29
2.1.
Давлат ва ҳуқуқ асослари фанига оид назарий қарашлар, етакчи ва
замонавий концепциялар.
Давлат ва ҳуқуққа оид ҳодисалар, жараѐнлар хилма-хил ва кўп
қирралидир. Бироқ уларнинг барчасига хос бўлган умумий, муҳим, доимий,
узвий боғланишда бўлган томонлари ва жиҳатлари ҳам мавжуддир. Ана шу
жиҳат ва томонларни билиш мавжуд воқелик тўғрисида яхлит тасаввурларни
келтириб чиқаради, ушбу воқеликнинг умумий қонуниятларини очиш ва шу
асосда уни бошқариш имкониятини яратади. Давлат ва ҳуқуқ назариясининг
предметига анъанавий равишда фаннинг умумий тавсифи (предмет ва метод,
ижтимоий ва юридик фанлар тизимидаги ўрни, давлат ва ҳуқуқнинг келиб
чиқиши, ўзгариши) билан боғлиқ масалалар киради.
Умумий давлат назариясига тааллуқли масалаларга қуйидагилар киради:
давлат ва унинг белгилари; давлат механизми; давлат шакллари (бошқарув
шакли, давлат тузилиши, сиѐсий режим); давлатнинг функциялари,
механизми ва шу кабилар киради. Умумий ҳуқуқ назариясига тааллуқли
масалалар жуда кенг бўлиб, буларга: ижтимоий муносабатларни тартибга
солиш тизимида ҳуқуқнинг ўрни; ҳуқуқ принциплари, шакллари, манбалари,
ижтимоий моҳияти; ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият; ҳуқуқ нормалари
тушунчаси, белгилари, тузилиши, турлари; норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
ҳуқуқий тизим ва ҳуқуқ тизими; ҳуқуқий муносабатлар; ҳуқуқ
ижодкорлиги, ҳуқуқни амалга ошириш ва шу кабилар киради. Бир гуруҳ
мустақил ўрганиладиган масалаларга: ҳуқуқий хулқ-атвор ва ҳуқуқбузарлик,
унинг тушунчаси, турлари, таркиби; юридик жавобгарликнинг (тушунчаси,
белгилари, турлари ва бошқалар) асосий жиҳатларига тавсиф берилган.
Давлат ва ҳуқуқ назарияси фанини ўқитишдан мақсад талабаларда давлат
ва ҳуқуқнинг вужудга келиши, ривожланиши, ҳаракатда бўлиши (фаолият
кўрсатиши) ва истиқболи тўғрисидаги энг умумий қонуниятлар юзасидан
тушунчаларни шакллантиришдир. Давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг
вазифалари талабаларда давлат ва ҳуқуқнинг вужудга келиши, ривожланиши
билан боғлиқ умумназарий билимларни шакллантиришдан, ижтимоий
муаммоларни шахс ва жамият манфаатларидан келиб чиққан ҳолда давлат-
ҳуқуқий нуқтаи назардан туриб ҳал этиш уқувини вужудга келтиришдан
иборат. Олий юридик маълумот бериш концепцияси давлатнинг ҳуқуқий
ҳаѐтида ижодий фаол қатнаша оладиган, юқори малака ва чуқур 16 билимга
ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни шарҳлаш ва қўллаш қобилиятига эга
бўлган мутахассисларни тайѐрлашга қаратилган. Бу ерда тор доирадаги
билим ўринли бўлмайди, бу нафақат юристнинг интеллектуал қобилиятини
сусайтирибгина қолмасдан, балки унинг профессионал фаолияти характерига
ҳам тўғри келмайди. Судья, прокурор, терговчи, адвокат ва бошқа
мутахассислардан турли хил юридик ишларни бажаришларида қонунларни
ва уларни қўллаш тартибларини яхши билишлари талаб қилинади. Шу билан
бирга, бўлажак ҳуқуқшунослар учун ҳуқуқ ва қонун ижтимоий ҳаѐтнинг
барча соҳаларида устун эканлигини, инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва
эркинликлари ҳимояси доимо юқори даражада бўлиши лозимлигини ҳам
тўла англашда мазкур фан муҳим аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: