Нефть конлари бўлакли бир жинсли бўлмаган қатламида фильтрация жараёнларини маниторинг ва таҳлил қилиш учун ҳисоблаш тажрибалари натижаларини визуаллаштиришнинг дастурий таъминоти



Download 1,29 Mb.
bet1/3
Sana25.02.2022
Hajmi1,29 Mb.
#281323
  1   2   3

НЕФТЬ КОНЛАРИ БЎЛАКЛИ БИР ЖИНСЛИ БЎЛМАГАН ҚАТЛАМИДА ФИЛЬТРАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИНИ МАНИТОРИНГ ВА ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ УЧУН ҲИСОБЛАШ ТАЖРИБАЛАРИ НАТИЖАЛАРИНИ ВИЗУАЛЛАШТИРИШНИНГ ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТИ


Назирова Э.Ш., Неъматов А.Р.


Аннотация. Ушбу ишда бўлакли бир жинсли бўлмаган ғовак муҳитли қатламда нефтнинг фильтрация масаласи, унинг математик модели ва жараённи таҳлил қилиш учун сонли натижаларни график кўринишда визуаллаштириш дастурий таъминот келтирилган.


Кириш. Суюқлик ва газ қатламлари ғовак муҳитида фильтрация жараёни чегаравий масалаларини ечишни автоматлаштиришнинг самарали воситаларидан бири, компьютерда фильтрация асосий кўрсатгичларини ҳисоблашга қаратилган дастурий мажмусини яратишдир. Бундай ўз ичига дастурлар мажмуасини олувчи тизимлар нефт ва газ конлари ишлашини башорат қилиш, таҳлил қилиш ва лойиҳалаштириш жараёнларини тезлаштириш имконини беради.
Маълумки, нефть конларининг ғовак муҳитларида фильтрацион жараёнларни математик жиҳатдан мос ифода этувчи математик моделлар, сонли ҳисоблаш усуллари, ҳамда уларнинг универсал ҳисоблаш алгоритмлари ва дастурий таъминотини ишлаб чиқиш, ЭҲМда ҳисоблаш тажрибаларини ўтказиш математик моделлаштиришнинг энг асосий вазифаларидандир.
Ғовак муҳитда нефть фильтрация чегаравий масаласини ечиш ва ҳисоблаш натижаларининг аниқлигини таъминловчи дастурий мажмуани яратиш қатламларда фильтрация жараёни асосий кўрсаткичларини аниқлашда фойдаланувчи учун етарлича қулайликларни беради. Бунда дастурий таъминот нефть конлари тизими қатламларида нефть ёки газни қазиб олишда унинг гидродинамик параметрларини тез аниқлаб бериш, айниқса нефт ва газ конларини лойиҳалаштиришда, таҳлил ва башорат қилишда катта рол ўйнайди.
Нефт ва газ конлари қатламларида нефть ёки газларнинг фильтрланиш жараёнининг асосий кўрсатгичларини аниқлаш учун математик моделга қурилган чегаравий масалани ечиш, ҳамда уни компьютерда ҳисоблаш тажрибаларини ўтказишни визуаллаштириш ёрдамида амалга оширилади.
Бўлакли бир жинсли бўлмаган оддий ва мураккаб формага эга бўлган нефть конлари фильтрация соҳаси конфигурацияси учун ҳисоблаш жараёни сонли натижаларини 3D график, ҳамда кесимлар босим тарқалиши ва қудуқларда босим тушишини визуалллаштириш тажриба натижаларини таҳлил қилишда қулай бўлиб, тез қарорларни қабул қилишда асос бўлиб ҳизмат қилади. Ҳисоблаш тажрибаларининг сонли натижаларини визуал формада тақдим этиш ўз навбатида филтрацион жараёнини тасаввур этиш, нефть конлари қатламларида уларни қазиб олиш жараёнининг гидродинамик ҳолатини ўрганишда, айниқса нефт конларини лойиҳалашда, таҳлил ва башорат қилишда катта рол ўйнайди.
Амалий дастур тизимларига бўлган асосий талаблардан бири масалани ечишда “одам-машина мулоқоти” иш режимидан фойдаланишдир. Охирги вақтларда кўпгина амалий дастур тизимларини ишлаб чиқишда одам-машина мулоқоти иш режимига эътибор қаратилмоқда. Бундай иш режими ҳисоблаш тажрибасини ўтказувчи (фойдаланувчи) ишининг самаралигини янада ошириб, олинган натижаларни таҳлил қилишни осонлаштириш мақсадида маълумотларни жадвал, график ва анимацион объектлар кўринишларда мулоқот асосида ташкил қилиб беради.

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish