20
Бундай педагогик ҳамкорлик жараѐни ўзига хос хусусиятларга эга
бўлиб, уларга қуйидагилар киради:
-
ўқувчининг дарс давомида бефарқ бўлмасликка, мустақил фикрлаш,
ижод этиш ва
изланишга мажбур этиши;
-
ўқувчиларни ўқув жараѐнида билимга бўлган қизиқишларини доимий
равишда бўлишини таъминлаши;
-
ўқувчининг билимга бўлган кизиқишини мустақил равишда ҳар бир
масалага ижодий ѐндошган ҳолда кучайтириши;
-
педагог
ва
ўқувчининг
ҳамиша
ҳамкорликдаги
фаолиятини
ташкилланиши.
Педагогик технологиялар масалалари, муаммоларини ўрганаѐтган
ўқитувчилар, илмий-тадқиқотчилар, амалиѐтчиларнинг фикрича, педагогик
технология - бу фақат ахборот технологияси билан боғлиқ, ҳамда ўқитиш
жараѐнида кўлланиши зарур бўлган техник воситалар, компьютер, масофали
ўқиш, ѐки турли хил техникалардан фойдаланиш деб белгиланади.
Бизнинг
фикримизча, педагогик технологиянинг энг асосий негизи - бу ўқитувчи ва
ўқувчининг белгиланган мақсаддан кафолатланган натижага ҳамкорликда
эришишлари учун танлаган технологияларига боғлиқ деб хисоблаймиз, яъни
ўқитиш жараѐнида, мақсад бўйича кафолатланган натижага эришишда
қўлланиладиган ҳар бир таълим технологияси ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида
ҳамкорлик фаолиятини ташкил эта олса, ҳар иккаласи ижобий натижага
эриша олса, ўқув жараѐнида ўқувчилар мустақил
фикрлай олсалар, ижодий
ишлай олсалар, излансалар, таҳлил эга олсалар, ўзлари хулоса қила олсалар,
ўзларига, гуруҳга, гуруҳ эса уларга баҳо бера олса, ўқитувчи эса уларнинг
бундай фаолиятлари учун
имконият ва шароит ярата олса, бизнинг
фикримизча, ана шу, ўқитиш жараѐнининг асоси ҳисобланади.
Модернизация - ( лотинча - modeme – энг янги) – такомиллаштирилган,
яхшиланган, янги талабларга жавоб бера оладиган деган маънони билдиради.
Ушбу сўз борган сари ҳаѐтнинг барча жабҳаларида кенг қўлланилиб
бормоқда. Модернизация жараѐни таҳлилига бир қанча ѐндашувлар бор:
1.
Дихтомик ѐндашув. Бунда модернизация жараѐни анъанавий ҳолатдан
замонавий ҳолатга ўтиш деб қаралади.
2.
Тарихий ѐндашув. Тарихий тараққиѐт, ўзгаришлар ва революциялар
нуқтаи назаридан талқин этилади.
3.
Инструментал ѐндашув. Ўзгариш воситалари ва усуллари нуқтаи
назаридан талқин этилади.
4.
Ментал ѐндашув. Днѐқарашнинг ва руҳиятнинг тарнсформацияси
нуқтаи назардан талқин этилади.
5.
Цивилизация. Замонавий цивилизациянинг ѐйилиб бориши нуқтаи
назаридан талқин этилади.
Модернизация парадигма сифатида ХХ асрнинг ўрталарида АҚШда
шаклланди. Модернизациянинг икки тури ажаратилади:
А) Органик (Ички резервлар ҳисобига трансформацияни ўтказиш).
Б) Ноарганик (Трансформация ташқи давлатлар иштирокида амалга
оширилади).
21
Таълим тизимидаги модернизацияга ѐрқин
мисол таълимдаги
ислоҳатлардир(таълимнинг тузилиши, мазмуни, шакл ва методларнинг
тубдан ўзгариши ). Кейинги даврларда таълим тизимидаги ўзгаришлар
давлат миқѐсида баъзан эса давлатлараро масала сифатида талқин этилади.
Таълим тизимидаги ислоҳатлар ижтимоий эҳтиѐж сифатида қабул қилиниши
лозим. У эволюцион характерда ҳамда революцион характерда бўлиши
мумкин. Реформалар таълимнинг танланган бир тизимида содир бўлиши ѐки
давлат миқиѐсида барча таълим босқичларида содир бўлиши мумкин (1917 й,
1958 й, 1984 й, 1997 й).
Таълимни модернизациялашдан мақсад таълимнинг тараққиѐтини
таъминлаш ва тизимда XXI асрда яшаѐтган жамияттнинг эҳтиѐжлари,
иқтисодий ва ижтимоий эҳтиѐжлари, ҳар бир шахснинг ва оиланинг
эҳтиѐжлари акс этиши лозим. Бундай тараққиѐт
тизимини яратиш учун
қуйидаги вазифаларни амалга ошириш лозим:
-
Давлат томонидан тўлиқ таълим олиш ҳуқуқини таъминланиши;
-
Таълим тизимининг барча босқичларида замонавий таълим сифатини
таъминлаш;
-
Таълимнинг хуқуқий-меъѐрий базасини такомиллаштириш ва
ташкилий-иқтисодий механизмларни янги ресурсларини аниқлаш ва
жалб этиш.
-
Педагог мақомини кўтариш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
-
Таълим
тизимида
шаффофликни
таъминлаш
ва
унинг
қатнашчиларини масъулиятини ошириш.
Модернизация жараѐни йўналтирилган ҳар бир объектнинг бу
жараѐндаги тўлиқ иштирокини таъминлаш ҳам асосий масалалар қаторига
киради (давлат,
таълим тизими, иқтисодиѐт ва бошқа тармоқлар, ижтимоий
иснтитутлар, жамият, оила).
Do'stlaringiz bilan baham: