Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet205/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

XV.3.5. Алоҳидаланиш 
 
 
Қайд қилинганидек, тур алоҳида популяциялардан иборатдир. 
Агарда бир популяциянинг индивидлари тўлиқ равишда ёки қисман бошқа 
популяция 
индивидлари 
билан 
чатишмаса, 
бундай 
популяция 
алоҳидаланиш ҳолатини бошидан кечиради. Популяцияларнинг тур 
ичидаги 
бир-биридан 
алоҳидаланиши 
генлар 
оқимининг 
тўхтатилганлигини англатади. Агарда популяциялар қатор авлодлар 
давомида алоҳидаланиш жараёнида бўлса, у ҳолда унинг генотипик 
тузилмаси бўйича табақаланиш жараёни содир бўлиши мумкин. Бу жараён 
айниқса танлаш ҳар хил йўналишда таъсир қилганда тенглашади. Бундай 
популяцияларнинг табақаланиши дастлаб янги тур хилларининг, янада 
кучлироқ ажралишларини таъмин этиб, янги турларнинг пайдо бўлишига 
асос солиши мумкин. 
Тур ичидаги популяцияларнинг алоҳидаланиши географик (тоғлар, 
дарёлар, сув омборлари ва бошқалар), экологик ва биологик омиллар 


406 
туфайли юзага чиқиши мумкин. Популяциянинг геологик ўзгаришлар 
сабабчи бўлган ҳар қандай тарқоқланиши географик алоҳидаланишга олиб 
келиши мумкин. Экологик омиллар – территориал иқлим, микроиқлим, 
мавсумий иқлим ўзгаришлари ҳам бир турга кирувчи организмларнинг 
ўзаро эркин чатишишларига тўсқинлик қилишлари мумкин. Масалан, 
денгизда яшаб, лекин кўпайиш учун дарёларга қайтадиган балиқларда ҳар 
бир дарёнинг ўзи учун алоҳида популяцияси шаклланади. Ушбу 
популяцияларнинг индивидлари катта-кичиклиги, увулдириқ сочиши 
пайтидаги рангланишлари, жинсий балоғатга етиш вақти, уруғларининг 
катта-кичиклиги, кўпайиш вақти ва бошқалар билан фарқланиши мумкин. 
Алоҳидаланишнинг биологик, эркин чатишишга тўсқинлик 
қиладиган омиллари генетик ва физиологик омилларга кирадилар. 
Алоҳидаланишнинг биологик омиллари пировард натижада генетик 
омилларга асосланади. Алоҳидаланишнинг ҳатто ҳулқ-атвор ёки этологик 
омиллари ҳам индивидларнинг генетик фарқларига асосланади. Шу билан 
бирга алоҳидаланишни тезлаштирадиган генетик омиллар жумласига 
маҳсулдор насл беришга тўсқинлик қилувчи мейознинг нормал ҳолатининг 
бузилиши киради. Бундай бузилишнинг генетик сабаблари: 1) полипло-
идия, 2) хромосомаларнинг қайта тузилишлари, 3) ядро-цитоплазматик мос 
келмаслик, 4) мутацион ўзгаришлар натижасидаги мос келмаслик каби 
ҳодисалар бўлиши мумкин. Юқорида қайд этиб ўтилган ҳодисаларнинг ҳар 
бири индивидларнинг эркин чатишишларини чегаралаб қўйишга, дурагай-
ларни бепуштликка олиб келади, бинобарин, генларнинг эркин комбина-
цияланишларининг чекланишига, яъни бу индивидларнинг генетик 
алоҳидаланишига, ўзининг ичида маҳсулдор авлод беришликни таъмин-
ланишига олиб келади.
Популяцияларнинг алоҳидаланиши физиологик омиллар билан ҳам 
таъминланиши мумкин. Маълумки, денгиз балиқлари увулдириқ сочиш 
учун айнан ўзлари дунёга келган ва ёшликлари ўтган дарёларга қайта-
дилар. Балиқларнинг ўз дарёсига қайтишларини таъминлаб берувчи физио-
логик механизм ушбу дарёдаги балиқлар популяцияси учун алоҳидаланиш 
омили сифатида хизмат қилади. Бундай алоҳидалик бир тур ичидаги 
организмларнинг ўзаро чатишиш эркинлигини чеклайди. 
Ҳайвонларда алоҳидаланиш шартли рефлекслар (суткалик ва 
мавсумий жинсий фаолликнинг ўзгариши, жуфтлашишнинг сайланма 
характери ва бошқалар) ҳисобига таъминланиши мумкин. Масалан, айрим 
хўрозлар жуфтлашишда маълум рангдаги товуқларни афзал кўрадилар. 
Жуфтлашишдаги сайланма характер ҳодисаси ҳашаротларда ҳам 
кузатилади. 
Алоҳидаланишнинг генетик, шу билан бирга унинг бошқа омиллари 
қариндош индивидлар ўртасидаги чатишиш эҳтимоллигини оширади ва 
шу билан популяциядаги инбридинг даражасини кўтаради. Алоҳидаланиш-
нинг у ёки бу шакли тур ҳосил бўлишнинг асосида ётади ва биологик 


407 
формаларнинг турлича экологик ихтисосланишига, яъни экологик яшаш 
жойларини ўзгартиришга имкон беради. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish