Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


XVI.5. Табиий танланишнинг генотипга таъсир этиш шакллари



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet214/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

XVI.5. Табиий танланишнинг генотипга таъсир этиш шакллари
Ч. Дарвин эволюцион назариясининг асосини унинг табиий танла-
ниш ҳақидаги таълимоти ташкил этади. Табиий танланишни ҳам жараён, 
ҳам натижа деб ҳисоблаш керак. Эволюцион назария учун табиий танла-
ниш биринчи навбатда жараён – эволюциянинг бош сабабчиси ҳисобла-
нади. Табиий танланиш – организмларнинг яшаб қолиши, кўпайишларида 
рўй берадиган сайланма жараён бўлиб, оқибатда фойдали ўзгарган 
белгиларнинг йиғилиши ва бир бутун ҳолатда (интеграция) бўлишлари 
туфайли мосланишларнинг такомиллашиши ва тур пайдо бўлишлигининг 
натижасидир. 
Генетика эволюциянинг бош ҳаракатлантирувчи кучи – табиий тан-


421 
ланиш таъсирининг механизмини тушунишда жуда кўп қимматли 
материаллар берган. Бу ерда биз органик эволюциянинг йўналиши давоми-
да табиий танланишнинг организмлар генотипининг ўзгаришига кўрсата-
диган таъсирлари ҳақидагина тўхталамиз. 
Биологияда ҳозирга қадар табиий танланишнинг ролига оид 
тўпланган жуда кўплаб ашёвий далиллар юқори даражада ривожланган 
ўсимлик ва ҳайвонларнинг эволюцион нуқтаи назардан нисбатан ёш 
бўлган гуруҳларига тааллуқлидир. Ерда ҳаёт пайдо бўлишининг илк 
даврларидаги табиий танланишнинг қўлланилиши ҳақидаги масала очиқ 
қолган эди. Бу масалага молекуляр генетиклар ўз тадқиқотлари билан 
аниқлик киритдилар. Уларнинг РНК сақловчи бактерия вируси - “ку-бета” 
деб номланган фаг устида ўтказган тажрибалари муҳим натижалар берган. 
Бу фаг геномининг яъни РНК сининг репликацияси зарарланган бактерия 
танасида репликаза ферменти иштирокида рўй беради. Бу ферментнинг 
ҳужайрада ҳосил бўлиши “ку-бета” фаги геномининг коди орқали амалга 
ошади. Репликаза ажратилиб олиниб, тозаланиб ҳужайрадан ташқарида 
фаг РНК сини синтез қилишда фойдаланилган. РНК ҳосил қилишда 
қатнашувчи тўртта нуклеозидтрифосфат (АТФ, ГТФ, ЦТФ ва УТФ) ва фаг 
репликазаси бўлган эритмага фагдан ажратиб олиниб тозаланган матрица 
вазифасини бажарувчи РНК дан маълум миқдори қўшилган. Бу андоза 
томонидан жойлашиш тартиби аниқланган ва репликаза томонидан 
нуклеозидтрифосфатлардан фаг РНК сининг молекуласи йиғилган. Янги-
дан ҳосил бўлган РНК молекуласининг бир қисми андоза сифатида айнан 
ўша нуклеозидтрифосфатлар ва репликазага эга бўлган иккинчи пробир-
кага солиниб “иккинчи авлод” фаг РНК сининг янги миқдори синтез 
қилинди. Бу жараён қайта-қайта қайтарилиб, такрорланиш сони 75 тага 
етказилди. Ҳар бир такрорланишда янги РНК нинг маълум қисми кейинги 
такрор учун олиниб, қолган катта қисми эса атрофлича ўрганишга 
ишлатилган. 
Тажрибанинг бориши жараёнида фаг РНК сининг бир мунча ўзгариб 
борганлиги аниқланди. Бошланғич РНК бактерияни зарарлаб, унинг нобуд 
бўлишига олиб келган бўлса, бу зарарлаш қобилияти тўртинчи такрор-
ланишдан сўнг йўқолди. РНК нинг молекуляр оғирлиги аста-секин 
камайиб борди. Сўнгги 75-такрорланишда фагнинг бошланғич геномида 
бўлган 3600 нуклеотиддан бор-йўғи 550 тасигина сақланиб қолган. Лекин 
бу вақтга келиб РНК репликациясининг тезлиги 2,5 марта ошган 
(тажрибанинг кейинги қисмларига келиб репликация тезлиги РНК 
молекуласи узунлигининг 180 та нуклеотидгача қисқариши ҳисобига янада 
тезлашган). Бу тажрибада биз барча тирикликка хос бўлган биополимерлар 
- нуклеин кислота ва оқсил ўртасидаги ўзаро муносабат эволюциясини 
белгилашда табиий танланишнинг молекуляр даражадаги таъсирининг 
гувоҳи бўлдик. Бу ерда бирдан-бир танланиладиган белги-фермент 
таъсирида РНК нинг репликацияланиш қобилиятининг танланилиши 
ҳисобланади. 


422 
Бу ва унга ўхшаш тажрибаларда қўлланилган генетик усуллар табиий 
танланиш орқали эволюциянинг дарвинча принципи Ерда ҳаёт фақат оқсил 
ва нуклеин кислотадан иборат бўлган ҳужайрасиз формалардан иборат 
бўлган органик дунё тараққиётининг илк босқичларига ҳам тааллуқли 
деган хулоса чиқаришга имкон беради. Эволюцион тараққиётнинг барча 
босқичларида табиий танланиш асосан уч хил шаклдаги – ҳаракатланти-
рувчи, стабиллаштирувчи, дизруптив формаларда амалга ошган. Табиий 
танланишнинг ҳаракатлантирувчи (ёки йўналтирувчи) шакли деб белги ёки
хосса ўртача қийматининг ўнг ёки чап томонга бўладиган силжишини 
таъмин этувчи шаклига айтилади. Ҳаракатлантирувчи табиий танланиш 
шакли янги муҳит шароитига мос келмай қолган эски ўртача норма ўрнига 
янги норманинг мустаҳкамланишига ёрдам беради. “Норма” атамаси билан 
конкрет муҳит шароитига мослашиб, ўзидан насл қолдирадиган барча 
индивидлар мажмуасига айтилади. Ўртача норма дейилган вақтда конкрет 
муҳит 
шароитига 
мослашган 
фенотипларни 
берувчи 
организм 
генотипининг реакция нормасига айтилади. Организмларнинг ўзгарган 
янги муҳит шароитига мосланишларини таъмин этувчи мутация ёки генлар 
бирикмаси табиий танланиш томонидан танланилиб генотипда мустаҳкам-
ланган тақдирдагина, улар организмларнинг мосланишларини амалга 
оширади. Табиий танланишнинг бу шакли организм белгиларини 
кучайтириши, сусайтириши ёки шаклини ўзгартириши мумкин. Ҳаракат-
лантирувчи табиий танланиш – табиий танланишнинг асосий шакли, 
эволюциянинг ижодий омили бўлиб организмларнинг бутун тарихий 
тараққиётлари давомида бўладиган қайта тузилишларини амалга оширади. 
Шундай қилиб, ҳаракатлантирувчи ёки йўналтирувчи табиий танланиш 
шакли янги мосланишларнинг ҳамда янги турларнинг пайдо бўлишига 
олиб келади. 
Табиий танланишнинг яна бир шакли стабиллаштирувчи табиий 
танланиш бўлиб ўзининг механизми ва таъсир натижаси билан ҳаракат-
лантирувчи табиий танланишга қарама-қарши ҳисобланади. Табиий 
танланишнинг бу шакли организмларнинг мазкур яшаш шароитларига мос 
келувчи ўртача нормасини сақлаган ҳолда ундан четга чиқишларнинг ҳар 
қандай кўринишларини элиминация қилиш билан тавсифланади. 
Стабиллаштирувчи табиий танланиш популяция ёхуд тур доирасида 
устунлик қилувчи ва нисбатан доимий бўлган атроф-муҳит шароитларига 
энг мос келувчи белгиларнинг аҳамиятини белгиловчи анча илгари 
шаклланган ирсий реакция нормасини сақлаб туради. 
Ҳаракатлантирувчи ва стабиллаштирувчи табиий танланиш шакл-
лари бир жараённинг қарама-қарши икки томони ҳисобланади. 
Популяциялар ўзгарувчан муҳит шароитларига мосланишга мажбурдир. 
Ҳаракатлантирувчи табиий танланиш ўзгарган муҳит шароитларига мос 
келувчи генотипларни сақлаб қолишга ҳаракат қилади, қачонки муҳит 
шароити нисбатан бир хиллигича қолса, танланиш унга яхши мослашган 
формаларнинг яшаб қолишини таъмин этади ва бу билан ҳаракатланти-


423 
рувчи табиий танланиш шаклининг функцияси тугалланиб, эндиликда 
стабиллаштирувчи табиий танланишнинг функцияси бошланади. Бу 
танланиш шакли мазкур шароитга мос келувчи адаптив нормани ушлаб 
туришга ҳаракат қилади. Демак, нисбатан турғун муҳит шароитига энг 
яхши мослашган индивидларнинг яшаб қолишлиги таъминланади, бу 
адаптив нормадан фарқ қилувчи мутантлар йўқ қилинади ёки кўпайишдан 
маҳрум этилади. Аммо адаптив норманинг сақланишини мутлақ деб 
тушунмаслик керак. Адаптив норма фонида генотипларда рецессив 
мутациялар йиғилади ва улар эволюция учун материал сифатида ирсий 
ўзгарувчанлик резервини ҳосил қилади. Агарда ҳаракатлантирувчи табиий 
танланиш индивидлар ва бир бутун ҳолдаги популяцияларнинг тарихий 
ўзгаришини таъмин этса, стабиллаштирувчи табиий танланиш эса 
уларнинг чидамлилигини белгилайди. Ўзгаришлик ва чидамлилик – 
эволюцион жараённинг ўзаро боғлиқ икки томони ҳисобланади. 
Табиий танланишнинг учинчи шакли дизруптив танланиш деб 
аталади, популяция ёки тур эгаллаган территорияда бир вақтнинг ўзида 
ҳар хил шароитнинг мавжудлиги туфайли турли генотипли гуруҳларнинг 
бирортаси ҳам яшаш учун курашда афзаликка эга бўлмайдилар. Бунда бир 
шароитда бир белги, бошқа шароитда бошқа белги танланилади. 
Дизруптив табиий танланиш популяция ёки турни мазкур белги бўйича 
ирсий фарқланувчи икки ёки бир неча гуруҳларга бўлиб, полиморфизмни 
юзага келтиради. 
Юқорида кўрилган табиий танланиш шакллари эволюция 
жараёнида танлашнинг қай даражада генотипни қайта ўзгартириши 
мумкин эканлиги ҳақида баъзи бир тасаввурларни беради. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish