Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Танловнинг мутациялар концентрациясига таъсири



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet208/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

Танловнинг мутациялар концентрациясига таъсири.
Популяция-
даги кўпроқ зарарли бўлган мутациялар концентрацияси авлодларда кам 
зарарли мутацияларга нисбатан тезроқ пасаяди, ва аксинча, мосланув 
аҳамияти муҳим бўлган мутацияларнинг концентрацияси фойдаси 
камроқларга нисбатан тезроқ ошади. 
Доминант ва рецессив аллелларнинг популяциядан йўқ қилиниши-
нинг тезлиги турлича. Доминант летал генларни ёки бепуштлик генларини 
ташувчи организмлар биринчи авлоддаёқ, ҳатто гетерозигота бўлган 
тақдирда ҳам танлаш томонидан четлаштирилади. Бошқача айтганда, 
доминант ген ҳар бир авлодда танлаш назорати остида бўлади. 
Рецессив мутациялар эса доминант мутациялардан фарқли ўлароқ 
популяцияда яширин, гетерозигота ҳолатда йиғила борадилар ва жуда 
катта мутацион резервни ташкил этадилар. Рецессив мутациялар 
популяцияда маълум бир даражага қадар кўпаядиган бўлиб, гомозигота 
ҳолатга ўтган тақдирдагина танлашнинг таъсирига учрайдилар. 
Популяцияда рецессив мутацияларнинг кўпайиши мутант генларнинг 
яшовчанликка ва пуштликка бўладиган таъсирларига, шунингдек, 
индивидларнинг мазкур ген бўйича гетерозигота ҳолатда учраш 
частоталарига боғлиқ. Популяцияда рецессив аллелларнинг такрорланиш 
сони қанчалик кам бўлса, гетерозиготалар катта даражада сон жиҳатдан 
гомозиготалилардан устун келадилар. Бу Харди – Вайнберг қонунидан 
келиб чиқади. Популяцияда рецессив гомозиготаларнинг сони 
(1-q)
2
га 
тенг бўлган ҳолда гетерозиготаларнинг сони 
2q(1-q)
тенг бўлишликни 
эслашнинг ўзи кифоя. Гомозиготали организмлар танлаш орқали 
популяциядан қанчалик кўп четлаштирилса, кейинги авлодлар учун 
рецессив аллелларни етказиб берувчи гетерозиготаларнинг роли шунчалик 
ортиб боради. Демак, рецессив генларни танлаш доминант генларни 
танлашга нисбатан кам самарали бўлади. Ҳатто ҳар авлодда популяциядан
рецессив гомозиготаларнинг тўлиқ четлаштирилиши 100 – авлодда ҳам 
уларнинг тўлиқ йўқ бўлишига олиб кела олмайди, чунки гетерозиготали 
организмлар гомозиготали рецессивларнинг доимий пайдо бўлиш манбаи 
бўлиб қолаверади. 


410 
Кўп ҳолларда 
Aa
гетерозиготали индивидлар 
AA
ва 
aa
гомозиготали 
индивидларга нисбатан яшовчан бўлиб чиқадилар. Шунинг ҳисобига, 
гетерозиготали организмлар селектив устунликка эга бўлиб, популяцияда 
уларнинг сақланиши ва тарқалиши танлаш жараёни билан таъминланади. 
Шу билан бир вақтда рецессив гомозиготалиларнинг ажралиб чиқишлиги-
нинг эҳтимоллиги ортиб боради. 
Шундай қилиб, танлаш тур дивергенциясининг ҳал қилувчи омили 
ҳисобланади, чунки у бутун эволюция жараёнини назорат қилади. Табиий 
танланишнинг ўзи эса алоҳида олинган организм учун, шунингдек, бир 
бутун популяция учун ҳам ташқи муҳит ҳисобланувчи абиотик ва биотик 
омиллар билан боғлиқ равишда келиб чиқади. 
Пировардида шуни қайд этиш керакки, популяция генетикасининг 
ҳозирги замон ривожланиши, камида иккита истиқболли ёндошишлар 
билан бойитилган. Бир томондан – бу ЭҲМ (электрон ҳисоблаш машина-
лари) да популяцион – генетик жараёнларни моделлаштириш. Бу йўналиш 
микроэволюция ва тур пайдо бўлиш жараёнларини турли омиллар ўзаро 
ҳаракатининг оқибатларини ўрганиш ва прогноз қилиш имконини яратади. 
Бошқа томондан популяцион динамикани реал табиий шароитларда ўрга-
надиган экологик генетиканинг ривожланиши.
Экологик генетиканинг муҳим таркибий қисми – бу организмлар-
нинг ўзаро ва ташқи муҳит омиллари билан орасидаги ўзаро ҳаракатлари-
нинг генетик механизмини ўрганишдир. Бундай ёндашиш ўзаро ҳаракат 
учун муҳим бўлган турли организмларнинг наслий ўзгарувчанлик 
характерини ажратиб олиш имконини беради. 
Шу билан маҳсулот ва истеъмолчи сифатидаги озиқа занжирлари 
билан облигат равишда боғланган организмлардан иборат бўлган элементар 
экологик – генетик моделларни яратиш имконияти яратилади. Бу доирада 
генетика ўз ҳаракатларини янги биологик йўналиш – кимёвий экология 
билан бирлаштиради. Шуларнинг ҳаммаси табиатда содир бўлаётган реал 
жараёнларга яқинлашишга имкон беради.

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish