328
бўлаги уланган бўлади. Ҳақиқий (дурагай) кДНК вазифасини биринчи
гуруҳга мансуб плазмидалар бажаради.
4) Рекомбинант кДНКнинг одам инсулин оқсилини синтезловчи гени
жойлашган қисми ичак таёқчаси бактерияси (
E.coli
) генотипига ўтказилиб
уланади ва унинг фаолияти учун зарур шароит яратилади. Натижада
E.coli
нинг трансгеноз штамми яратилади ва у лаборатория шароитида одамга
хос инсулин оқсилини синтезлай бошлайди (илова – 91-расм).
Ген инженерияси методларининг жадал
ривожланиши натижасида
баъзи ҳайвонлар (сичқон, қуён) нинг ва одамнинг кўп оқсил генларининг
ҳамда рибосома ва транспорт тРНК генларининг клонлари олинди. Одамда
ген инженериясини қўллаш соҳасидаги тадқиқотлар натижасида одамнинг
инсулин (диабетни даволайди), ўсиш гормони (паканаликни даволайди),
интерферон (вирус қўзғатадиган касалликларни даволайди), сунъий
синтезлаш йўли билан одамларнинг В – гепатит деб номланган сариқ
касаллига қарши ишлатиладиган вакцина генларини клонлаштириб, одам-
нинг ичакларидаги фойдали ичак таёқчаси бактериялари генотипига
ўтказилди ва бу генларнинг экспрессияси яъни муайян оқсилни лабора-
тория шароитида синтез қилишига эришилди.
Ген инженерияси методи
билан олинган бу физиологик фаол дори препаратлардан инсулин
клиникада синалиб тиббиёт саноати даражасида ишлаб чиқариш йўлга
қўйилди. Ўсиш гормони, интерферон, В гепатитига қарши вакцина
клиникада ишлатилмоқда. Одамнинг А ва В деб ифодаланган гемофилия
касали генларининг клонлаштириш босқичи самарали амалга оширилди.
Ген инженерияси маданий ўсимликлар генетикасида ҳам қўлланилиб
уларнинг хўжаликда аҳамиятли белгилари
генларини ажратиб олиб
клонлаш орқали уларнинг ноёб генлари банкини яратиш бўйича самарали
тадқиқот олиб борилмоқда. Ген инженерияси методи билан гербицидларга,
зарарли ҳашаротларга, шўрхокликка чидамли, юқори ҳосил берувчи
ўсимлик навларини яратиш бўйича тадқиқотлар ривожлантирилмоқда. Бу
соҳада амалга оширилаётган тадқиқотларнинг моҳияти билан 1984 йилда
Америка олими Мари-Делл Чилтон амалга оширган илмий ишлари
натижаси мисолида танишамиз (илова – 92-расм). Унинг тажрибаларида
тамаки ўсимлигининг гербицидга чидамлилик генини гербицидга
чидамсиз навга трансгеноз қилинди. Бунинг
учун Чилтон тажрибалари
қуйидаги молекуляр генетик жараёнлар орқали амалга оширилди.
Тажрибадаги тамаки навининг гербицидга чидамлилик генини ажратиб
олиб ичак таёқчаси (
E.coli
) бактерияси плазмидасига жойлаб уни клонлаб
кўпайтирилди.
Agrobacterium tumefaciens
бактерияси плазмидаси ёрдамида
унга бегона бўлган ген уларнинг ҳужайраларига ўтказилади.
Шундай шароитда ҳосил бўлган рекомбинант плазмида гербицидга
чидамсиз нав ўсимлиги ҳужайрасига киритилди. Уларнинг авлодлари
сунъий тайёрланган селектив озиқа шароитида кўпайтирилди, баҳоланди
ва танлов асосида уларнинг орасидан гербицидга
чидамли рекомбинант
ўсимликлар ажратиб олинди. Ген инженерияси соҳасидаги тадқиқотлар-
329
нинг жадал ривожланиши натижасида яратилган молекуляр генетик наза-
рия ва тадқиқот методлари такомиллашди.
Do'stlaringiz bilan baham: