мақолаларни ўқиш, ўқилганларни қайта ҳикоялаш, экскурсияда, предмет ва табиат 
ҳодисаларини кузатиш вақтида кўрганларини ҳикоя қилиш ўқувчилар оғзаки нутқини ўстириш воситасидир. 
Она тили дарсларида эса ёзма нутқни ўстириш учун кенг имкониятлар мавжуд. Грамматикани ўрганиш ва 
ўқиш дарсларида ўқувчилар бажарадиган сўз бирикмаси, гап тузиш, баён, иншога доир турли хил машқлар 
нутқий малакаларни эгаллашда уларга ёрдам беради. 
Грамматика ва тўғри ёзув дарсларида тилни махсус ўрганиш билан болалар алоҳида товуш, бўғин, 
сўз ва гапларни эшитишга ва айтишга ўрганадилар. Улар нарса, ҳаракат, белги билдирган кўпгина сўзларни, 
шунингдек, товуш, ҳарф, бўғин, сўз, ўзак, сўз ясовчи, шакл ясовчи, қўшимча, сўз туркуми, от, сифат, феъл, 
сон, олмош, боғловчи, гап, гап бўлаги, бош бўлак, иккинчи даражали бўлак, дарак гап, сўроқ гап, ундов гап, 
турланиш, бош келишик сингари жуда кўп янги атамаларни билиб оладилар. 
Бошланғич синфлардаги бошқа дарсларда ҳам ўқувчилар нутқи хилма-хил сўзлар билан бойитилади. 
Кузатиш ва кўргазмали қуроллар бу дарсларда ҳам билим олиш, тушунчаларни шакллантириш воситаси 
ҳисобланади. 
Математика дарсларида болалар янги тасаввур ва тушунчалар, жуда кўп сўз ва атамалар билан ўз 
нутқларини бойитадилар, содда ва қўшма гап тузишга ўрганадилар: 5 сони 3 сонидан катта (5 > 3) ёки уч 
сони беш сонидан кичик (3 < 5); битта ўнликка иккита ўнлик ва 5 та бирликни қўшсак, учта ўнлик ва 5 та 
бирлик ҳосил бўлади (10 + 25 к 35) ва ҳоказо. 
Масала ечиш жараёнида эса улар шу вақтгача ўз нутқларида ишлатиб келган бўлади, қолади, ҳосил 
бўлади, тенг каби сўзларнинг янги маъносини билиб оладилар; ...бизга маълум, масалада сўраляпти каби 
сўз бирикмаларини ишлатишга ўрганадилар. 
Математика дарслари ўқувчиларнинг боғланишли нутқини ўс-тиришда муҳим аҳамиятга эга. Улар 
масалани ечишда саволга тўлиқ жавоб беришга, атамаларни тўғри ишлатиб, қоидаларни ўз савияларига мос 
равишда аниқ шакллантиришга ўргатилади. Булар, ўз навбатида, ўқувчилар нутқини бойитиш ва 
фаоллаштириш воситаси ҳисобланади. 
Боғланишли нутқ кўникмаларини эгаллашга масала ечиш билан боғлиқ ҳолда олиб бориладиган 
ишлар, айниқса, масала тузишга ўргатиш машқлари самарали таъсир кўрсатади. Масала ўқиб 
эшиттирилгандан сўнг, ўқувчилар унинг асосий мазмунини эшитиб идрок этишга, тўғри, қисқа ва аниқ 
қайта айтиб беришга ўргатилади. Масала тузишга ўргатиш эса мантиқий изчил, муҳокама элементлари 
билан кичик ҳикоя тузиш имкониятини беради. Бу машқ ўқувчидан фаолликни ва мустақилликни талаб 
этади, боланинг билиш фаоллиги ва мустақиллигини ошириш эса унинг умумий ривожланишида ва 
тарбиявий мақсадда жуда муҳимдир. Масала тузиш кичик ҳикоя тузишдир. Масаланинг ҳикоядан фарқи 
шундаки, унда нимадир номаълум бўлиб, уни топиш учун маълум сўроққа жавоб бериш талаб этилади. 
7
И в а н о в П. И. Умумий психология. 
«´
қитувчи», Тошкент, 1967, 306 - бет 


´қувчи расм асосида «Дарахтга учта чумчуқ қўнган эди, яна иккита чумчуқ учиб келиб қўнди. Дарахтда 
нечта чумчуқ бўлди?» масаласини тузади. Бу масалани ечишда ўқувчилар дарахтга қўнган чумчуқлар 
сонини билиш учун нима қилиш кераклигини ўйлайдилар, муҳокама қиладилар. Масалани ечиш учун аниқ 
изчилликда муҳокама юритиш ва тушунтириш билан болалар ўз фикрларини математика тилида аниқ ва 
боғланишли баён этишга ўрганадилар. 
Шундай қилиб, математика дарсларида ўқитувчи болалар лу²атини бойитиш, турли хил гап, 
боғланншли нутқ ва баён, муҳокама элементи мавжуд бўлган ҳикоя тузиш устида ишлайди. ´қитувчи 
математика тили хусусиятларини ўзлаштиришга кўмаклашиш билан боғлиқ ҳолда, ўқувчилар тафаккурини, 
нутқини ўстиради. ´қитувчи математик мазмунгагина эмас, балки шу мазмунни болалар нутқида тўғри 
шакллантиришига ҳам эътибор берса, бу дарсларда ўқувчилар эгаллайдиган билим ҳақиқий ва улар 
нутқининг ўсиши учун самарали восита бўлади. «Фикрни аниқ шакллантиришни талаб қилиш, масала 
шартини онгли такрорлатиш, мустақил масала туздириш ва саволлар ёрдамида масалани ечиш йўлини 
тушунтириш кўникмаси устида ншлаш ўқувчиларда қайта ҳикоялаш, иншо ва муҳокама қилиш 
маданиятини ўстиради»
8

´қувчилар табиатшунослик дарсларида ва экскурсия вақтида кўрган нарсаларини ўқитувчи ёрдамида 
гуру³лайдилар, уларни ўзаро таққослаб, ўхшаш ва фарқли томонларини топиб айтадилар. Булар, ўз 
навбатида, табиатга оид айрим тушунчаларни аниқ билстб олишга имкон беради ва тафаккурни ўстиради. 
Табиат ҳодисалари ва предметларни идрок этиш билан болалар онгида табиатшуносликка оид тушунчалар 
ҳосил бўлади. Бу тушунчалар таълим жараёнида ё нарсаларни (дарахт, олма, шафтоли, ўрик, олхўри, гул, 
ўт каби), ёки уларнинг белгисини (мевали, мевасиз; аччиқ, нордон, ширин; қизил, оқ каби), ҳаракатини 
(дарахт ўсади, қуш учади, булбул сайрайди каби) ифодаловчи сўзлар билан боғланади. 
Меҳнат ва расм дарслари ҳам, жисмоний тарбия ва ашула дарслари ҳам, шунингдек, дарсдан ташқари 
машғулотлар ҳам ўқувчилар нутқи ва тафаккурини ўстиришга имкон беради. 
Уқувчилар нутқини ўстиришда ўқитувчининг нутқ маданияти катта аҳамиятга эга. ´қитувчи барча 
дарсларда, синфдан ва мактабдан ташқари машғулотларда фақат орфоэпик талаффуз ва адабий тил 
нормаларига риоя қилган ҳолда ифодали, таъсирли сўзлаши, шунингдек, ҳар доим ўқувчи дафтарига барча 
ҳужжатларга: ҳуснихат ва имло қоидаларига риоя қилган ҳолда ёзиши зарур. Бу билан у болаларни ифодали 
сўзлашга, хатосиз, чиройли ёзишга ўргатади, тилга сезгирликни уйғотади. 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish