бўлакли гаплар ва боғловчисиз қўшма гаплардаги
санаш интонастиясига, боғланган қўшма гап
интонастиясига эътибор бериш керак.
2. Савол асосида гап тузиш. Бунда берилган савол жавоб (гап тузиш) учун асос бўлади ва «намуна»
вазифасини бажарадн. Саволда унинг асосий мазмунигина эмас, балки барча сўзлари ва синтактик
қурилишининг чизмаси ҳам берилади.
Масалан: Болалар далада нима тердилар? (Болалар далада пахта
тердилар.)
Саволлар аста-секин мураккаблаштириб борилади: болалар олдин сўроқ сўз ўрнига бир сўз қўшиб
гап тузган бўлсалар, кейинроқ ўз сўзларини кўпроқ қўшишга мажбур бўладилар:
Болалар далада нима
қилдилар? (Болалар далада пахта тердилар. Болалар далада пахта тердилар ва уни хирмонга тўкдилар.)
Ёки
«Болалар қаерда бўлдилар? Улар нима қилдилар?» (Болалар далада бўлдилар. Улар пахта тердилар ва
хирмонга топширдилар
). Сен типратикан ҳақида нималарни биласан? Нега қушлар уясини бузии мумкин
эмас?
Конструктив машқларга гап тузиш ва уни қайта тузишга қаратилган машқлар киради;
бундай
машқлар грамматик тушунча ва қоидага асосланади. Конструктив машқларнинг турлари қуйидагилар:
1. Аралаш берилган сўзлардан гап тузиш ёки тартибсиз берилган гаплардан матн тузиш. Бунда сўзлар
грамматик материалнинг ўрганилишига қараб уч вариантда берилиши мумкин: а) сўзлар тайёр
ишлатиладиган шаклда берилади:
пахта, далада, болалар, тердилар (Болалар далада пахта тердилар); б)
ўрганилган грамматик материални ҳисобга олиб, айрим сўзлар бош шаклда, бошқалари тайёр шаклда
берилади. Масалан, «Отларда бирлик ва кўплик» мавзуси ўтилгач,
пахта, далада, бола, тердилар шаклида
берилиши мумкин; в) барча сўзлар бош шаклда берилади:
пахта, дала, бола, термоқ.
2. Нуқталар қўйилмаган бош ҳарф ёзилмаган матндан гапларнинг чегарасини ажратиш; бу машқ
болаларни ўз нутқларида гапларнинг
чегарасини ажратишга, гапни тўғри ўқиш ва ёзишга ўргатади.
3. Берилган содда гапни сўроқлар ёрдамида босқичли ёйиш машқи. Масалан:
Қушлар учиб келди.
Қаердан учиб келди? Қушлар совуқ мамлакатлардан учиб келди. Қаерга учиб келди? Қушлар совуқ
мамлакатлардан ўз уяларига учиб келди.
4. Берилган синтактик чизма асосида гап тузиш
Эга кесим Эга кесим
II д. б. II д. б II д. б. II д.б. II д.б.
II д. б.
Чаққон болалар олма Ишчан болалар оппоқ пахталарни тердилар.
завқланиб тердилар.
5.
Берилган
гапга
ўхшаш,
масалан,
уюшиқ
эгали
ёки
кесимли
сода ёйиқ гап тузиш. Бунда ўқувчиларга
«Қуёш ёритади ва иситади» каби гап берилади; ўқувчи
«Равшан
ўқиди ва ишлади» каби гап тузади.
6. Икки-уч содда гапдан битта уюшиқ бўлакли содда гап тузиш. Масалан,
«Баҳорда қалдирғочлар
иссиқ мамлакатларга учиб кетади», «Баҳорда лайлаклар ҳам учиб кетади» гапларидан уюшиқ бўлакли
«Баҳорда қалдирғочлар ва лайлаклар иссиқ мамлакатларга учиб кетади» гапи тузилади.
Ижодий машқларда ўқувчилар ўзлари эркин равишда гап тузадилар. Бошланғич синфларда ижодий
машқларнинг қуйидаги турларидан фойдаланилади:
1. Гап тузиш учун мавзу
берилади, ўқувчилар шу мавзуга мос гап тузадилар:
«µуёшли кунда»,
«Бизнинг дала» ёки «µуён ва типратикан» каби.
Нарса расми ёки сюжетли расм берилади, ўқувчилар расм асосида бир ёки бир неча гап тузадилар.
Икки-учта «таянч» сўз берилади, ўқувчилар шу сўзларни қатнаштириб гап тузадилар. Таянч сўз
сифатида болаларнинг фаол луғатига айлантириш зарур бўлган сўзлар олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: