конкордантлик
деб юритилади. БЗЭ тоифадаги эгизакларнинг биттасида эмбрионал
ривожланиш даврида соматик мутация каби сабабларга кўра
ривожланишида ғайри қонуний ўзгариш пайдо бўлади. Бунинг натижасида
БЗЭ эгизаклар юқоридаги кам учрайдиган ҳолатларда ўзаро айрим
белгилари билан фарқ қилишлари мумкин. Буни
дискордантлик
дейилади.
3.
БЗЭ тоифасидаги эгизакларнинг ҲЗЭ эгизакларидан энг муҳим
ҳал этувчи фарқи борлигини исботловчи мезон уларнинг айрим
аъзоларини, тўқималарини ўзаро трансплантация кўчириб ўтказишнинг
самарадорлигидир. ҲЗЭ тоифасидаги эгизакларда эса тўқиманинг ўзаро
табиатан мос келмаслик даражаси эгизак бўлмаган одамлардаги каби
юқори (кучли) бўлади. Шунинг учун ҳам уларда тўқима ва органларни
ўзаро трансплантация қилиш самара бермайди.
Эгизак одамлар биологиянинг, хусусан генетиканинг катта назарий
ва амалий муаммоларини ўрганиш, текшириш соҳасидаги илмий-тадқиқот
ўтказишда бебаҳо биологик объект (мавжудот) дирлар.
БЗЭ тоифадаги эгизаклар бир хил генотипга, ҲЗЭ эгизаклар эса ҳар
хил генотипга эга организмлардир. Шунинг учун уларни бир хил ва ҳар
хил шароитларда қиёсий ўрганиш уларнинг белги ва хусусиятларининг
онтогенез жараёнида фенотипик намоён бўлишида ирсият ҳамда яшаш
шароитининг, жумладан ижтимоий шароитнинг таъсири ҳақидаги қону-
ниятларни аниқлаш имкониятини яратади.
Эгизаклар методи инсоннинг ирсий касалликларга чалинишининг
мойиллигини аниқ ва мукаммал ўрганиб унинг қонуниятларини очиш
имкониятини беради. Махсус ўтказилган кузатишларнинг натижасига
асосланиб БЗЭ эгизакларда муайян касалликка ҳар иккаласининг ҳам
чалиниш ҳолати ҲЗЭ эгизакларга нисбатан анчагина юқори деб айта
оламиз. БЗЭ эгизакларда ҳаттоки тухум ҳужайраларнинг етилиш кунлари
ҳам бир-бирига мос келади.
Цитогенетик метод.
Одам кариотипи таркибидаги хромосомалар
комплексининг сони, узунлиги, шакли ва структурасини, уларнинг
ҳужайра митоз ва мейоз бўлиниши, уруғланиб зигота ҳосил қилиш
жараёнидаги фаолиятининг нормал ва патологик ҳолатида қандай
456
бўлишлигини махсус микроскоплар, замонавий микротехникалар ёрдамида
тадқиқ қилиш цитогенетик метод деб аталади.
Ҳозирги вақтда цитогенетик методни одам генетикасини тадқиқ
қилишда қўллаш яхшигина самара бермоқда. Бу метод ёрдамида одам
генетикасининг қуйидаги муаммолари ҳал қилинади:
хромосома касалликларини диагностика қилиш;
хромосомаларнинг генетик ва цитологик харитасини тузиш;
мутацион жараённи ўрганиш;
одамларда нормал ҳолатдаги хромосомалар полиморфизмини ўрга-
ниш ва нормал кариотипини аниқлаш;
одам генетикасининг баъзи эволюцион муаммоларини ҳал қилиш.
Одам хромосомаларини идентификация қилишда, яъни уларнинг ҳар
бирини бошқалардан ажратиш учун яқин вақтгача уларнинг қуйидаги
белгиларигина хромосоманинг умумий узунлиги, шакли, уларда центро-
меранинг жойлашиши асос қилиб олинар эди. Лекин шуни алоҳида
таъкидлаш зарурки, одам кариотипида узунлиги ва шакли бўйича ўзаро
ўхшаш бўлмаган хромосомалар гуруҳлари мавжуд. Ушбу белгилари
бўйича одам кариотипига оид хромосомалар 8 та гуруҳга бўлинади.
Шулардан 22 та жуфт аутосомалар А, В, С, Д, Е, F ва G гуруҳларига ва
жинсий Х,Y хромосомалари алоҳида гуруҳга бўлиниб ўрганилади (132-
расм). Бир гуруҳга кирувчи хромосомаларни уларнинг узунлиги ва шакли
ўхшаш бўлганлиги учун қайд этилган усулда идентификация қилиш жуда
қийин. Бу муаммо цитогенетикада очилган янги кашфиёт –
хромосомаларни дифференциал (табақалаштирилган) бўяш методи
ёрдамида ҳал қилинди. Бу методнинг моҳияти шундаки, хромосомаларни
микроскопда кўришдан олдин махсус флуорохром (Q-метод) ёки гимза (G-
метод) деб номланган бўёқлар билан бўялади. Бунинг натижасида ҳар
қайси хромосома ички тузилишидаги тафовутларга мос ҳолда табақаланиб
ўзига хос тарғил ҳолатда бўялади. Натижада узунлиги ва шакли билан
ўзаро ўхшаш хромосомаларни ҳам идентификация қилиш, уларни бир-
биридан ажратиш мумкин бўлди (илова – 133-расм). Натижада цито-
генетик методнинг самарадорлиги янада ошди.
Цитогенетик методни генеалогик, эгизаклар, популяцион ҳамда
генетик инженерия усуллари билан бирга қўллаш натижасида одам
хромосомаларининг генетик харитаси тузилди (134-расм).
Юқорида баён этилган цитогенетик метод тиббиёт генетикасида
хромосомалар аномалиясига алоқадор ирсий касалликларнинг келиб
чиқиш сабабларини аниқлаш, уларни диагностика қилишда кенг ва
самарали қўлланилмоқда. Бунинг учун баъзи ташқи муҳитдаги ёки
организмнинг ички муҳитида ғайритабиий омиллар таъсирида ҳосил
бўладиган хромосома мутациялари микроскопда кўрилиб, тасвирланиб,
ирсий касалликлар пайдо бўлиш сабаблари аниқланади, уларни диагнос-
тика қилиш усуллари яратилади.
457
Do'stlaringiz bilan baham: |