Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


XVI.2. Эволюцион генетиканинг шаклланиши



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet210/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

 
XVI.2. Эволюцион генетиканинг шаклланиши 
Гениал инглиз олими Чарлз Дарвин органик олам тарихий 
тараққиётининг умумий қонуниятлари ва уни ҳаракатлантирувчи 
кучларини ўрганувчи эволюцион таълимотнинг асосчисидир (116-расм). 
Биологик эволюция қайтарилмас жараён бўлган ҳолда, маълум даражада 
тирик табиатнинг йўналтирилган тарихий тараққиёти бўлиб, у 
популяциялар 
генетик 
таркибининг 
ўзгариши, 
мосланишларнинг 
шаклланиши, турларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг ҳаёт саҳнасидан 
тушишлари, бир бутун ҳолдаги биогеоценозлар ва биосферанинг қайта 
тузилишларининг юз беришлари билан бирга амалга ошади. Организмлар


413 
белги ва хоссаларининг эволюцион ўзгариш-
лари биринчи навбатда генотипларнинг ўзга-
ришлари билан боғлиқлиги туфайли популя-
цияларда содир бўладиган асосий генетик 
жараёнларни тушуниш ҳозирги замон эволю-
цион назарияси учун жуда муҳимдир. 
Генетика соҳасида эришилган ютуқлар ирсий 
ўзгарувчанликни классификациялаш ва унинг 
энг асосий формаларини ўрганиш ҳамда 
уларнинг эволюцион жараённинг боришидаги 
ролини аниқлаш имконини беради. Эволю-
цияда ўзгарувчанликнинг турли ҳолатда 
намоён бўлишини ўрганиш эволюциянинг 
генетик асослари ҳақидаги тасаввурларнинг 
шаклланишига олиб келади.
 
116-расм.
Чарлз Дарвин
(1809-1882
)
Ч.Дарвин органик олам эволюциясининг асосий омиллари (фактор-
лари) - ирсий ўзгарувчанлик, табиий танланиш ва ирсият эканлигини 
кўрсатган эди. Ирсий ўзгарувчанликнинг эволюция омили эканлигини 
исботлашда рус ботаниги С.И.Коржинскийнинг хизматлари катта бўлди. 
Коржинский Россиянинг Европа қисми ва Сибирга уюштирилган қатор 
экспедицияларда қатнашиб ўсимлик турларининг ўзгарувчанлиги ҳақида 
катта маълумот тўплади. Айниқса у маданий формаларнинг ўзгарувчан-
лигини ўрганишга алоҳида эътибор бериб улар кескин ўзгаришлар 
туфайли келиб чиққан деган хулосага келган эди. Бундай ҳолатлар 
Дарвинга ҳам маълум эди, аммо у бунга унчалик эътибор бермаган эди. 
Дарвин томонидан тасвирланган сакраш йўли билан бўладиган 
ўзгарувчанлик фактларига қўшимча қилган ҳолда Коржинский ўз 
кузатишлари ва адабиётдан мисоллар келтиради. Унинг фикрича, кескин 
четга чиқишлар ўсимликларнинг катта-кичиклигида, баргларнинг шакли ва 
ранги, айниқса гулларининг рангида кўпроқ кузатилади. Коржинский 
ўзгарувчанликка хос қуйидаги муҳим хусусиятларни кўрсатиб берди: 
ўзгарувчанлик ўсимликнинг хилма-хил белгиларига тегишли бўлади; улар 
тасодифан (йўналтирилмаган ҳолда) пайдо бўлади; белгиларнинг барча 
ўзгаришлари қатъий ирсийланади; улар кескин ифодаланган сакраш 
характерига эга бўлади; ирсий ўзгарувчанлик фойдали, зарарли ва нейтрал 
бўлиши мумкин. 
Коржинский билан бир вақтда голландиялик Хуго Де Фриз ҳам 
ўзгарувчанликнинг юқорида қайд этилган хусусиятларини кузатган эди. У 
авлодларнинг ҳар бир бўғинида 0,5 фоизгача нормал типлардан 
бўйларининг баландлиги, баргларининг шакли ва ранги бўйича кескин 
ўзгарган индивидларни кузатган эди. Бундай четланишларни Х. Де Фриз 
мутациялар деб атади. Мутациялар қатъий авлоддан-авлодга берилиб 
боради. Кейинчалик Коржинский ва Х. Де Фриз томонидан очилган 
мутацион ўзгарувчанликнинг ўзига хос хусусиятлари кўпгина ботаника ва 


414 
зоология объектларида ҳам тасдиқланди. Ҳар икки олимнинг ишлари 
табиий танланиш назарияси учун генетик замин яратиб берди. Йиғилган 
фактик далиллар асосида ирсий ўзгарувчанлик эволюциянинг асосий 
омилларидан бири эканлиги ҳақидаги фикрлар илгари сурилди. Лекин 
шунга қарамай дарвинизм билан бошқа йўналишлар ўртасидаги 
муносабатлар кескин тус ола бошлади, натижада ХХ асрнинг биринчи 
чорагида эволюцион назарияда танглик (кризис) пайдо бўлди. Бу 
тангликнинг асосий сабаби ирсий омилларнинг (генларнинг) моддий 
заррачалик табиати ҳамда мутацион ўзгарувчанликнинг аниқланиши билан 
боғлиқ икки янгиликдан генетиклар томонидан нотўғри умумлашган 
хулосалар чиқарилиши бўлди. 
Генетиканинг бешигини тебратган йирик олимлар - Х. Де Фриз, 
У.Бэтсон, В.Иогансен ўзлари очган янгиликларнинг эволюцион назария-
нинг кейинги тараққиёти учун қанчалик аҳамиятли эканлигини тўғри 
баҳолай олмаганликлари бўлди. Аксинча, улар ўзлари олган далилларни 
дарвинизмга қарама-қарши қўйдилар. Бу ва бошқа олимлар (Дж.Лотси, 
Л.Кено) фикрларининг асоссиз эканлигини машҳур ўсимликлар физиологи 
К.А.Тимирязев ўзининг танқидий мақолаларида менделизм дарвинизмга 
қаршилик қилмайди, аксинча уни мустаҳкамлайди деган фикрларни 
билдирган эди. Генетика тарихининг кейинги йўналиши Тимирязев 
фикрларининг тўғри эканлигини исботлади ва ҳозирги кунда генетиканинг 
қатор қисмлари эволюцион таълимотнинг таркибий қисмига киради. 
Тангликдан чиқишнинг бирдан-бир йўли – генетикани дарвинизмга 
қарама-қарши қўйишдек хатони ҳамда ирсий ўзгарувчанликни органик 
олам эволюциясининг асосий омиларидан бири сифатида тан олишдан 
иборат эди. 
Танглик янги олинган далиллардан энг муҳим умумлашган хулоса-
лар чиқарилгунга қадар давом этди. Натижада эволюцион назариянинг 
дарвинизм билан генетика, экологияни бир-бирига яқинлаштириш йўлига 
чиқиб олиши учун имкон яратилди. Бу яқинлашиш эволюцион назарияни 
янада юқорироқ поғонага кўтариб бериб, эндиликда уни эволюциянинг 
синтетик назарияси деб аталишига олиб келди. Олиб борилган тадқиқотлар 
Дарвин таълимотининг фактик далиллар асосида исботланган илмий 
назария даражасига кўтарилишига имкон берди. 
ХХ асрнинг 30-йилларига қадар генетиканинг ривожланишида 
эришилган икки муҳим натижани кўрсатиб ўтиш ўринлидир. Биринчидан, 
ирсийланиш 
қонунларини 
ўрганиш 
ирсийланиш 
дискретлиги 
назариясининг мавжудлигини тўлиқ тасдиқлади. Иккинчидан, мутацион 
ўзгарувчанликка оид далиллар Дарвиннинг ноаниқ ирсий ўзгарувчанлик-
лар табиий танланиш учун материал берадиган манба деган фактларини 
тасдиқлади. 
Менделнинг ирсийланиш қонунлари, Морганнинг хромосома наза-
рияси эволюцион таълимот билан тўғридан-тўғри боғланган эмас эди. 
Ўтган асрнинг 20-йилларининг иккинчи ярмидан бошлаб генетиканинг 


415 
дарвинизм билан иттифоқи шакллана бошлади. Натижада биологиянинг 
янги тармоғи-

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish