O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
FALSAFA
1/5/1 2021
- 91 -
фарқланишига қараб фарқли тил бирликлари билан
ифодаланиши билан бирга, оилада ёшига қараб катта
кичиклигини ифодалаш усули ҳам мавжуд, масалан,
инглиз тилидаги sister, brother сўзлари ўзбек
тилида опа
ёки сингил, ака ёки ука, рус тилида, старшая
сестра/младшая сестра, старший брат/младший брат
сингари ифодаланади. Қуйида “Самарқанд сайли” номли
шеърий достондан олинган мисраларда таржимон
жумланинг семантик маъносига ҳам прагматик ҳам
когнитив жиҳатдан ёндошиб, аслиятда конверсив
хусусиятга эга қариндошлик атамасининг имплицит
маъносини ҳам яққол англай олган ҳолда тил бирлигининг
ўзаро алоқадор қарама-қарши жуфти билан таржима
қилиб қофия уйғунлигини ҳам сақлай билганлигининг
гувоҳи бўламиз. Инглиз тилида ёшга нисбатан фарқни
яққол англатмайдиган brother сўзига elder сўзини қўшиб
ишлатиш орқали ўзбек тилидаги ука сўзига унинг
конверсив жуфти бўлган ака маъноси ҳосил қилиниб,
Самарқанднинг Римдан қадимийроқ эканлигини қарама-
қарши нуқтадан тавсифлаб берилишига эришилган:
Довруғи кетган қадим,
Ука экан унга Рим. [4]
It is a great ancient glorious dome
An elder brother of famous Rome [4]
Қуйидаги жумлада эса аслиятда Самарқанд
боғлари тасвиридан келиб чиқиб “макон бўлмоқ”
сифатида ифодаланган фикр таржима матнида қарама-
қарши
нуқтадан
“макон
қурмоқ”
сифатида
тавсифланмоқда. Зеро, булбулга макон бўлган масканда
булбулнинг ин қурган бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас.
Ҳар иккала ҳолатда ҳам боғларнинг булбул яшайдиган
даражада сўлим ва чаманзор эканлигини осонгина англаб
етишимиз мумкин:
Булбулга макон экан,
Бағри бепоён экан. [4]
The nightingales do build their nests there
The land is hospitable, they say, there. [4]
Лингвист
олимлар
О.Есперсен
ва
Л.Новиковларнинг
тадқиқотларида
конверсивлик
ҳодисаси феълларнинг аниқ ва мажҳул нисбат
категорияси
доирасида
ўрганилган
[О.Есперсен,
1924/1958: 193/186-187, Л.Новиков, 1982: 214] экан, аниқ
нисбат шаклидаги жумланинг мажҳул нисбат
шаклида
ифодаланиши ҳам конверсивликни
вужудга келтириб,
турли нуқтадан туриб бир хил вазиятни ифодалашини
қуйидаги мисолда ҳам гувоҳи бўламиз:
Серқаймоқ сут келтирар
Семиз говмиш сигирлар [4].
Fresh creamy milk is brought to us
Each day by those pretty, heavy cows [4].
Ўзбек тилидаги ватандош, тенгдош, инглиз
тилидаги groupmate, schoolmate каби от сўз туркуми
доирасидаги
сўзлар
ҳам
симметрик
тарзда
конверсивликни ифодалаб, бу ҳолатда иштирокчилар тенг
статусга эга, яъни бир хил функционал юкламани
бажарадилар, яъни “биринчи иштирокчи” ва “иккинчи
иштирокчи”. Бундай сўзлар
эга ва объект каби семантик
компонентлар
ўртасида
оппозитив
муносабатни
билдирмайди-да, балки улар умумий иш-ҳаракатни амалга
оширишда ўхшаш функцияларни бажарадилар. Масалан,
Анвар Икромнинг тенгдоши бўлса, Икром ҳам Анварга
тенгдош бўлиши аниқ. Шунингдек, ўзбек тилидаги
ватандош, тенгдош кабилар инглиз тилида тасвирий
характердаги бирикмалар билан ифодаланиш ҳолатлари
мавжуд: someone who lives in the same country, someone of
the same age. Қуйидаги мисолда эса тенгдош сўзи
прагматик ёндошув орқали таржима қилиниб, тенгдош
бўлганлар бир хил воқеа-ҳодиса ва ҳолатни бошидан
кечиргувчилар сифатида ифодаланиб маъно уйғунлиги
сақланган:
Жамоли олам аро,
Тенгдоши бор – Бухоро [4].
Its beauty’s
been admired for ages,
And Bukhara witnessed those praises [4].
Инглиз тилидаги эга ва объект каби семантик
компонентлар
ўртасида
оппозитив
муносабатни
билдирмайдиган феъллар конверсивлигининг яна бир
тури борки, улар умумий иш-ҳаракатни амалга оширишда
ўхшаш функцияларни бажарадилар. Агар “бормоқ-
келмоқ” феълларида ҳар икки ҳаракатни бир субъект
бажарган бўлса, “кўрсатмоқ”, “қилдирмоқ” феълларида
иш-ҳаракатнинг икки бажарувчиси икки хил функционал
юкламани бажарса яъни, бири “каузатор” иккинчиси
“бажарувчи” бўлса, бу янги турда бир иш-ҳаракат
бажарувчилари
тенг статусга эга, яъни бир хил
функционал юкламани бажарадилар, яъни “биринчи
бажарувчи” ва “иккинчи бажарувчи”. Масалан: They met
(Улар кўришишди), They kissed (Улар ўпишишди), They
embraced (Улар қучоқлашишди), They quarreled (Улар
уришишди, Улар жанжаллашишди) ва ҳоказо. Бу
феълларнинг ўзига хос хусусиятлари шундаки улардан
англашилган иш-ҳаракатни бир шахс томонидан амалга
ошириб бўлмайди. Масалан, ўпиш учун бошқа бирор одам
бўлсагина бу иш-ҳаракатни бажариш мумкин. Агар
ўпиладиган одам бўлмаса уни ўпиб бўлмайди. Агар
ўпиладиган одам бу иш-ҳаракатда иштирок этмаса
шунчаки юзини лабини тутса-ю иккинчи шахс бу иш-
ҳаракатни бажарса бу ерда мажҳуллик ҳам конверсивлик
ҳам йўқ. Бу ерда бир томоннинг фаоллиги бор холос.
Таржимон Динора Султонованинг “Фароғат”
номли таржималар тўпламидан келтирилган қуйидаги
сатрларда ҳам инглиз тилидаги
конверсив хусусиятга эга
бўлган meet феълининг ўзбек тилида туташмоқ феъли
билан ифодаланиши иш-ҳаракат бажарувчиларининг тенг
статусга эгалиги, бир хил функционал юкламани
бажаришини, яъни “биринчи бажарувчи” ва “иккинчи
бажарувчи”
муносабатларини
ифодалаш
орқали
конверсивликни ҳосил қилишлигига гувоҳ бўламиз:
Our hands have met but not our hearts
Our hands will never meet again (Thomas Hood).
Бизнинг қўллар туташганди, туташмади дил,
Туташмасдир асло энди қўлларга қўллар [4].
Кейинги мисолда аслиятда қиш фаслининг жуда
қаҳратонли келганлиги ва табиатга таъсир қилганлиги
таърифланган бўлса, таржимада худди шу ҳолат
табиатдаги қиш таъсири остида қолган предметлар
томонидан тавсифланиб қишнинг қаттиқ келганлиги ҳар
иккала вариантда ҳам мазмунан талаб даражасида ёритиб
берилган:
Winter is the king of showmen
Turning tree stumps into snowman (Ogdan Hash).
Қиш кўрсатар томоша
Қаран-чи эрта тонгда –
Қорбобо бўпти тўнка [4].
Аслиятда қор ёғиши ва унинг эриши оқибатида
ҳамма жойнинг лой бўлиб кетиши, қуйидаги сатрларда,
ернинг ҳолатидан келиб чиқиб тавсифланар экан, таржима
матнида эса қорнинг эриши ерни лой қилиши шаклида
ифодаланиб,
мазмун
конверсив
талқин
тарзида
сақланмоқда. Яъни, аслиятда “лой бўлиб кетмоқ” (it’s
slushy) шаклида келган тил бирлиги, таржимада “лой