Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet217/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

 
 
 
XVI.7. Тур ҳосил бўлиш генетикаси 
 
XVI.7.1. Тур концепцияси 
Жинсий йўл билан кўпаядиган организмларда 
тур
деб маълум бир 
ареалда тарқалган ўзларига ўхшаш гуруҳлардан репродуктив алоҳида-


428 
ланган, ўзаро эркин чатишиб насл бера оладиган индивидлардан ташкил 
топган табиий популяциялар йиғиндисига айтилади. Тур табиий тизим 
сифатида мавжуд бўлиб унинг индивидлари ўзаро эркин чатишиш 
қобилиятига эгадирлар. Чатишишга бўлган бу қобилият муҳим эволюцион 
аҳамиятга эга бўлиб турнинг дискрет, эволюциянинг мустақил бирлиги 
сифатида ажратиш имконини беради. Репродуктив (кўпайиш) алоҳидалан-
ган генофонд тизим шаклидаги турнинг ҳар хил популяцияларининг 
индивидлари табиатда кам сонда бўлса-да ўзаро чатишиб наслли авлод 
берадилар. Тур доирасидаги ҳар хил популяциялар ўртасида генетик 
ахборот оқими мавжуд экан, у ҳолда тур бир бутун мураккаб тизим 
сифатида қолади. 
Бир индивидда бўлган адаптив мутация ёки қандайдир бошқа бир 
ўзгаришни кўриб чиқайлик. Жуда кўп авлодлар давомида бу ўзгариш 
табиий танланиш орқали мазкур турнинг бошқа индивидларига ҳам 
тарқалиши мумкин (бошқа турлар индивидлари бундан мустасно). 
Бошқача айтганда бир турнинг индивидлари ягона генофондни ташкил 
этади ва у бошқа турларнинг генофондларидан алоҳида яшайди. 
Репродуктив алоҳидаланиш туфайли ҳар хил турларнинг генофондлари 
бир-биридан мустақил ҳолда эволюцион ривожланадилар. Жинсий йўл 
билан кўпаювчи турларнинг репродуктив алоҳидаланиши тур ҳосил 
бўлишнинг мезони ҳисобланади. 
Ҳар хил турлар индивидларининг ўзаро чатишишининг олдини 
олувчи организмларнинг биологик хусусиятлари репродуктив алоҳидалов-
чи механизмлар (РАМ) деб аталади. РАМ нинг классификацияси 15-жад-
валда келтирилган. Репродуктив алоҳидаловчи механизмларни олдзиготик, 
постзиготик деб аталган икки катта гуруҳга бўлиш мумкин. Олдзиготик 
РАМ ҳар хил популяция индивидларининг ўзаро чатишишларига 
тўсқинлик қилиб, у орқали дурагай зиготаларнинг ҳосил бўлишининг 
олдини олади. Постзиготик РАМ дурагайларнинг ҳаётчанлигини ёки 
пуштлилигини пасайтиради. Ҳар иккала РАМ ҳам битта мақсадга хизмат 
қилади: популяциялар ўртасидаги генлар алмашинувига йўл қўймайдилар. 
Лекин бу механизмлар битта муҳим фарққа эгадирлар: олдзиготик 
ҳолатларга нисбатан постзиготик РАМ кўпроқ ишлатилган тақдирда 
генетик ва бошқа ресурсларни самарасиз сарфлаш кузатилади. Икки тур 
ўртасидаги чатишишнинг олдини олишлик учун 15-жадвалда келтирилган 
РАМ нинг барча турларидан фойдаланилмайди, аммо одатда турлар 
ўртасидаги репродуктив алоҳидаланишни битта эмас, балки икки ёки бир 
неча РАМ механизмлари бажаради. Айрим РАМ лар (масалан, мавсумий 
алоҳидаланиш) ўсимликлар ўртасида кенг тарқалган бўлса, бошқалари 
(масалан, ҳулқ-атвор алоҳидаланиши) - ҳайвонлар ўртасида кенг тарқал-
ган; яқин қариндош турларда алоҳидаланиш ҳар хил жуфт турлари ҳар хил 
механизмлар ёрдамида амалга ошади. Бу ҳолат табиий танланишнинг 
нақадар нозик таъсир этишини кўрсатади: РАМ нинг эволюцион 
функцияси интербридингнинг олдини олишдан иборатдир, бу функция-


429 
нинг бажарилиши эса конкрет шароит ва мавжуд генетик ўзгарувчанликка 
боғлиқ. 
15-жадвал 
 
Репродуктив алоҳидаловчи механизмлар классификацияси 
(РАМ), (Добжанский бўйича) 
Олд зиготик механизмлар (дурагайлар ҳосил бўлиши учун тўсиқлар) 
Мавсумий алоҳидаланиш 
Экологик алоҳидаланиш 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish