Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Аутосома-рецессив ирсийланиш



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet240/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

Аутосома-рецессив ирсийланиш.
Одамларда альбинизм мутацияси 
мавжуд бўлиб, бунда одам териси, сочлари ва кўзлари деярли ранг берувчи 
пигментдан маҳрум бўлади. Бу типдаги мутациялар ўсимлик ва ҳайвон-
ларнинг кўпгина турларига хос. Одам, ҳайвон ва ўсимликлардаги 
альбинизм белгиси битта рецессив мутация билан боғлиқ. Одамзотнинг 
барча ирқларида альбинизм мутацияси аниқланган бўлиб, ҳар 20-30 минг 
туғилган чақалоққа битта альбинос тўғри келади. Нормал тери 
пигментациясига эга бўлган ота-онадан айрим ҳолда альбинос болалар 
туғилиши мумкин. Бу ҳар икки ота-онанинг бу белги бўйича гетерозигота 
эканлиги ҳамда альбинизм генини ташувчи эканлигидан далолат беради. 
Агарда альбинизм генини “а” ҳарфи билан белгиласак, у ҳолда альбинос 
бўлиб туғилган болаларнинг генотипини аа

ота-оналар ҳар бирининг 
генотипини эса Аа шаклида ёзамиз. 
Р ♀ Аа х ♂ Аа
нормал нормал 
пигментланиш пигментланиш 
g А, а А,а 
F
1
1 АА : 2 Аа : 1 аа 
нормал нормал альбинос 
пигментланиш пигментла
ниш, аммо альбинизм генини ташувчи 
Юқоридагидан кўриниб турибдики икки гетерозиготали ота-онанинг 
авлодида нормал тери рангига ҳамда альбинос фарзандлар дунёга келар 
экан. 
Гетерозиготали ота-оналар оиласида эгизак фарзандлар ҳам 
туғилиши мумкин. Агарда эгизаклар бир тухумдан ривожланган бўлсалар, 
ҳар икки фарзанд ё альбинос, ёки нормал тери рангига эга бўладилар. 
Жинсга боғлиқ ирсийланиш. 
Юқорида биз одамнинг аутосомали 
хромосомаларида жойлашган доминант ва рецессив генлар томонидан 
бошқариладиган белгилар ва уларнинг ирсийланишини кўриб ўтдик. 
Одамларда мавжуд бошқа бир туркум белгиларининг генлари жинсни 
белгиловчи X ва Y-хромосомаларда жойлашган бўлиб, уларни жинс билан 
бириккан ҳолда ирсийланиш деб юритилади. Маълумки, одамларда 
жинсни белгиловчи X ва Y хромосомаларининг шакли, катта-кичиклиги 
бир хил эмас. Х-хромосома Y-хромосомага нисбатан йирикроқ. Ҳар икки 
хромосомада гомологик бўлмаган қисмлари кўпроқ учрайди. Масалан, Х-


468 
хромосомада генлар жойлашган қисм Y-хромосомада йўқ (классик 
гемофилия касаллиги гени), аксинча Х-хромосомада учрамайди (қулоқ 
супрасининг чеккаларида жуннинг ривожланиши). Агарда маълум бир 
белгини ривожлантирувчи ген Y-хромосомада жойлашган бўлса, бу ген 
авлоддан-авлодга ота организм томонидан фақат эркак организмларга 
берилади. Агарда ген Х-хромосомада жойлашган бўлса, у ҳолда бу ген 
отадан фақат қизларига берилади. Онадан эса тенг миқдорда ҳам ўғил, ҳам 
қизларига берилади. Агарда ген X-
хромосомада жойлашиб рецессив 
ирсийланиш характерига эга бўлса, у вақтда бу ген аёлларда фақат 
рецессив гомозигота ҳолатдагина намоён бўлади. Эркакларда иккинчи Х-
хромосома йўқлиги туфайли бундай ген ҳамавақт фенотипда намоён 
бўлади.
Одамларда 
жинс 
билан 
бириккан 
ҳолда 
белгиларнинг 
ирсийланишини дальтонизм (рангларни ажрата олмаслик) касаллигининг 
наслдан-наслга берилиши мисолида танишиб ўтамиз. Дальтонизм 
касаллиги рецессив ген 
 
томонидан бошқарилади ва бу ген Х-хромосомада 
жойлашган. Бу касаллик ирсийланишининг қуйидаги ҳолатларини кўриб 
ўтайлик. 
1) Она бу касаллик гени бўйича доминант гомозиготали, ота 
дальтоник. 
Р рангларни нормал дальтоник-рангларни
ажратади ажрата олмайди
♀Х
D
X
D
♂X
d

g X
D
X
d
, Y 
F
1
X
D
X
d
X
D

♀ ♂ 
Биринчи авлодда туғилган қизлар фенотипик соғлом, аммо касаллик 
генини ташувчи ҳисобланадилар. Ўғил болалар ўзларидаги Х-хромо-
сомани онасидан олганликлари учун соғлом бўладилар.
2) Она бу касаллик гени бўйича гетерозигота, ота эса - дальтоник. 
Р рангларни нормал дальтоник 
ажратади

X
D
X
d
x ♂ X
d
Y
g
X
D
, X
d
X

,Y
F
1
X
D
X
d
, X
d
X
d
X
D
Y X
d
Y
♀ ♀ ♂ ♂ 
соғлом дальтоник соғлом дальтоник 
Биринчи авлодда туғилган қизларнинг 50 фоизи доминант генли X-
хромосомани онадан, рецессив генли Х-хромосомани отадан олган, 
натижада улар гетерозиготали, фенотипик соғлом, аммо касалликнинг 
генини ташувчи ҳисобланадилар. Қизларнинг қолган 50 фоизи ҳар икки 


469 
ота-онадан рецессив 
генли Х-хромосомаларни олганлари туфайли 
рецессив гомозиготали бўлиб рангларни нормал ажрата олмайдилар. Ўғил 
болаларнинг 50 фоизи доминант генли Х-хромосомани
 
онадан олганлар, 
шу боиз улар соғлом, қолган 50 фоиз ўғил болалар онадан рецессив генли 
Х-хромосомани олганлари сабабли дальтоник ҳисобланадилар.
3) Она бу касаллик гени бўйича гетерозигота, ота соғлом. 
Р рангларни нормал рангларни нормал 
ажратади ажратади

X
D
X
d
x ♂ X
D
Y
g
X
D
, X
d
X

,Y
F
1
X
D
X
D
, X
D
X
d
, X
D
Y X
d
Y
♀ ♀ ♂ ♂ 
соғлом соғлом соғлом дальтоник 
аммо ген 
ташувчи 
Биринчи авлодда туғилган қизларнинг ҳаммаси фенотипик соғлом, 
аммо уларнинг 50 фоизи касалликнинг генини ташувчи ҳисобланади. Ўғил 
болаларнинг 50 фоизи соғлом, 50 фоизи дальтоник бўладилар.
Шундай қилиб, юқорида рангларни ажрата олмаслик дальтонизм 
касаллигининг 3 вариантдаги ирсийланишини таҳлил қилиш натижасида 
шуни қайд этиш керак бўладики, ўзларида ягона Х-хромосомани сақловчи 
ўғил болалар касаллик генлари жойлашган Х-хромосомани онадан 
олганликлари туфайли бу хромосома билан боғлиқ бўлган ирсий 
касалликларга биринчи навбатда дучор бўладилар. Қиз болаларда бу 
касалликларнинг намоён бўлиши учун генотипида касалликнинг рецессив 
аллелларини ўзида сақловчи ҳар иккала Х-хромосомаларга эга бўлишлари 
керак бўлади.

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish