Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet147/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

 
86-расм.
Корана томонидан кимёвий метод орқали синтезланган ген
структурасининг схемаси.
Рақамлар - нуклеотидларнинг номерлари; -52 дан – 1 гача промотор;
1 дан 125 гача тирозинли тРНК нинг ген супрессори; 127 дан 146 гача 
терминатор; охирларида ААТТ ва ТТАА тетрануклеотидларнинг 
кесиклари.
 
Юқорида баён этилган тадқиқотлар сунъий шароитда кимёвий 
усулда организмлардаги табиий генларига айнан ўхшаш генларни 
синтезлаш мумкин эканлигини исбот этдилар. Лекин кимёвий усулда 
синтезланган генлар фанга маълум бўлган генларнинг энг кичиги 
ҳисобланади. Минглаб ва ундан ортиқ нуклеотидларга эга бўлган оқсил 
молекулаларини кодлайдиган генларни кимёвий усулда синтезлаш мумкин 
эмаслиги маълум бўлди. 
Генларни ферментатив метод ёрдамида сунъий синтезлаш

Мураккаб, йирик генларни синтезлаш имконияти тескари транскрипция 
жараёнининг кашф этилиши натижасида мумкин бўлди. 
Тескари
транскрипция
деб иРНК негизида комплементар ДНК молекуласининг 
синтезланишига айтилади. Бу жараён тескари транскриптаза ферменти 
таъсирида намоён бўлишлиги аниқланди (илова – 87-расм). Тескари транс-
криптаза ферменти 1970 йилда Тёмин ва Мизутани томонидан кашф 
этилган. 1972 йилда Касион ва унинг ходимлари одамнинг глобин генини 
бу метод ёрдамида сунъий синтезлашди. 1973 йилда Россия ва Украина-


325 
даги илмий марказларда қуён ва каптарга хос глобин гени сунъий 
яратилди. Генларни ферментатив синтезлаш учун битта кимёвий идишга 
қуйидаги моддалар эритма ҳолатида жойлаштирилади: а) генни синтезлаш 
учун зарур қурилиш материали бўлмиш дезоксинуклеозидтрифосфат; б) 
тескари транскриптаза ферменти; в) генни синтезлаш учун андоза 
функциясини бажарувчи синтезланиши керак бўлган ген кодига эга иРНК 
молекуласи; г) магний (баъзан марганец) ионлари; д) ген синтезлаш 
реакциясини тезлаштириш учун “зонд” вазифасида тиминнинг 8–10 
нуклеотид тартиби хизмат қилади. Вирус генларини синтезлашда “ачитқи” 
функциясини баъзи тРНКлар бажаради. Генни сунъий ферментатив 
синтезлаш учун яратилган бундай моддалар эритмаси тескари 
транскриптаза ферменти ёрдамида иРНК андозаси ёнида (комплементар) 
кДНК молекуласи синтезланади. Бунинг учун аввал унга комплементар 
полинуклеотид занжири синтезланади. Бундан сўнг транскриптаза 
ферментининг ўзи синтезланган полинуклеотид занжирига параллел унга 
комплементар иккинчи полинуклеотид занжирини синтезлайди. Бундай 
ҳолатда ДНКнинг муайян қисми бўлган унинг таркибидаги ген сунъий 
тўлиқ синтезланган ҳисобланади.
Қайд этилган усул билан одам, қуён, сичқон, ўрдак ва каптарнинг 
глобин, сичқонларнинг иммуноглобулин генлари, баъзи вируслар ва бакте-
риофаглар кДНКлари синтез қилинди.

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish