Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Онтогенез муддатининг давомийлиги



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet224/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

Онтогенез муддатининг давомийлиги.
Ҳар хил типлар, синфлар ва 
туркумларга кирувчи организмлар онтогенези муддатининг давомийлиги 
турлича. Бу – турнинг энг муҳим хусусияти. Бир ҳужайрали организмларда 
онтогенез қиз ҳужайраларнинг ҳосил бўлиши билан тугалланади, 
морфологик жиҳатдан ўлим қайд этилмайди. Замбуруғлар, ўсимликларда 


438 
ҳар хил органларнинг қариши нотекис равишда содир бўлади. 16-жадвалда 
айрим турлар онтогенез муддатининг давомийлиги келтирилган. 
Ҳайвон ва ўсимликлар онтогенезида бир қатор асосий жараёнлар: 
ўсиш, тўқималарнинг табақаланиши, морфогенез, яъни орган ва 
белгиларнинг шаклланиши амалга ошади. Бу жараёнларнинг амалга 
ошишида яъни организмларнинг индивидуал ривожланишида онтогенезни 
бошқарувчи генларнинг ролини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади. 
Прокариот ва бир ҳужайрали эукариотларда гендан то белгига қадар 
бўлган йўл жуда қисқа, барча ирсий белгилар бевосита ҳужайрада мавжуд 
бўлган генлар томонидан белгиланади. Аксарият кўпчиликни ташкил 
этувчи кўп ҳужайрали организмларда, шу жумладан барча юксак 
ўсимликлар, ҳайвонлар ва одамда гендан то белгига қадар бўлган йўл 
узунроқ ва мураккаброқдир. Уларнинг морфологик ва биокимёвий 
белгилари қатор авлодлар давомида ўзаро кўплаб муносабатларда 
бўладиган ҳужайраларнинг актив ҳолатда бўладиган ҳар хил хоссаларга 
эга бўлган генларининг фаолиятига боғлиқдир. 
XVII.2. Бирламчи табақаланиш 
 
Онтогенез учун кетма-кет содир бўладиган табақаланишнинг 
мавжудлиги характерлидир. 
Онтогенетик табақаланиш
деб бошланғич 
ҳомила ривожланишининг боришида структуравий ва функционал хилма-
хилликнинг пайдо бўлиши ва бунда ҳосил бўлган структуранинг ихтисос-
ланиши жараёнига айтилади. 
Кўп ҳужайрали мавжудотларнинг ўсиши ва индивидуал ривожла-
нишининг асосида ҳужайраларнинг митотик бўлиниб кўпайиш ҳодисаси 
ётади. Митоз тенг ирсийли бўлинишдир ва бунинг оқибатида 
организмнинг турлича ихтисослашган тўқималарининг ҳужайралари (мия, 
мускул, тери ва бошқалар) мантиқан ўхшаш генотипларга эга бўлишлари 
керак. Бундай ҳолда онтогенез жараёнида тўқима ва ҳужайраларнинг 
табақаланиш генетик механизмлари қандай кечади? деган савол туғилади.
Бу саволга жавоб берувчи онтогенетика онтогенезнинг ирсий детер-
минациясини ўрганишда ўзига хос ёндашиш методига эга. Онтогенезни 
генетик тадқиқ қилишнинг дастлабки моменти “бир ген - бир белги” 
принципига мувофиқ белги шаклланишига ген таъсирини таҳлил 
қилишдан иборат. Ҳозирги замон нуқтаи назаридан бу қарашни 
қуйидагича ёзиш мумкин: ген (ДНК) – РНК –оқсил -···- белги. Индивидуал 
ривожланишнинг ирсий асосларини ўрганишнинг бош муаммоси “ген-
белги” занжиридаги оралиқ звеноларни аниқлашдан иборатдир. 
Маълумки, барча кўп ҳужайрали организмларда онтогенез ягона 
ҳужайра-зиготадан бошланади. Онтогенез жараёнида зигота митоз йўли 
билан кўп марта ва қайта-қайта бўлиниб кўпайиши натижасида организм- 
16-жадвал 
Айрим турлар онтогенезининг давомийлиги 


439 
Турлар 
Онтогенез муддатининг 
давомийлиги 
I. Прокариотлар дунёси 
Цианеялар 
Бир неча соат 
II.Замбуруғлар дунёси 
Пенициллум
Penicillium notanum
Трутовик
Fomes fomentarius
Оқ замбуруғ
Botulus botulus
Бир неча ҳафта 
25 йилгача 
Бир неча йил 
III.Ўсимликлар дунёси 
Резушка
Arabidopsis thaliana
Буғдой
Triticum vulgare
Ток
Vitis vinifera
Олма
 Malus domestica
Ёнғоқ
Juglans regia
Жўка
 Tilia grandifolia
Дуб
Quercus robur
Кипарис
Cupressus fastigiata
Мамонт дарахти
Sequoia gigantea
60 – 70 кун 
1 йил 
80 – 100 йил 
200 йил 
300 – 400 йил 
1000 йил 
1200 йил 
3000 йил 
5000 йил 
IV. Ҳайвонлар дунёси 
Чумоли
Formica fusca
Асал ари
Apis mellifera
Лаққа балиқ
Silurus glanis
Қурбақа
 Bufo bufo
Тошбақа
Testudo sumeiri
Укки
Bubo bubo
Кўк қоя каптари
Columba livia
Африка фили
Elephas maximus
Гиббон
Hylobates lar
7 йил 
5 йил 
60 йил 
36 йилгача 
150 йилча 
68 йил 
30 йилча 
60 йил 
32 йил 
ларда барча тўқима, органлар фенотипик ривожланади. Уларнинг таркиби-
даги ҳужайралар ва ундан ташкил бўлган тўқима, органлар бир биридан 
структуравий тузилиши ва функциялари жиҳатидан кучли фарқ қиладиган 
бўлади. Бунинг натижасида организмларнинг барча тўқималари, органлари 
ривожланади. Уларнинг барча ҳужайралари дастлабки ягона ҳужайра-
зиготанинг кўпайишидан ҳосил бўлади. 
Организмлар индивидуал ривожланишининг бошланғич этаплари-
нинг амалга ошишини белгиловчи молекуляр-генетик жараёнлар асосан 
ҳайвонларда ўрганилган. Бошланғич этапдаги генетик жараёнлар умуртқа-
сиз (ҳашаротлар, нинатанлилар) ва умуртқали (сувда ва қуруқликда 
яшовчилар, сут эмизувчилар) ҳайвонларда бир хил тарзда рўй беришлиги 
аниқланди. Бунинг типик мисоли сифатида бақаларнинг илк эмбрио-
генезида генлар активлигининг қандай ўзгариши билан танишиб чиқайлик. 
Онтогенезнинг боришида бўлғуси тухум ҳужайрада рРНК, рибосома 
ва иРНК жадал синтезлана бошлайди (124-расм). Булар уруғланишдан сўнг 


440 
эмбрион ривожланишининг бошланғич этаплари учун зарур бўлади. Сувда 
ва қуруқликда яшовчилар ва бошқа ҳайвонларнинг ооцитларида бу синтез-
ланиш, айниқса рРНК нинг синтези янада ошади. Тухум ҳужайрада иРНК 
захирасининг кўпайиши қўшимча тухумдон ҳужайрасидан ўтадиган иРНК 
молекулалари ҳисобига ҳам кўпаяди. Буларнинг барчаси она организм 
билан боғлиқ ирсийланиш ҳодисасидир.Тухумда захира сифатида йиғил-
ган бу маҳсулотлар цитоплазма рибосомаларида, оқсиллар билан бирга 
бўлган иРНК молекулаларида сақланади. Оталик геноми тухум ҳужайра 
ичига киритилгандан кейинги уруғланиш жараёнидан сўнг тухумнинг 
бўлиниши бошланади. Дастлабки пайтларда бу жараён тухумдаги мавжуд 
ахборот томонидан бошқарилади. ДНК нинг репликацияси рўй беради. 
Тухумдаги захирада бўлган рибосома ва иРНК ҳисобига оқсил синтези 
жадал амалга ошади. Бу вақтда янги РНК молекулалари синтезланмайди, 
бинобарин, ота ва она геномлари бу даврда пассив бўладилар. Бу нарса 
бақа (
Rana esculenta
) да ўтказилган тажрибада ўз ифодасини топган. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish