Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


XVII.5. Пенетрантлик ва экспрессивлик



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet228/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

XVII.5. Пенетрантлик ва экспрессивлик 
 
Ген ва аллелларининг таъсирини таҳлил қилар эканмиз нафақат 
генларнинг ўзаро таъсирини, шунингдек, ген-модификаторларнинг фаоли-
ятини, балки организм ривожланадиган муҳит таъсирини ҳам ҳисобга 
олиш лозим бўлади. Маълумки, хитой наврўзгули 15
0
-25
0
С ҳароратлар 
оралиғидаги шароитда ривожланса гулининг қизил (P-) - оқ (pp) ранглари 
монодурагай тарзда ирсийланади. Агарда F
2
ўсимликлари 30
0
-35
0
С ли 
шароитда ўстирилса, у ҳолда гултож баргларнинг барчаси оқ рангда 
бўлади. Башарти F
2
ўсимликлари 30
о
С ҳарорат атрофида ривожланса
турли хил 3P-: 1pp дан тортиб 100% оқ гуллигача бўлган нисбатлар 
олинади. Ташқи муҳит шароити ёки генотипик муҳит шароити 
(С.С.Четвериков генотипнинг ген-модификаторлар бўйича ўзгаришини 
шундай деб атаган эди) га боғлиқ ҳолда ажралишда кузатиладиган 
синфларнинг бундай ўзгарувчан нисбати ўзгарувчан 
пенетрантлик
деб 
аталади. Бу тушунча орқали тадқиқ қилинаётган генотипик омил бўйича 
бир хил бўлган организмларда белгининг намоён бўлиш ёки бўлмаслик 
имкониятлари тушунилади. Пенетрантлик ўрганилаётган ген бўйича бир 
хил генотипга эга бўлган барча индивидлар ичида тадқиқ қилинаётган 
белги намоён бўлган индивидлар улушида ўз ифодасини топади. Белги-
нинг намоён бўлишлик даражаси ташқи муҳит ва ген – модификаторларга 
ҳам боғлиқ бўлади. Эҳтимол кутилган фенотип намоён бўлган 
индивидларда 
шу 
фенотипнинг 
намоён 
бўлишлик 
даражасини 
экспрессивлик
деб аталади. 
D.melanogaster
да доминант мутация 
Lobe
кўз 
катталигининг кичрайган ҳолати билан характерланади. Бу геннинг 
пенетрантлиги -75%, яъни фақат 75% индивидлар L генига эга бўлиб, 
редуцирланган кўз шаклига эга. Қолган 25% индивидлар нормал кўзга 
эгадирлар. Шу билан бирга L гени учун ўзгарувчан экспрессивлик 
характерли, яъни 75% редуцирланган кўзли индивидларда кўзнинг 
редуцирланиш даражаси ҳар хил (илова – 126-расм). 
Пенетрантлик ва экспрессивлик тушунчалари ген намоён бўлиш-
лигининг ўзгарувчанлигини тасвирлаш учун 1925 йилда Н.В.Тимофеев-
Ресовский томонидан таклиф этилган (илова – 127-расм). 
Организм мазкур генотипи белгисининг намоён бўлиш ё бўлмас-
лигининг шароитга боғлиқлиги ёки муҳитнинг ҳар хил шароитларида 
ўзгариши шундан далолат берадики фенотип – бу организм яшаш 
муҳитининг конкрет шароитида генларнинг таъсири (ва ўзаро таъсири) 
нинг натижасидир. 
Муҳитнинг ҳар хил шароитларида генотипнинг у ёки бу шаклда 
намоён бўлиши унинг реакция нормасини белгилайди. Демак, реакция 


445 
нормаси – бу организмнинг генотипик белгиланадиган ташқи муҳит 
шароитларига боғлиқ ҳолда белгиларнинг намоён бўлиш даражасини 
маълум оралиқларда (чегараларда) ўзгартириш қобилиятидир. Генотип-
нинг реакция нормасини тажрибаларда, ҳамда янги формаларни яратишда 
инобатга олиш лозим. Белгининг ўзгаришсиз намоён бўлиши маълум 
таъсирларнинг реакция нормасига деярли беаҳамиятлигини кўрсатади, 
лекин организмнинг нобуд бўлиши ёки ҳаётчанлигининг сустлашиши бу 
таъсирлар реакция нормаси чегараларидан ошиб кетганлигининг 
далолатидир. 
Шундай қилиб, юқорида баён этилганлардан шу нарса аён бўладики, 
генотип ўзаро таъсиротда бўладиган генларнинг тизими бўлиб унинг 
фенотипик намоён бўлиши генотипик муҳит шароитлари ва яшаш шароит-
ларига боғлиқ бўлади. Фақат менделча таҳлил принципларидан 
фойдаланган тақдирдагина бу мураккаб тизимни шартли равишда 
элементар белгиларга –фенларга ажратиш ва шу тариқа генотипнинг айрим 
дискрет бирликларини – генларни идентификация қилиш мумкин. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish