Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


XVI.4. Ген мутацияларининг эволюцион аҳамияти



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet213/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

XVI.4. Ген мутацияларининг эволюцион аҳамияти 
Организмлар эволюцион қайта тузилишларининг асосида ётадиган 
энг кўп сондаги, хилма-хил ва муҳим ирсий ўзгарувчанликларнинг пайдо 
бўлиши ген мутациялари туфайлидир. Бу жиҳатдан қайси ген мутация-
ларининг аҳамияти катта эканлиги устида тўхталиб ўтмоқчимиз. 
Табиий танланиш турни бир ҳолатдан бошқа бир ҳолатга ўзгар-
тиришда нафақат янгидан пайдо бўлган мутациялардан, балки популяция-
да қатор авлодлар давомида йиғилган мутациялардан, яъни тур ичидаги 
ирсий ўзгарувчанликнинг “сафарбарлик резерви” дан ҳам фойдаланади. 
Табиий популяциялар генетикаси бўйича ўтказилган тадқиқотлар уларнинг 
гетерозиготалари катта сонда яширин ҳолдаги рецессив ген мутациялари 
билан тўйинганлигини кўрсатади. Бу ҳолат шундан далолат берадики, 
бундай мутациялар ҳам эволюцияда катта роль ўйнайдилар, айнан шу 
мутациялар турнинг ўзгаришига мойиллигини таъминлаб табиий 
танланиш учун қўшимча материал беради. Аммо қатор далиллар ва 
мулоҳазалар рецессив мутацияларнинг эволюциядаги ролига берилган 
юқори баҳога соя ташлагандек бўлади ва эволюция аксарият ҳолда 
доминант ва тўлиқсиз доминант мутациялар ҳисобига амалга ошади деб 
ҳам ўйлашга мажбур этади. Бундай деб ўйлашга биринчидан, табиий 
популяцияларда йиғиладиган рецессив мутациялар адаптив эволюцион 
ўзгаришлар учун материал бўлиб хизмат қилади; иккинчидан – далиллар 
эволюциянинг популяциялардаги бундай яширин мутациялар захирасисиз 
ҳам муваффақиятли амалга ошишлигини кўрсатади; учинчидан – айрим 
далиллар турнинг эволюцион ўзгаришида доминант мутациялардан 
фойдаланиш йўли ҳам борлигидан далолат беради. 
Рецессив мутациянинг диплоид турга эволюцион тарзда ўтиши учун 
қуйидаги шартлар бажарилиши керак: 

бу мутация бўйича гетерозиготали индивидлар ўзаро чатишиши шарт; 

бундай чатишиш натижасида келиб чиқадиган рецессив гомозигота-
да организмнинг нормал фаолияти учун унга тўсқинлик қилувчи нуқсон-
лари бўлмаслиги керак; 

бу гомозиготаларда намоён бўладиган мутант ўзгаришлар бўлмаган 
индивидларга нисбатан қандайдир афзалликка эга бўлиши керак. 


420 
Рецессив мутациялардан фарқли ўлароқ доминант ва тўлиқсиз доми-
нант мутациялар ўзларининг пайдо бўлишлари биланоқ фенотипда намоён 
бўладилар ва табиий танланишнинг таъсири остида бўладилар. Борди-ю 
бундай мутация организм учун зарарли бўлса, у тезда элиминацияга 
учрайди. Агарда фойдали мутация бўлса танланиш уни бутун популяция 
доирасида тарқалишига ҳаракат қилади. Бунга мисол тариқасида 
индустриал меланизм ҳодисасини кўрсатиб ўтамиз. XIX-XX асрларда 
Европанинг саноат ривожланган туманларида кўпгина капалакларнинг 
ранглари қорамтир рангдалиги аниқланган. Ҳозирги вақтда Европада 
тангачақанотли 70 га яқин капалаклар турининг ранги ўзгарган. Бунинг 
сабаби ва механизми қайин одимчиси (
Biston betularia
) капалагида яхши 
ўрганилган. Бу капалаклар кундуз куни қайин дарахтининг пўстлоғида 
ҳаракатсиз дарахт фонига мос келган ҳолда ўтирадилар (илова – 117-расм). 
Англиянинг саноат шаҳарлари дастлаб пайдо бўлаётган пайтда 
шаҳарлардаги боғларда ўсаётган қайин дарахтининг оқиш рангдаги 
пўстлоқларида оқиш рангдаги капалаклар учрар эди. Кейинчалик завод ва 
фабрикалар кўпайгач, улардан чиқадиган қора-қурум чанг заррачалари 
келиб дарахт пўстлоқларига ўтира бошлади. 1848 йилда Манчестер 
атрофларида қорамтир рангдаги капалаклар қайд этилди. Бу ранг доминант 
белги бўлишига қарамай, қорамтир рангдаги капалаклар тезда қушлар 
томонидан қириб юборилар эди. Аста-секин қайин пўстлоқларининг қора 
қурумлар билан эгалланиши туфайли улар ҳам қорамтир рангга кира 
бошладилар. Эндиликда илгари онда-сонда учрайдиган қора меланистик 
рангдаги капалаклар интенсив равишда кўпая бошлаб, оқиш рангли 
формаларни сиқиб чиқара бошладилар. Олиб борилган кузатишлар 
ҳашаротхўр қушларнинг саноат марказларидан узоқроқ жойларда асосан 
қорамтир капалакларни, шаҳарларда эса оқиш рангдаги капалакларни 
тутиб ейишларини кўрсатади. 
Юқорида баён этилганларга асосланиб шуни айтиш мумкинки, ген 
мутациялари эволюцияда катта аҳамиятга эга бўлиб унга асосий ирсий 
ўзгарувчанлик материалини етказиб берадиган манба ҳисобланади. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish