Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet216/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

118-расм.
Одам гемоглобинларининг филогенияси (Ингрем бўйича). 
Шундай қилиб, аминокислоталар хариталарини таққослаб ўрганиш 
гемоглобин эволюцияси дивергент характерга эга бўлганлигини, яъни 
Дарвин тасаввур этган эволюциянинг йўналишларига тўлиқ мос келган 
ҳолда рўй берганлигини кўрсатди. Аминокислоталар хариталаридаги 
фарқларнинг таҳлили гемоглобин эволюциясининг асосан ДНК нинг 
азотли асосларининг алмаштирилиши (транзиция ва трансверсия) типида-
ги ҳар хил мутациялардан фойдаланиш асосида рўй берганлигидан далолат 
беради. Эволюциянинг ҳар бир босқичида бу хилдаги мутацияларнинг энг 
кам сони 118-расмда рақамлар билан кўрсатилган. Ўхшаш филогенетик 


426 
схемалар бир қатор бошқа оқсиллар - лактатдегидрогеназа, инсулин, С 
цитохромларда ҳам тузилган. Бу хилдаги схемалар генлар эволюцион 
ўзгаришларининг механизмини аниқлаб беради. Хусусан, улар оқсиллар 
эволюцияси ҳар хил вақтда турли хил тезликда борганлигини, айниқса 
улар функцияларнинг актив адаптив ўзгарган даврларида тезлигининг 
ортганлиги қайд этилган. Бу табиий танланиш эволюция ҳақидаги 
таълимотга мос келади. 
Филогенияни аниқлашда оқсилларнинг бирламчи тузилмаларини 
ўрганишнинг нақадар катта аҳамияти борлигига қарамай, бу метод ҳам 
камчиликлардан холи эмас. Ҳар бир оқсилнинг тузилиши унинг генетик 
асосини яхши акс эттиради. Ҳар бир оқсил-бу битта фенотипик белги 
демакдир, бирор организмнинг бошқа организмлар билан қариндошлиги 
кўп сондаги белгилар йиғиндиси билан баҳоланади. Энг муҳими 
оқсилларнинггина бирламчи тузилмаларини ўрганишнинг ўзи жуда катта 
қийинчиликлар туғдиради. Шу сабабли бу метод муҳим роль ўйнаса-да, 
филогенетик масалаларни ечишда ожизлик қилади. 
Ҳар хил турларнинг ДНК молекулаларининг нуклеотидлар харита-
ларини таққослаш бенуқсон усул бўлган бўлур эди. Модомики, барча 
генетик ахборот ДНК га ёзилган экан, улар ҳақидаги хариталар 
организмларнинг морфологик, физиологик, биокимёвий ва бошқа ирсий 
белгиларининг йиғиндиси ҳақида аниқ маълумотларни сақлаган 
бўлишлари керак. Қачонки бундай хариталар тузилар экан, улар ўзаро 
таққосланар экан, у ҳолда ҳозирги замон организмларининг филогенезига 
доир муаммолар ҳал қилинган бўлади. Бахтга қарши, ҳозирча тадқиқот-
чиларнинг қўлидаги усул ва воситалар кичик вирус хромосомаларига, 
бактерия ва эукариотлар хромосомаларининг айрим қисмларигагина доир 
нуклеотидларнинг хариталарини тузиш имконини беради. Аммо аксарият 
бактериялар ва барча эукариотларнинг бутун хромосомалари ДНК 
ларидаги ўн, юз миллион, ҳатто милллиардгача бўлган нуклеотидларнинг 
кетма-кет тартибланишларини аниқлашга қодир эмас. Бу соҳада кейинги 
вақтларда айрим йирик молекуляр-генетик марказларда илмий-тадқиқот 
ишлари олиб борилмоқда. Айниқса одам геноми структураси ва 
функциясини тадқиқ қилиш соҳасидаги молекуляр тадқиқотлар АҚШ, 
Англия каби кучли ривожланган мамлакатларда амалга оширилган. Бунинг 
натижасида одамнинг ДНК молекуласининг нуклеотидларининг кетма-
кетлиги, яъни генетик коди тўлиқ аниқланди. Буни молекуляр 
генетиканинг бу соҳадаги дастлабки ютуғи деб ҳисоблаш керак. Бу – 
образли қилиб айтганда, одамнинг ДНК сида кодланган генетик ахбороти 
тўлиқ ўқилди демакдир. Лекин ДНК да жойлашган генларнинг 
функциясини тўлиқ аниқлаш учун кўп йиллар кенг миқёсдаги молекуляр-
генетик тадқиқотлар қилиниши керак. 
Юқорида қайд қилинган мақсадга нуклеин кислоталар молекула-
ларининг тузилишларини таҳлил қилувчи ҳозирги замон методларини 
янада такомиллаштириш ва автоматлаштириш орқалигина эришиш 


427 
мумкин. Лекин ҳозирча турли организмларнинг ДНК лари ўртасидаги 
ўхшашлик ва фарқни аниқлаш имконини берадиган метод мавжуд бўлиб, у 
ДНК занжирларини дурагайлаш методи деб аталади. 
Махсус ишлов йўли билан қўш спиралли ДНК молекуласини ҳосил 
қилувчи бир-бирига комплементар бўлган занжирларни ажратиш мумкин. 
Шу йўл билан ажратилган занжир мембранали фильтрда фиксация 
қилинади. Бундай эритмали тизимга худди шу ДНК нинг ажратилган 
иккинчи занжири ҳам қўшилса, у ҳолда эркин занжир қайд қилинган 
занжир билан комплементар тарзда бирлашиб яна қайта ДНК молеку-
ласининг қўш спирали ҳосил қилинади. Молекуляр “дурагайлаш” методи-
нинг моҳияти шундаки, бунда бир турнинг қайд қилинган ДНК занжири 
бошқа тур ДНК сининг эркин занжири билан туташади. Агарда ҳар икки 
организмнинг ДНК лари қариндош бўлмасалар у ҳолда қўш тузилма (ДНК 
нинг “дурагай” молекуласи) кам фоизда ҳосил бўлади. Бир тур доирасида 
эса бу кўрсаткич юқори бўлади. Ҳар бир организмнинг генетик дастури 
ўзига хос бўлиб ДНК занжирларидаги нуклеотидлар кетма-кетлигининг 
тартиби билан белгиланади. ДНК занжиридаги нуклеотидлар кетма-
кетлигининг тартиби қанчалик ўхшаш (гомологик) бўлса, организмлар 
ўртасидаги қариндошлик шунчалик яқин бўлади. Агарда одамлар орасида 
ДНК нинг гомологлиги 100 фоиз деб олинса, у ҳолда одам билан шимпанзе 
ДНК лари 92% гомолог, макакалар билан 78%, буқалар билан 28%, 
каламушлар билан 17%, лосось балиғи билан 8%, ичак таёқчаси 
бактерияси билан эса 2% гомолог ҳисобланади. 119-расмда (иловада) ДНК 
ни молекуляр “дурагайлаш” методи ёрдами билан аниқланган умуртқали 
ҳайвонлардаги қариндошлик даражалари келтирилган. ДНК лар 
гомологиясидаги энг паст фоизлар қушлар, судралиб юрувчилар, балиқлар 
ҳамда сувда ва қуруқликда яшовчилар ҳар хил синфларининг вакиллари 
орасида кузатилиб, гомология 5-15 фоизни ташкил этади. Бир синфнинг 
ҳар хил оилалар вакиллари орасида 15-45 фоиз; бир туркумга мансуб ҳар 
хил оилалар вакиллари орасида - 50-75 фоиз, бир оила доирасида эса 
гомология 75-100 фоиз орасида тебранади. 
Шундай қилиб, бу метод филогениянинг айрим мунозарали масала-
ларини, хусусан, яқин турлар ёки уруғлар (туркумлар) доирасидаги 
қариндошлик даражасини энг ишончли далиллар асосида аниқлаш 
имконини беради. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish