Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


XV.3.2. Популяция индивидларининг сони



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet202/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

XV.3.2. Популяция индивидларининг сони 
Маълумки, генларнинг концентрацияси ушбу популяциядаги 
индивидлар сони билан белгиланади. Қайд қилиш лозимки, популяция 
сони ҳақидаги тўғри таассуротни популяцияда бор организмларнинг 
умумий сони эмас, балки кейинги авлодни бошлаб берадиган организмлар 
сони бўйича белгиланадиган «эффектив сон» деб номланувчи кўрсаткич 
беради. Бунинг боиси шундаки, кейинги авлод генофондига ўз ҳиссасини 
бутун бир популяция эмас, балки олдинги авлодда ота-она бўлган 
организмлар қўшади. Популяциянинг сони қанча кам бўлса наслида 
гомозиготали рецессивларни яратадиган гетерозиготали организмларнинг 
ўзаро чатишиш эҳтимоллиги шунчалик юқори бўлади. Аксинча, популяция 
сони қанча кўп бўлса, рецессив гомозиготаларнинг юзага келиш 
эҳтимоллиги шунчалик кам бўлади. Кам сонли популяцияда танлаш 
кўпроқ зарарли генларни йўқ қилишга ва фойдалиларининг йиғилиб 
боришига қаратилган бўлади. Лекин, шу билан бир вақтда чекланган 
популяцияда айрим генотипларнинг тўпланиш тасодифлиги ортиб боради. 
Қандайдир тасодифий ҳолатлар туфайли популяция индивидларининг сони 
камайган вақтда популяцияда фақат мутант генларнинг сақланиши, 
бошқаларнинг эса тасодифан элиминацияси содир бўлиши мумкин. 
Популяция сонининг кейинги босқичдаги кўпайишида ушбу тасодифий 
сақланиб қолган генлар сони тезлик билан ортиши мумкин. Тасодифий 
омиллар таъсирида популяция ген частоталарининг ўзгариш ҳодисаси 
генетик ёки генлар дрейфи
деб аталади.
 
XV.3.3. Генлар оқими ёки индивидлар миграцияси 
(кўчиб юриши) 
 


402 
 
Генлар оқими ёки индивидлар миграцияси бу популяциялараро 
генлар алмашинувидир. Бу ҳодиса одатда бир популяциянинг индивидлари 
бошқа популяцияга ўтиб иккинчи популяциянинг вакиллари билан 
чатишганда юзага чиқади. Генлар оқими бир бутун ҳолда тур аллел-
ларининг такрорланиш сонларини ўзгартирмайди, аммо улар локал 
популяцияларда мабодо «мезбон» ва «меҳмон» индивидлар аллелларининг 
такрорланиш сонлари ҳар хил бўлган тақдирда ўзгариши мумкин. Бу 
ўзгариш асосан меҳмон индивидлар аллелларининг такрорланиш сонлари 
ҳисобига бўлади: масалан, бир локал популяцияга қўшни популяциялардан 
аллелларнинг маълум такрорланиш сонига эга бўлган индивидлар 
миграция қилган дейлик. Бунда келган индивидлар мезбон индивидлар 
билан чатишадилар. Популяцияга келган меҳмон индивидлар қисмини т 
ҳарфи билан белгиласак, у ҳолда кейинги авлод насли 
(1 - m)
га тенг 
бўлган генлар улушини маҳаллий индивидлардан ; 
m
га тенг бўлган генлар 
улушини меҳмон индивидлардан оладилар. Тасаввур қилайлик меҳмон 
индивидлар келган популяцияларда 
А
1
аллелининг сони 
P
ни ташкил 
қилади, локал маҳаллий популяцияда эса унинг бошланғич такрорланиш 
сони 
p
0
га тенг. Бу ҳолда кейинги авлодда 
А
1
аллелининг локал 
популяцияда такрорланиш сонини қуйидаги тенглама билан ифодалаш 
мумкин: 
p
1
=(1-m)p
0
+mP

Шундай қилиб, аллелнинг янги такрорланиш сони (
p
1
) аллелнинг 
бошланғич такрорланиш сонини (
p
0
) маҳаллий организмлар улушига 
(1 - 
m)
кўпайтмасини меҳмон индивидлар улуши (
m
) ва улардаги аллелнинг 
такрорланиш сони (
p
) га кўпайтмасининг қўшилувидан келиб чиққан сонга 
тенгдир. Бу тенгламани қайта группалаб, қуйидаги натижани оламиз: 
p
1
=p
0
– m(p
0
-P)
. Бу шуни кўрсатадики, аллелнинг янги такрорланиш 
даражаси
p
1
 
бошланғич такрорланиш сони – 
p
0
минус меҳмон индивидлар 
улуши - 
m
ва маҳаллий билан меҳмон индивидлар такрорланиш 
сонларининг айирмаси билан бўлган кўпайтмаси натижасида келиб чиққан 
сонга тенгдир. Бир авлодда аллел такрорланиш сонининг ўзгариши 
∆p=p
1

p
0
га тенг бўлади. Ушбу тенгламага юқорида аниқланган 
p
1
қийматини 
қўйиб ҳисобласак у ҳолда, 
∆p = p
0
 – m (p
0
 - P) – p
0
 = - m (p

- P)
тенгламаси 
келиб чиқади, яъни популяцияда меҳмон индивидлар сони ва улар билан 
маҳаллий организмлар аллелларининг такрорланиш сонлари орасидаги 
фарқ қанча кўп бўлса, аллелнинг такрорланиш сонининг ўзгариш тезлиги 
шунча юқори бўлади. Қайд қилиш жоизки, 
∆p = 0
тенг бўлиши фақат 
m

ёки 
(p
0
- P)
нинг катталиклари нульга тенг бўлганда юзага келади. Демак, 
агар миграция давом этаверса 
(m

0)
популяциядаги аллелнинг 
такрорланиш сони маҳаллий ва миграция содир бўлаётган қўшни 
популяцияларда тенглашмагунча ўзгара беради. Локал ва қўшни 
популяциядаги аллелнинг такрорланиш сонлари орасидаги фарқ вақт 
давомида қандай ўзгаришини кўрайлик. Бир авлод ўтгандан сўнг 
p
1
– P = 
p
0
 – m (p
0
 - P) – P = p
0
 – mp
0
 – P + mP = (1 - m) p
0
 – (1 - m)P = (1 - m)(p

 - 
P)
. Иккинчи авлоддан сўнг: 
P
2
 – P = (1 - m)

(p
0
- P). t 
авлодлардан сўнг
: p
t
 – 


403 
P = (1 - m)
t
(p

- P)
. Бу формула локал популяцияда маълум тезликда (
m

ўтган 
t
авлодлардан сўнг аллелнинг такрорланиш сонини аниқлашга имкон 
беради, агарда аллелларнинг бошланғич такрорланиш даражалари (
P

ва
P
) маълум бўлса: 
pt = (1 - m)
t
 (p
0
 - P)+P
тенг бўлади. 
Миграция ҳодисасининг бевосита натижалари мутациянинг пайдо 
бўлиши натижаларига ўхшаб кетади, лекин миграция ҳодисаси мутацияга 
нисбатан аллелларнинг такрорланиш сонларини анча тез равишда 
ўзгартиради. У ёки бу организмлар популяцияларининг динамикасига 
генлар оқимининг таъсири гаметаларнинг тарқалиш тезлигига ва локал 
популяциялар орасидаги масофага боғлиқ. Бир хил турлар, масалан, 
одамзот жуда ҳаракатчан, бошқалар эса, масалан айрим капалаклар ўз 
миграцияларида анча чекланган бўладилар. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish