Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим


Берилган сўзга антоним танлаш



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/148
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#37163
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   148
Bog'liq
strukturno-semanticheskie i kommunikativnye osobennosti passivnyx konstruktsij v tekste

1. Берилган сўзга антоним танлаш. Отни ўтганда: азоб - ... , дўстлик - ..., ёз - ..., ёшлик - . ..
сифатни ўтганда: фаол - ... , анқов - ... , аҳил - ... , доно - ... , касал - ... , феълни ўтганда: касалланди - ... , ёнди 
- ... , бошлади - ... каби берилади; ўқувчилар берилган отга роҳат, душманлик, қиш, қарилик; сифатга пассив, 
ҳушёр, ноаҳил, нодон, феълга соғайди, ўчди, тамомлади антонимларини танлаб, жуфти билан ёзадилар. 
2. Антоним сўзлар билан гап тузиш. Уқитувчи антоним танлаб гап тузиш учун сўз беради,
ўқувчилар берилган сўзга антоним танлайдилар ва уларни қатнаштириб гаплар тузадилар. 
3. Берилган гапга антоним топиб қўйиш. ´қитувчи Тўғри одам ... сўздан ор қилур. Ёш келса ишга, ... 
келса 
ошга. 
Яхши 
гап 
-
мой, ... гап - лой. Гапни оз сўзла, ишни ... кўзла каби гаплар беради, ўқувчилар гап мазмунига мос антоним 
топиб, гапни ўқийдилар (ёки ёзадилар). 
Уқувчилар луғатинн синоним ва антонимлар билан бойитиш ўз фикрини аниқ, равон ва ифодали баён 
этишга ёрдам беради. 
Кўп маъноли сўзлар ва омонимлар. Мантиқий машқлар 
Уқувчиларга кўп маъноли сўзлар учраб туради, аммо улар кўп маьноли сўз эканини тушуниб 
етмайдилар.
Уқитувчи бадиий асар устида ишлаш жараёнида ўқувчиларни кўчма маънодаги сўзлар билан 
таништириш орқали айрим сўзлар кўп маънода ишлатилишини тушунтириб боради. Шу билан бирга, 
махсус машқлар ҳам ишлатилади. 
Сўзларнинг сўз бирикмасидаги маъносини қпёслаш: соат юрди, поезд юрди, укам юрди; тош йўл, 
тош юрак; кумуш қошиқ, кумуш осмон, кумуш қиш. 
Гапларни ўқиб, ажратиб кўрсатилган сўзларнинг маъносини айтиш: Бу йил ёз иссиқ бўлди. Сен 
ўртогингга хат ёз. 
Бошланғич синфларда кўп маъноли ва омоним сўзлар юзасидан назарий маълумот берилмайди, 
бундай тушунчаларни шакллантиришга тайёргарлик кўрилади, холос. 
Уқувчилар нутқини бойитишда мақоллар катта аҳамият касб этади. Мақоллар ўқиш учун ҳам, суҳбат 
учун ҳам, ҳикоя тузиш учун ҳам, грамматик таҳлил ва ёзув учун ҳам жуда қулай материалдир. Улар ихчам, 
сермазмун ва таъсирчан бўлади; мақоллар ўқувчиларнинг бадиий дидини ўстиради, нутққа эътибор билан 
қарашга, тўғри, мантиқий фикрлашга ўргатади, эстетик тарбиясида муҳим ўрин тутади. ´қиш китобларида 
мавзуга боғлиқ ҳолда, ўзбек тили дарсликларида эса машқ матнлари ичида хилма-хил мавзуларда жуда кўп 
мақоллар берилади. ўқувчилар мақолларни ўқиб, ўқилган асарнинг ахлоқий муаммоси билан, ҳаётий шароит 
билан боғлайдилар, уларнинг мажозий мазмунини, айрим сўз ва ибораларнииг маъносини тушунтирадилар. 
Натижада ўрни билан мақоллардан фойдалана бошлайдилар. 


Мақоллар ўқилган асарнинг хулосаси сифатида ишлатилиб, кўпгина асарларнинг мазмунини 
тушуниб олишга ёрдам беради. 
Масалан, «Овчи, Кўкча ва Доно» эртагининг хулосаси сифатида «Бирлашган ўзар, бирлашмаган 
тўзар», «Аҳилликда ҳикмат кўп», «Бирлашган куч енгилмас», «Дўстлар аҳил бўлса, иш осон бўлур» 
мақоллари; «Одобли б°лиш осонми?» (А. Обиджон) асаридан сўнг «Одоб - кишининг зийнати», «Одобли 
бола элга манзур», «Илмнинг каттаси - одоб», «Ақл ёшдан, одоб бошдан» мақоллари бериладики, булар шу 
асар мазмунининг мағзини очиб беради. Уқувчилар мақолларни ёқтирадилар, шунинг учун ҳам мақоллар 
билан берплган топшириқларни жон-дилдан бажарадилар. ´қитувчи шуларни ҳисобга олиб, мақоллар билан 
хилма-хил машқлар ишлатиш орқали ўқувчиларга сўзларнинг мажозий маъносини, кўп маъно ифодалашини 
амалий сингдириб боради. 
Мантиқий машқлар болаларнинг нарса ва атроф-муҳит ҳақидаги билимларини тартибга солади ва 
уларга тўғри фикрлаш усулларини ўргатади. ´қувчи мактабга келганда, кенг луғат бойлигига эга бўлса ҳам, 
одатда, тафаккурнинг таққослаш, қарши қўйиш, умумлаштириш, гуру³лаш усулларидан фойдаланишни 
билмайди (айниқса, билиш фаолиятининг объекти аниқ предмет эмас, уни ифодаловчи сўзлар бўлса). 
Мантиқий машқларнинг вазифаси у ёки бу нарса ва ҳодисалар билан танишиш асосида болаларни предмет 
ва ҳодисалардан муҳимини, умумийсини ажратишга, сўз билан аниқ ифодалашга ўргатиш, болаларга 
мантиқий усуллар тизимини ўргатиш билан билимини материал томондан бойитиш ва унн ақлий томондан 
ўстирпш ҳисобланади. 
Мантиқий машқлар болаларнинг сўз бойлиги ва тилининг умумий ўсишида катта аҳамнятга эга 
бўлиб, луғат иши ва тилга оид бошқа ишлар билан боғлаб олиб борилади. Мантиқий машқлар жуда хилма-
хил: 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish