Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


XVIII.1.2. Одам генетикасининг тадқиқот методлари



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet231/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

XVIII.1.2. Одам генетикасининг тадқиқот методлари 
 
Одам генетикасини ўрганишда, унинг табиатда ва жамиятда тутган 
ўрнини ҳисобга олган ҳолда умумий генетиканинг анъанавий ва энг янги 
замонавий методлар (усуллар) дан фойдаланилади. Одам генетикаси соҳа-
сида ҳозиргача олинган анчагина бой маълумотлар қуйидаги методларнинг 
қўлланилиши самарасидир: генеалогик, цитогенетик, эгизакларни ўрга-
ниш, онтогенетик, популяцион, молекуляр-биокимёвий ва бошқалар. 
Генеалогик метод
. Одам белги ва хусусиятларининг нормал ва пато-
логик (касаллик) ҳолатида ирсийланиш қонуниятларини, уларнинг аждод-
авлодларининг ирсий шажарасини тузиш орқали тадқиқ қилишни 
генеалогик метод деб юритилади. Авлодлар ирсий шажарасини тузишда 
одам генетикасида қабул қилинган қуйидаги белгилардан фойдаланилади. 
Эркак; 
Ω 
Бола ташлаш; 
Аёл; 
┴ 
Тиббий аборт; 
Жинси аниқланмаган шахс;
Никоҳ; 
Пробандлар-ўрганилаётган 
белгини ташувчи шахс. Ун-
дан бошлаб маълум бир ои-
лани тадқиқ қилиш бошла-
нади;
Қариндошлар 
орасидаги 
никоҳ; 
Эркакнинг иккита аёл билан 
никоҳ қуриши; 
Ўрганилаётган 
рецессив 
генни 
ташувчи 
гетерозигота; 
Болалар (сибслар) ва уларнинг 
туғилиш тартиби (1-опа, 2-
ука); 
Мажруҳ бола;
Ҳар хил тухумдан 
ривожланган эгизаклар;
Эрта нобуд бўлган;
Ўлик туғилган; 
Битта тухумдан ривожланган 
эгизаклар. 
Бу метод даставвал инглиз олими Ф.Гальтон томонидан ишлаб 
чиқилган ва таклиф этилган. 
Генеалогик методнинг моҳияти қуйидагича: ўрганилаётган белги ва 
хусусиятга эга бўлган шахс (пробанд) нинг она ҳамда ота томонидан бир 
қанча бўғин аждодлари ёки бир қанча авлодларида ушбу белгининг ривож-
ланиш ҳолати ўрганилади, қиёсий таҳлил қилинади. Бунинг натижасида 
олинган далилларга асосан маълум белги ва хусусиятларнинг ирсийланиш 
қонуниятлари аниқланади: уларнинг доминант ёки рецессивлиги, ривож-
ланишини таъмин этадиган генларнинг сони ва уларнинг ўзаро таъсири 
ҳамда белгининг ривожланишига ташқи муҳитнинг, ижтимоий шароит 
омилларининг таъсири ҳақида генетик мулоҳаза таклиф қилинади. 




451 
Энди генетик асослари турлича бўлган белгиларнинг ирсийланишини 
шу метод ёрдамида ўрганиш натижалари билан танишамиз. 
1. Аутосома (жинсий бўлмаган хромосомалар) да жойлашган генлар 
таъсирида доминант ҳолатда ирсийланадиган белгилар қаторига – 
брахидактилия (бармоқларнинг қисқа бўлишлиги), полидактилия (кўп 
бармоқлилик), хондриодистрофик (паканалик), кўз катаракти касаллиги, 
юзда сепкилларнинг бўлишлиги, суякларнинг мўртлиги каби белги ва

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   227   228   229   230   231   232   233   234   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish