Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни



Download 1,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/47
Sana25.02.2022
Hajmi1,08 Mb.
#303608
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   47
Bog'liq
4.1. Мажмуа

1.3.
 
Давлат ва ҳуқуқ асослари фанидаги замонавий ѐндашувлар. 
Ҳозирги кунда таълим жараѐнида интерактив методлар, инновацион 
технологиялар, педагогик ва ахборот технологияларини ўқув жараѐнида 
кўллашга бўлган қизиқиш, эътибор кундан-кунга кучайиб бормокда, бундай 
бўлишининг сабабларидан бири, шу вақтгача анъанавий таълимда академик 
лицей ўқувчиларини фақат тайѐр билимларни эгаллашга ўргатилган бўлса, 
замонавий технологиялар уларни эгаллаѐтган билимларини ўзлари қидириб 
топишларига, мустақил ўрганиб, таҳлил қилишларига, ҳатто хулосаларни ҳам 
ўзлари келтириб чиқаришларига ўргатади. Ўқитувчи бу жараѐнда шахсни 
ривожланиши, шаклланиши, билим олиши ва тарбияланишига шароит 
яратади ва шу билан бир каторда бошқарувчилик, йўналтирувчилик 
функциясини бажаради. Таълим жараѐнида ўқувчи асосий фигурага 
айланади. Юқоридаги функцияларни бажариш жараѐнида замонавий ўқитиш 
методлари-интерактив методлар, инновацион технологияларнинг ўрни ва 
роли бениҳоя каттадир. Педагогик технология ва педагог маҳоратига оид 
билим, тажриба ва интерактив методлар ўқувчи - ўқувчиларни билимли, етук 
малакага эга бўлишларини таъминлайди. 
ИННОВАЦИЯ 
(инглизча 
innovation
) - 
янгилик киритиш, янгиликдир. 
Инновацион технологиялар педагогик жараѐн ҳамда ўқитувчи ва ўқувчи 
фаолиятига янгилик, ўзгаришлар киритиш бўлиб, уни амалга оширишда 
асосан интерактив методлардан тўлиқ фойдаланилади. Интеракгив методлар-
бу жамоа бўлиб фикрлаш, ўзаро ҳаракат қилмоқ деб юритилади, яъни 
педагогик таъсир этиш усуллари бўлиб таълим мазмунининг таркибий қисми 
ҳисобланади. Бу методларнинг ўзига хослиги шундаки, улар фақат педагог ва 
ўқувчи-ўқувчиларнииг биргаликда фаолият кўрсатиши орқали амалга 
оширилади. 


20 
Бундай педагогик ҳамкорлик жараѐни ўзига хос хусусиятларга эга 
бўлиб, уларга қуйидагилар киради: 
-
ўқувчининг дарс давомида бефарқ бўлмасликка, мустақил фикрлаш, 
ижод этиш ва изланишга мажбур этиши;
-
ўқувчиларни ўқув жараѐнида билимга бўлган қизиқишларини доимий 
равишда бўлишини таъминлаши; 
-
ўқувчининг билимга бўлган кизиқишини мустақил равишда ҳар бир 
масалага ижодий ѐндошган ҳолда кучайтириши;
-
педагог 
ва 
ўқувчининг 
ҳамиша 
ҳамкорликдаги 
фаолиятини 
ташкилланиши. 
Педагогик технологиялар масалалари, муаммоларини ўрганаѐтган 
ўқитувчилар, илмий-тадқиқотчилар, амалиѐтчиларнинг фикрича, педагогик 
технология - бу фақат ахборот технологияси билан боғлиқ, ҳамда ўқитиш 
жараѐнида кўлланиши зарур бўлган техник воситалар, компьютер, масофали 
ўқиш, ѐки турли хил техникалардан фойдаланиш деб белгиланади. Бизнинг 
фикримизча, педагогик технологиянинг энг асосий негизи - бу ўқитувчи ва 
ўқувчининг белгиланган мақсаддан кафолатланган натижага ҳамкорликда 
эришишлари учун танлаган технологияларига боғлиқ деб хисоблаймиз, яъни 
ўқитиш жараѐнида, мақсад бўйича кафолатланган натижага эришишда 
қўлланиладиган ҳар бир таълим технологияси ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида 
ҳамкорлик фаолиятини ташкил эта олса, ҳар иккаласи ижобий натижага 
эриша олса, ўқув жараѐнида ўқувчилар мустақил фикрлай олсалар, ижодий 
ишлай олсалар, излансалар, таҳлил эга олсалар, ўзлари хулоса қила олсалар, 
ўзларига, гуруҳга, гуруҳ эса уларга баҳо бера олса, ўқитувчи эса уларнинг 
бундай фаолиятлари учун имконият ва шароит ярата олса, бизнинг 
фикримизча, ана шу, ўқитиш жараѐнининг асоси ҳисобланади. 
Модернизация - ( лотинча - modeme – энг янги) – такомиллаштирилган,
яхшиланган, янги талабларга жавоб бера оладиган деган маънони билдиради. 
Ушбу сўз борган сари ҳаѐтнинг барча жабҳаларида кенг қўлланилиб 
бормоқда. Модернизация жараѐни таҳлилига бир қанча ѐндашувлар бор: 
1.
Дихтомик ѐндашув. Бунда модернизация жараѐни анъанавий ҳолатдан 
замонавий ҳолатга ўтиш деб қаралади. 
2.
Тарихий ѐндашув. Тарихий тараққиѐт, ўзгаришлар ва революциялар 
нуқтаи назаридан талқин этилади. 
3.
Инструментал ѐндашув. Ўзгариш воситалари ва усуллари нуқтаи 
назаридан талқин этилади. 
4.
Ментал ѐндашув. Днѐқарашнинг ва руҳиятнинг тарнсформацияси 
нуқтаи назардан талқин этилади. 
5.
Цивилизация. Замонавий цивилизациянинг ѐйилиб бориши нуқтаи 
назаридан талқин этилади. 
Модернизация парадигма сифатида ХХ асрнинг ўрталарида АҚШда
шаклланди. Модернизациянинг икки тури ажаратилади: 
А) Органик (Ички резервлар ҳисобига трансформацияни ўтказиш).
Б) Ноарганик (Трансформация ташқи давлатлар иштирокида амалга 
оширилади).


21 
Таълим тизимидаги модернизацияга ѐрқин мисол таълимдаги 
ислоҳатлардир(таълимнинг тузилиши, мазмуни, шакл ва методларнинг 
тубдан ўзгариши ). Кейинги даврларда таълим тизимидаги ўзгаришлар 
давлат миқѐсида баъзан эса давлатлараро масала сифатида талқин этилади.
Таълим тизимидаги ислоҳатлар ижтимоий эҳтиѐж сифатида қабул қилиниши
лозим. У эволюцион характерда ҳамда революцион характерда бўлиши 
мумкин. Реформалар таълимнинг танланган бир тизимида содир бўлиши ѐки
давлат миқиѐсида барча таълим босқичларида содир бўлиши мумкин (1917 й, 
1958 й, 1984 й, 1997 й).
Таълимни модернизациялашдан мақсад таълимнинг тараққиѐтини 
таъминлаш ва тизимда XXI асрда яшаѐтган жамияттнинг эҳтиѐжлари, 
иқтисодий ва ижтимоий эҳтиѐжлари, ҳар бир шахснинг ва оиланинг 
эҳтиѐжлари акс этиши лозим. Бундай тараққиѐт тизимини яратиш учун 
қуйидаги вазифаларни амалга ошириш лозим: 
-
Давлат томонидан тўлиқ таълим олиш ҳуқуқини таъминланиши; 
-
Таълим тизимининг барча босқичларида замонавий таълим сифатини 
таъминлаш; 
-
Таълимнинг хуқуқий-меъѐрий базасини такомиллаштириш ва 
ташкилий-иқтисодий механизмларни янги ресурсларини аниқлаш ва 
жалб этиш. 
-
Педагог мақомини кўтариш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш; 
-
Таълим 
тизимида 
шаффофликни 
таъминлаш 
ва 
унинг 
қатнашчиларини масъулиятини ошириш. 
Модернизация жараѐни йўналтирилган ҳар бир объектнинг бу 
жараѐндаги тўлиқ иштирокини таъминлаш ҳам асосий масалалар қаторига 
киради (давлат, таълим тизими, иқтисодиѐт ва бошқа тармоқлар, ижтимоий 
иснтитутлар, жамият, оила). 

Download 1,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish