Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни



Download 1,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/47
Sana25.02.2022
Hajmi1,08 Mb.
#303608
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   47
Bog'liq
4.1. Мажмуа

1.2.
 
Давлат ва ҳуқуқ асослари фанининг ривожи ва тараққиѐт босқичлари. 
Давлат ва ҳуқуқ назарияси барча юридик фанлар билан узвий боғлиқ ва 
у бевосита ўз предмети билан улардан ажралиб туради. Давлат ва ҳуқуқ 
назарияси юридик фанлар тизимида умумий, фундаментал ва методологик 
фан сифатида майдонга чиқади. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг бошқа 
ҳуқуқий фанлар билан алоқаси айнан шундан келиб чиқади. Давлат ва ҳуқуқ 
назарияси махсус ва амалий ҳуқуқий фанларнинг аниқ материалларига 
таянади, уларни назарий жиҳатдан умумлаштиради. Умумий ва фундаментал 
фан сифатида ҳуқуқшуносликнинг асосий тушунча ва қоидаларини ишлаб 
чиқади, масалан, жамият, давлат, ҳуқуқ, давлат механизми, давлат органи, 
демократия, қонунчилик, ҳуқуқий онг, ҳуқуқий тартибот, ҳуқуқбузарлик, 
юридик жавобгарлик, ҳуқуқий муносабатлар ва бошқалар шулар 
жумласидандир. У методологик фан сифатида бошқа юридик фанлар учун 
хусусий юридик методларни ва раҳбарий принципларни ишлаб чиқади. 
Давлат ва ҳуқуқ тўғрисидаги асосий ва умумназарий билимларни 
эгалламасдан туриб бошқа юридик фанлар муаммоларини ўрганиш 
мураккабдир. Тармоқ ва махсус юридик фанлар давлат ва ҳуқуқ 
назариясининг хулосаларига асосланади. Демак, давлат ва ҳуқуқ назарияси 
бошқа барча юридик фанлар билан ўзаро боғлиқликда бўлиб, улар бир-
бирларини бойитади ва тўлдиради. Ҳар бир ҳуқуқшунослик фани давлат ва 
ҳуқуқ масаласига ўзига хос ѐндашади, уларнинг ҳар бири ўзининг 


17 
предметига эга. 
Юридик фанлар қуйидагича таснифланади:
1) тарихий-назарий юридик фанлар (Давлат ва ҳуқуқ назарияси, Давлат 
ва ҳуқуқ тарихи, Ҳуқуқ фалсафаси, Ҳуқуқ социологияси ва бошқалар);
2) соҳавий (ѐки махсус, тармоқ) юридик фанлар (Конституциявий ҳуқуқ, 
Фуқаролик ҳуқуқи, Меҳнат ҳуқуқи, Маъмурий ҳуқуқ, Молия ҳуқуқи, Солиқ 
ҳуқуқи, Ер ҳуқуқи, Жиноят ҳуқуқи, Жиноят-процессуал ҳуқуқи, Фуқаролик 
процессуал ҳуқуқи ва бошқалар);
3) амалий юридик фанлар (Криминалистика, Суд бухгалтерияси, Суд 
медицинаси, Суд психиатрияси);
4) халқаро ҳуқуқий фанлар (Халқаро ҳуқуқ, Халқаро хусусий ҳуқуқ, 
Халқаро жиноят ҳуқуқи ва бошқалар). 
Давлат ва ҳуқуқ назарияси юридик фанлар тизимида умумий, 
фундаментал ва методологик фан сифатида намоѐн бўлади. Давлат ва ҳуқуқ 
назарияси билан Давлат ва ҳуқуқ тарихи фани бир-бири билан чамбарчас 
боғлиқ бўлиб, уларнинг ҳар иккаласи ҳам давлат ва ҳуқуқ ҳақида баҳс 
юритади. Давлат ва ҳуқуқ назарияси бошқа юридик фанлар билан ҳам худди 
шундай икки ѐқлама алоқададир. Демак, давлат ва ҳуқуқ назарияси юридик 
фанлар тизимида марказий, умумлаштирувчи аҳамиятга эга бўлиши билан 
бирга барча юридик фанлар ютуқларини умумлаштиради ва уларнинг ўзаро 
бойишга ѐрдам беради. 
Давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг методлари давлат ва ҳуқуқ 
ҳодисаларини ўрганиш усуллари ҳисобланади. Улар давлат ва ҳуқуқнинг 
турли соҳалари ва жиҳатларини очиб беришга кўмаклашади. Давлат ва ҳуқуқ 
тўғрисидаги билимларни ўрганиш, тўплаш, умумлаштириш ва муайян 
тизимга келтиришга ѐрдам беради. 
Давлат ва ҳуқуқ назариясининг методларини тўрт гуруҳга бўлиб 
кўрсатиш мумкин:
1) энг умумий методлар: метафизик ва диалектик методлар;
2) умумилмий методлар: анализ, синтез, индукция, дедукция, тизимли, 
функционал ва бошқалар;
3) хусусий методлар: социологик, қиѐслаш, статистик, мантиқий ва 
бошқалар;
4) хусусий-ҳуқуқий методлар: формал юридик, қиѐсий- ҳуқуқий, 
ҳуқуқий моделлаштириш ва бошқалар. 
Давлат ва ҳуқуқ назариясининг методлари унинг предмети билан 
чамбарчас боғлиқдир. Агарда фаннинг предмети у нимани ўрганади деган 
саволга жавоб берса, метод (усул)лари эса қандай ўрганилиши ҳақидаги 
саволга жавоб беради. Фаннинг усули асосида унинг предмети ѐтади, чунки 
назариясиз усул предметсиз қолади, фан эса – мазмун ва моҳиятсиз 
ҳисобланади. Назария ва метод бир пайтда юзага келган. Давлат ва ҳуқуқ 
назарияси давлат ва ҳуқуқ ҳодисаларини ўрганиш учун ўзининг хусусий 
методларини ишлаб чиқади, лекин шу билан бирга ижтимоий ва табиий 
фанларнинг умумий усулларни ҳам қўллайди. Фалсафий қонун ва 
категорияларга бевосита боғланиб кетадиган усуллардан бири – мавҳумлик 


18 
(абстракт)дан аниқликка ва аниқликдан мавҳумликга ўтиш усулидир. 
Шунингдек, давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги ҳодисаларни ўрганишда тарихий усул 
ҳам қўлланилади. Чунки фан давлат ва ҳуқуқнинг илдизини билиш учун 
тарихий анъаналарни билиши зарур бўлади. Давлат ва ҳуқуқни ўрганишнинг 
яна бир усули тизимли усул ҳисобланади. Давлат ва ҳуқуқ моҳиятига, 
тузилишига кўра – мураккаб тизимли ҳодисадир. Юқоридаги усулларнинг 
барчаси умумилмий усуллар жумласига киради. 
Давлат ва ҳуқуқ назарияси хусусий илмий методлардан ҳам 
фойдаланади. Бу методларга қуйидагилар киради:
формал-мантиқий;
формал-юридик;
қиѐслаш;
давлат ва ҳуқуқни моделлаштириш;
социал-эксперимент ва бошқалар.

Download 1,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish