Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


XVI.6. Генетика ва эволюциянинг йўналишлари



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet215/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

XVI.6. Генетика ва эволюциянинг йўналишлари 
 
Тирик мавжудотлар тарихини уларнинг қазилма қолдиқлари асосида 
ўрганиш методи ўзининг қимматлилига қарамай палеонтологик 
салноманинг тўлиқсизлиги туфайли уни қўллаш чегараланган. Шу сабабли 
эволюциянинг бориши ҳақида фикр юритиш учун ҳозирги замон 
формаларини ўрганишга асосланган билвосита усулларга таянилади. Бир 
қатор ҳолатларда генетик усуллар (хромосомалар тузилишини тадқиқ 
қилиш, генлар хариталарини таққослаш, генлар аллеллигини белгилаш) 
ёрдамида маълум вақт давомида умумий тартибдан тарқалган бир қанча 
қариндош турларнинг филогениясини аниқлаш мумкин. Аммо бу 
ёндашишни фақатгина генетик яхши ўрганилган, бир-бири билан чатиша 
оладиган жуда яқин қариндош бўлган формаларга, яъни нисбатан яқинда 
пайдо бўлган жуда тор доирадаги систематик гуруҳларгагина қўллаш 
мумкин. 
Йирик систематик гуруҳларнинг келиб чиқиши ва уларнинг қадимги 
тарихини аниқлаш учун эса тадқиқотчилар организмлар ўртасидаги 
қариндошлик даражасини баҳолашда солиштирма морфология, биогео-


424 
графия далилларига таянишлари керак бўлади. Филогенетиканинг бу 
классик йўналиши органик дунёнинг ўтмиши ҳақида кўп нарсаларни 
билишга имкон берганликларига қарамай, бир қатор муҳим камчилик-
лардан ҳам холи эмас. Улар томонидан ўрганиладиган организмларнинг 
фенотипик белгилари кўп ҳолларда мураккаб генетик асосга эга, кўп 
генларнинг ўзаро таъсирлари ёрдамида белгиланади. Ҳар хил организм-
ларда бир қарашда ўхшаш бўлиб кўринган белгилар ҳар хил генлар 
томонидан назорат қилиниши, кўп сондаги конвергенция ва паралле-
лизмлар ҳаммавақт ҳам солиштирма морфологик ва физиологик методлар 
ёрдами билан аниқланавермайди.
Шундай қилиб, классик йўналиш туфайли катта натижаларга 
эришилган бўлинса-да, филогенез ҳақидаги таълимотда ҳам кўпгина 
мунозарали томонлар, катта ва кичик ҳал қилинмаган масалалар мавжуд 
эди. 
Молекуляр генетика бу етишмовчиликларнинг лоақал бир қисмини 
тўлдиришга имкон яратиб, классик методлар ёрдамида қилинган хулоса-
ларни янада аниқроқ янги муҳим маълумотлар билан тўлдиради. 
Барча фенотипик белгиларнинг намоён бўлишида оқсилларнинг роли 
беқиёс. Оқсилнинг бирламчи тузилмасини аниқлаган ҳолда шу оқсилга 
масъул бўлган геннинг тузилмасини аниқлаш мумкин, бунда генетик код 
билан боғлиқ бўлган айрим кичик четга чиқишлар кузатилиши мумкин, 
лекин улар асосий жараённинг боришини ўзгартира олмайди. Бу нарсанинг 
тўғрилигига генларнинг мутацион ўзгаришлари билан боғлиқ ҳолда унга 
мос оқсил тузилишида рўй берадиган ўзгаришларни таққослаш билан 
исботланди. Ҳар хил организмларда айнан битта оқсилнинг бирламчи 
тузилмасидаги фарқларнинг таҳлили натижасида айнан шу оқсилни 
кодловчи геннинг эволюцион ривожланиши, оқсили ўрганилаётган 
формаларнинг келиб чиқишини аниқлаш имкони пайдо бўлади. 
Бу методнинг нақадар қимматли эканлигини ҳар хил умуртқалилар 
гемоглобинларининг бирламчи тузилмаларининг таққосига оид тадқиқот-
лар исботлайди. Ҳар хил умуртқали ҳайвонларда полипептид занжирлар-
нинг аминокислоталар харитасидаги фарқларнинг даражаси бу ҳайвонлар-
нинг зоология системасида қариндошлик жиҳатдан узоқлик даражаларига 
жуда мос келади: систематик жиҳатдан улар ўртасидаги қариндошлик узоқ 
бўлса, улар ўртасидаги фарқ шунчалик кучли бўлади. Умуртқали 
ҳайвонлар ҳар хил гуруҳлари вакилларининг гемоглобин занжирларининг 
бирламчи тузилмаларини ўзаро таққослаш, шунингдек, бу тузилмани 
умуман бошқа функцияни бажарувчи кимёвий тузилиши унга яқин бўлган 
оқсил-миоглобиннинг бирламчи тузилмаси билан эволюция жараёнида 
гемоглобинни кодловчи геннинг қандай ўзгаришларга учраганлигининг 
тўлиқ кўринишини тиклаб беради. Хусусан, одамга хос гемоглобин 
типларининг келиб чиқиши аниқлаб берилди. Барча умуртқалиларнинг 
гемоглобинлари сингари одам гемоглобини ҳам ўзининг келиб чиқишини 
гемоглобин ва миоглобиннинг умумий аждоди бўлган қандайдир бир 


425 
аждод оқсилдан бошлайди. Аждод оқсилни кодловчи геннинг дуплика-
цияси натижасида иккита ген ҳосил бўлган, улардан бири эволюцион 
ривожланиб ҳозирги замон миоглобинини кодловчи генни берган, бошқаси 
эса одам гемоглобинининг тўрттала занжирини (альфа, бета, гамма ва 
дельта) кодловчи генларнинг аждоди бўлган. Кейин эса (афтидан 
умуртқалилар қуруқликка чиққанларидан сўнг, ўпка билан нафас олишга 
ўтганларидан сўнг) аждод гемоглобин гени ўз навбатида дупликацияга 
учраб, ҳосил бўлган генлардан бири эволюция давомида гемоглобиннинг 
альфа занжирини кодловчи генга, бошқаси эса бета- β, гамма- γ ва ∆ дельта 
занжирларни кодловчи генларнинг бошланғич генига айланган. Эволюция-
нинг янада кейинги давр йўналишида (халталилар пайдо бўлган вақтда) 
янги дупликация йўли билан янги ген ажралиб чиқиб гамма-занжирни 
кодлашда иштирок этган ва пировардида эса яна шу дупликация туфайли 
(антропоид приматларнинг алоҳидаланиши билан боғлиқ) иккита ген 
ҳосил қилиб, улардан бири одам гемоглобинининг бета-занжирини, 
иккинчиси эса-дельта занжирини кодлаган (118-расм). 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish