Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet232/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

 
128-расм.
Полидактилиянинг доминант ирсийланиш шажараси.
 
хусусиятлар киради. Юқорида қайд этилган белгилардан бири – 
полидактилия белгиси бўйича ирсий шажара 128-расмда келтирилган. 
Пробанднинг белгиси авлоддан – авлодга ҳар икки жинс шахсларига 
берилади, яъни доминант аутосомали белги сифатида ирсийланади. 
2. Аутосома хромосомаларида жойлашган генлар таъсирида рецессив 
ҳолатда ирсийланадиган белгилар жумласига фенилкетонурия, альбинизм, 
қандли диабет ва полимиелит касалликларига мойиллик каби белгилар 
киради. Рецессив аллеллар таъсирида ирсийланувчи белгиларни генетик 
таҳлил қилиш доминант ирсийланишга нисбатан бирмунча мураккаброқ, 
чунки бундай белгилар гетерозигота (Аа) ҳолатда ривожланмайдилар. 
Бундай белгиларнинг ривожланиши учун уни белгилайдиган ген рецессив 
гомозигота (аа) ҳолатида бўлиши керак. Рецессив ирсийланишга доир 
мисол 129-расмда келтирилган. Шуни таъкидлаш керакки, юқорида баён 
этилган доминант ва рецессив ирсийланиш жинсга боғлиқ бўлмаган ҳолда 
амалга ошади, чунки бу белгиларнинг ривожланишини таъмин этадиган 
генлар аутосома хромосомаларида жойлашган бўлади. 
3. Жинсга боғлиқ ҳолда рецессив ирсийланувчи белгиларни тадқиқ 
қилишда ҳам шажара методидан самарали фойдаланиш мумкинлиги исбот 
этилди. Гемофилия, дальтонизм каби 50 га яқин рецессив белгилар жинс 
билан боғлиқ ҳолда ирсийланиши аниқланган. 130-расмда гемофилия 


452 
касаллиги бўйича ирсий шажара (рецессив жинс билан бириккан ҳолдаги 
ирсийланиш) келтирилган. Бу касалликнинг сабабчиси бўлган ген (Н-h) 
жинсий Х-хромосомада жойлашган. Гемофилия касалининг аёлларда 
ривожланиши учун бу ген рецессив гомозигота ҳолатда бўлиши керак, 
эркакларда ривожланиши учун эса рецессив гемизигота ҳолатда бўлиши 
зарур, чунки уларда Х-жинсий хромосомаси ёлғиз ҳолатда бўлади. 
Аёлларда бу ген бўйича гетерозигота (Нh) ҳолати мавжуд бўлса, 
касаллик ривожланмайди. Онадаги бу рецессив аллел ўғил фарзандларида 
гемофилия касаллигини туғдиришлиги аниқланган. Бу шажарадаги ҳолат 
ойдинроқ бўлиши учун гемофилия гени бўйича эркак ва аёл организмларда 
учраши мумкин бўлган генотипларни жинсий хромосомалар билан боғлиқ 
ҳолда келтирайлик. 
X
H
X
H

♀, фенотипик ва генотипик соғлом
X
H
X


♀, фенотипик соғлом, гетерозигота ҳолда касаллик “h” гени бор
X
h
X
h

♀,фенотипик ва генотипик касал 
X
H
Y- 
♂, фенотипик ва генотипик соғлом 
X
h
Y- 
♂, фенотипик ва генотипик касал 
Одамларда булардан ташқари турли белгиларнинг бир-бирига боғлиқ 
бўлмаган ҳолда, яъни мустақил ирсийланиш ҳолатлари (Менделнинг 
учинчи қонунига мос ҳолда) ҳамда белгиларнинг бириккан ҳолда наслдан-
наслга берилишликлари аниқланган. Масалан, чапақайлик ва қон группа-
лари (АВО) мустақил бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда ирсийланади. 
Бунинг сабаби қайд қилинган белгиларнинг ривожини белгилайдиган 
генларнинг бошқа-бошқа хромосомаларда жойлашганлигидир. Одамдаги 
фенилкетонурия билан қон группалари (АВО); соч ранги билан тишнинг 
тез емирилиши (кариес) белги ва хусусиятлари бириккан ҳолда ирсийлана-
ди. Бу белги ва хусусиятларнинг генлари битта хромосомада жойлашган ва 
улар бириккан генлар деб аталади. 
Генеалогик метод ёрдамида одамларда яқин қариндошларнинг 
оилаларида дунёга келган фарзандлар орасида ҳар хил ирсий касалликлар, 
ўлик туғилиш, болаларнинг эрта нобуд бўлиб кетиш ҳоллари, ҳар хил 
ногирон, нимжон болалар туғилиш ҳолатлари кўпроқ учрайди. Бунинг 
сабаби яқин қариндошларда қариндош бўлмаган шахсларга нисбатан 
ўхшаш генлар кўпроқ бўлади. Шунинг учун ҳам уларда генларнинг 
гомозигота ҳолига келиш эҳтимоллари ҳам кўпроқ учрайди. Жумладан 
фарзандларда касаллик, ногиронликни келтириб чиқарувчи рецессив 
генларнинг ҳам гомозигота ҳолига келишлари кўпроқ кузатилади. Қарин-
дошлар никоҳидаги оилаларда рецессив ирсий касалликларни аниқлаш ва 
шажарасини тузишга мисол қилиб амавротик идиотияни (бош мия ярим 
шарлари пўстлоғи ва мияча нерв ҳужайраларининг шикастланиши туфайли 
бу касаллик гени бўйича гомозиготалар илк ёшидаёқ нобуд бўлиб 
кетадилар) келтириш мумкин (131-расм). Битта ота-онадан тарқалган 


453 
ўғилларнинг қариндошлик даражалари ҳар хил бўлган ўғил ва қизлари 
оила қурадилар. Икки оиланинг бирида дунёга келган 8 та фарзандлардан 4 
таси, иккинчи оилада эса 5 та фарзанддан 2 таси ирсий амавротик идиотия 
касалига дучор бўлганлиги аниқланган. Бу касаллик генеалогиясини тек- 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   228   229   230   231   232   233   234   235   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish