14
Таянч иборалар:
замонавий ѐндашувлар тушунчаси, медитацион
ѐндашув, шахсга йўналганлик ѐндашуви, гуманистик ѐндашув, интегратив
ѐндашув тушунчалари.
1.1.
Давлат ва ҳуқуқ асослари фанига оид умумий ва хусусий тушунчалар.
.
Маълумки, муайян фанни ўрганишни бошлашда, аввало, унинг
предметини, ўрганиладиган объектини аниқлаш зарур. Зеро ―фан – табиат,
жамият ва инсон тафаккури тўғрисидаги тушунчаларда, категорияларда,
қонунларда акс эттирилган ҳамда ҳаққонийлиги амалиѐтда тасдиқланган
билимлар тизимидир. Ҳар бир фан ўзига хос ўрганиш объекти ва унга мос
келувчи предмети билан ажралиб туради‖ Давлат ва ҳуқуқ назарияси шахс
фаолият доирасини ифодалаб берувчи фан сифатида ўз олдига давлат ва
ҳуқуқ ҳодисаларини, уларнинг жамиятдаги ўрни ҳақидаги фикрларнинг
объективлиги борасидаги билимларни ишлаб чиқиш ва уни назарий
жиҳатдан маълум бир тизимга солиш вазифасини кўзлайди. Давлат ва ҳуқуқ
назарияси ҳуқуқшунослик фанлари тизимида марказий ўринга эга. У юридик
фанларнинг методологик пойдеворини ташкил этиб, давлат ва ҳуқуқнинг
назарий муаммоларини ўрганади. ―Назария‖ сўзи ―кўриб чиқмоқ‖, ―тадқиқ
этмоқ‖, ―таҳлил қилмоқ‖ деган маъноларни англатади. ―Назария‖ – кенг
маънода воқеа-ҳодисаларнинг ўзаро алоқаси ва қонуниятлари ҳақида яхлит
тасаввур ҳосил қилувчи илмий билим шаклидир. Тор маънода эса у ѐки бу
соҳадаги билимнинг асосий ғоялари, тушунчалари ва қонунлари тизимидир2
. Давлат ва ҳуқуқ назарияси – бу давлат-ҳуқуқий ҳодисаларнинг вужудга
келиши, ривожланиши ва амал қилишини ўрганувчи умумназарий юридик
қонуниятлар ҳақидаги билимлар тизимидир. Шу нуқтаи назардан, давлат ва
ҳуқуқ назариясининг предметини қуйидагича изоҳлаш мумкин: Давлат ва
ҳуқуқ назариясининг предмети – давлат ва ҳуқуқнинг вужудга келиши,
ривожланиши, ҳаракатда бўлиши (фаолият кўрсатиши) ва истиқболи
тўғрисидаги энг умумий қонуниятларни ўрганади. Унинг предметига фақат
амалдаги давлат, ҳуқуқ муносабатлари, жараѐнлари, ҳодисаларнинг энг
умумий жиҳатларигина эмас, балки улар ҳақидаги тасаввурлар ҳам киради.
Давлат ва ҳуқуқ назарияси фани давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги қарашлар, ғоялар,
фикрлар ва билимлар тизими бўлиб, у давлат-ҳуқуқ ҳодисаларига тегишли
бўлган умумий қонуниятларни ўрганади, давлат ва ҳуқуқни яхлит институт
сифатида кўриб чиқади. Давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг ўзига хос
хусусиятлари:
давлат ва ҳуқуқ назарияси – ижтимоий фан. Унинг ўрганадиган соҳаси
муҳим ижтимоий ҳодисалар бўлмиш давлат ва ҳуқуқдир;
давлат ва ҳуқуқ назарияси – назарий фан. У давлат ва ҳуқуқ
тараққиѐтининг умумий қонуниятларини очиб беради;
давлат ва ҳуқуқ назарияси – фалсафий хусусиятга эга бўлган фан;
давлат ва ҳуқуқ назарияси – методологик фан. Юриспруденциянинг
барча соҳаларини ҳуқуқий методология билан қуроллантиради;
давлат ва ҳуқуқ назарияси – амалиѐтга йўналтирилган фан. Юридик
16
этишга ѐрдам беради. Социология фани билан боғлиқлиги. Социология фани
жамиятни яхлит, уюшган тизим сифатида тадқиқ этади, жамият
аъзоларининг ҳуқуққа, ҳуқуқий амалиѐтга, давлат органлари ва мансабдор
шахслар фаолиятига бўлган муносабатини ҳамда уларнинг давлат ва ҳуқуқ
ҳодисаларининг бугунги ҳолати ва истиқболига оид қарашлари ва
истакларини ўрганувчи фандир. Мазкур фан давлат ва ҳуқуқ назарияси фани
учун тегишли маълумот ва хулосаларни беради. Ўз навбатида, давлат ва
ҳуқуқ назарияси фани ушбу маълумот ва хулосаларни умумлаштиради ва
муайян назарий-илмий таклиф ҳамда тавсияларни шакллантиради.
Сиѐсатшунослик фани билан боғлиқлиги. Сиѐсатшунослик фани жамият
сиѐсий тизимини, сиѐсий институтлар, сиѐсий партиялар, давлат ҳокимияти,
жамоат ташкилотлари ва уларнинг фаолиятини, давлат ва шахснинг сиѐсий-
ҳуқуқий муносабатларини ўрганади. Ҳар иккала фаннинг ҳам ўрганиш
объекти жамиятни бошқариш билан боғлиқ масалалар ҳисобланади.
Иқтисодий фанлар билан боғлиқлиги. Мазкур фанлар жамиятнинг иқтисодий
тизимини, яъни ишлаб чиқариш муносабатлари, молия, кредит, тадбиркорлик
ва бошқа шу каби масалаларни ўрганса, давлат ва ҳуқуқ назарияси фани эса
жамият сиѐсий тизимининг муҳим таркибий қисми бўлган давлат ва ҳуқуқ
ҳодисаларига ўзининг асосий предмети сифатида қарайди. Ушбу фанларнинг
ўзаро таъсири ва алоқаси давлат ва ҳуқуқнинг иқтисодиѐтга қанчалик боғлиқ
эканлигини ўрганишга ва аниқлашга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: