Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни


биринчидан, ўзининг муайян предметига эга;  иккинчидан



Download 1,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/47
Sana25.02.2022
Hajmi1,08 Mb.
#303608
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   47
Bog'liq
4.1. Мажмуа

биринчидан,
ўзининг муайян предметига эга; 
иккинчидан,
давлат ва ҳуқуқ ҳақида яхлит билим беради, давлат ва 
ҳуқуқнинг моҳиятини, тараққиѐт босқичлари ва қонуниятларини очиб 
беради; 
учинчидан,
давлат ва ҳуқуқ соҳасида тўпланган билимлар сифатида 
«давлат», «ҳуқуқ» ва бошқа категорияларни ифода этади; 
тўртинчидан,
давлат ва ҳуқуқнинг ижтимоий ҳодиса сифатида 
ривожланишидаги объектив жараѐнларни ва тараққиѐт қонуниятларини 
акс эттиради. 
Хуллас, давлат ва хуқуқ назарияси юридик таълим тизимидаги ўқув 


31 
фанлари орасида марказий ўрин эгаллайди. Бу фан бўлажак 
ҳуқуқшуносларда ҳуқуқий тафаккур ва дунѐқарашни, ҳуқуқий онг ва 
ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда алоҳида аҳамиятга эга. 
Давлат ва 
ҳуқуқ назариясини хукуқшунослик алифбоси дейиш мумкин. 
Ушбу фаннинг ўзига хос хусусиятлари қуйидаги омилларда ўз ифодасини топади:
-
Давлат ва ҳуқуқ назарияси жамиятдаги муҳим ижтимоий 
ходиса давлат ва ҳуқуқни ўрганади; 
-
Давлат ва ҳуқуқ инсон ҳаѐтининг асосий мезони хисобланади; 
-
Давлат ва ҳуқуқ бир неча асрлик тарихий даврни ўз ичига 
олади; 
-
Инсон ўзи истиқомат қилаѐтган заминга, яъни давлатга хамиша 
қизиқиш билан қарайди; 
-
Инсон ўз фаолияти давомида муайян қоида, норма, яъни 
ҳуқуққа амал қилиш баробарида унинг моҳиятини англашга эҳтиѐж сезади; 
-
Давлат ва ҳуқуқ дунѐ ривожи, жамият тараққиѐти билан 
алоқадорликда ривожланиб боради. 
Турли тарихий даврда, муайян маконда истиқомат қилган инсонлар 
ўша даврнинг сиѐсий тузуми, мафкуравий-ғоявий жихатлари, бошқарув 
хусусиятлари, ижтимоий онгнинг тараққиѐтидан келиб чиққан ҳолда, давлат 
ва ҳуқуққа муносабат билдиради. Мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга 
киритганидан сўнг жамият ҳаѐтининг барча жабҳаларида бўлгани каби 
давлат ва ҳуқуққа ҳам янгича қараш, янгича ѐндошув пайдо бўлди. 
Мамлакатимиз собиқ иттифоқ таркибига кирган вақтда давлатга иқтисодий 
хукмрон синфларнинг ташкилоти, ҳуқуққа эса ижтимоий тартибга 
солишнинг зўрлик қуроли сифатида муносабат билдирилган.
Бугунги кунга келиб, яъни демократия шароитида давлат ижтимоий 
қарама-қаршиликларни зўрлик ва бостириш йўли билан эмас, балки 
ижтимоий келишув, халқ таъбири билан айтганда, муросаи мадора билан 
бартараф этиш воситасига айланмоқда. Замонавий ҳуқуққа эса, ижтимоий 
ҳамжихатлик ва келишувга асосланган ижтимоий тартиб-интизомга эришиш, 
эркинлик, адолатпарварлик ва тенгликни вужудга келтириш воситаси 
сифатида ѐндошилмоқда. 
Давлат ва ҳуқуқ назарияси ҳам ўз мазмун-моҳиятига кўра тараққий 
этмоқда. Унга янгича замонавий қараш, ѐндошув шаклланмоқда. Айниқса, 
Ўзбекистон Республикаси ўз олдига демократик ҳуқуқий давлат ва 
фуқаролик жамияти қуришдек буюк мақсад қўяр экан, давлат ва ҳуқуққа, уни 
ўрганишга, тадқиқ этишга эҳтиѐж сезила бошлади. Ҳуқуқий давлатда қонун 
устуворлиги энг асосий тамойил сифатида эътироф этилса, фуқаролик 
жамиятининг зарурий шарти, унда яшаѐтган фуқароларнинг юксак ҳуқуқий 
онги ва маданияти, ҳуқуқлардан ҳабардорлик даражаси ҳамда ҳуқуққа 
нисбатан чуқур ҳурматда ифодаланади. Бу тушунчалар албатта, давлат ва 
ҳуқуқ назариясининг объекти хисобланади. Бундан шундай хулосага келиш 
мумкинки, давлат ва ҳуқуқ назарияси замонавий, дунѐ тараққиѐти, 
цивилизация билан ҳамоҳанг ҳаракатланувчи муҳим ижтимоий фан сифатида 


32 
майдонга чиқади.
Давлат ва ҳуқуқ назарияси нафақат мамлакатимизда, балки жаҳон 
ҳамжамиятида янгиланиш ва юксалишни ўз бошидан кечирмоқда. Чунки, 
дунѐ жадаллик билан ривожланмоқда. Давлатга муносабатни, давлатни 
бошқаришни, давлат моҳиятининг англашни замонавий кўринишларини 
вужудга келаѐтганлиги муҳим ижтимоий ҳодиса хисобланган - давлатнинг 
ривожланаѐтганлиги билдиради. Давлат ва ҳуқуқнинг пайдо бўлиши ва 
ривожланишидаги умумийлик, ўзаро алоқадорлик ўз навбатида давлат билан 
бир қаторда ҳуқуқ ҳам жадаллик билан такомиллашиб бораѐтганлигидан 
далолат беради. Ҳуқуққа либерал ѐндошув, унинг инсонлар ҳаѐтига янада 
яқинлашаѐтгани, 
уларнинг 
манфаатларини 
янада 
мукаммал 
акс 
эттираѐтганлигина намоѐн этмоқда. 
Инсоният онги ва тафаккурининг юксалиши барча ижтимоий ҳодиса 
каби давлат ва ҳуқуқни ҳам янгича талқин этмоқда. Давлат ҳам, ҳуқуқ ҳам 
инсон учун, унинг манфаати учун мавжудлиги ва фаолият олиб бориши 
фуқаролар томонидан эътироф этилмоқда. Турли тарихий даврларда давлат 
ва ҳуқуқдан турли гуруҳлар, айрим табақалар ѐки алоҳида шахсларнинг 
манфаатининг химоячиси, ижтимоий қарама-қаршиликларни бостириш 
қуроли сифатида фойдаланилган бўлса, бугунга келиб улар инсон ҳаѐтидаги 
фаровон ҳаѐтни таъминлиш мезони сифатида майдонга чиқади. 
Давлатнинг моҳиятини англаш, ҳуқуққа замонавий ѐндошув, ҳуқуқий 
давлатнинг мазмун-моҳияти, фуқаролик жамияти барпо этишни, инсон ҳуқуқ 
ва эркинликларини таъминлашнинг энг асосий йўналишларини тадқиқ этиш 
айнан давлат ва ҳуқуқ назариясининг вазифасидир. Бу ўз навбатида фаннинг 
хусусиятларини очиб бериш билан бир қаторда, бугунги кундаги унинг 
ижтимоий аҳамиятини, нақадар долзарблигини намоѐн этади. 

Download 1,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish