Нефть конлари бўлакли бир жинсли бўлмаган қатламида фильтрация жараёнларини маниторинг ва таҳлил қилиш учун ҳисоблаш тажрибалари натижаларини визуаллаштиришнинг дастурий таъминоти



Download 1,29 Mb.
bet2/3
Sana25.02.2022
Hajmi1,29 Mb.
#281323
1   2   3
Математик модел. Бўлакли (зонали) бир жинслимаслик, унда қатлам майдон бўйича бир нечта ҳар хил ўтказувчанликдаги (майдон бўйича бир хилмаслик) зоналардан (қисмлардан) иборат бўлади. Бир хил зонадаги ўтказувчанлик деярли тенг, аммо қўшни зоналарникидан катта фарқ қилади (1-расм).

1-расм. Бўлакли бир жинсли бўлмаган фильтрация соҳаси

Бу фаразларга асосланган чегаравмй масала математик модели хусусий ҳосилали икки ўлчовли параболик типдаги дифференциал тенглама кўринишида ифодаланади ва у қуйидагича ёзилади:


(1)
Нефть конлари асосий кўрсатгичларини аниқлашда (3.1) дифференциал тенгламани ечиш учун қуйидаги бошланғич ва чегаравий шартларни қараймиз:
(2)
(3)
(4)
,
Бу ерда
n -чегарага ички нормал;
qi - i-чи нефть қудуғининг дебити;
Nq - қудуқлар сони;
si - i-чи қудуқ контури;
c1 - ўлчамга келтирилувчи коэффициент;
P - нефть соҳаси қатламининг босими;
k - қатламнинг ўтказувчанлик коэффициенти;
m - ғоваклик коэффициенти;
h - қатламнинг қуввати;
- нефтнинг қовушқоқлик коэффициенти;
- эластиклик коэффициенти;
n1 - s контурига бўлган нормал.
Чегаравий масаладаги математик моделнинг бизга аниқ бўлган мавжуд математик моделлардан фарқли томони шундаки, бу ўтказувчанлик коэффициенти k бўлакли бир жинсли қатлам учун тушунилади. Бунда ўтказувчанлик коэффициентини бўлакли бир жинсли бўлмаган ҳол учун қуйидаги функция кўринишида қараш мумкин

Чегаравий масалани ечишда дифференциал айирмали сонли усулдан фойдаланилган [1].
Дастурий таъминот. Дастурий таъминот икки ўлчамдаги параболик типли дифференциал тенгламалар учун қўйилган чегаравий масалаларни ечишга асосланган бўлиб, у масалани сонли усул ёрдамида ечиш ва олинган натижаларни визуал формада тақдим этишга мўлжалланган. Фойдаланувчи билан компьютер орасида қулай мулоқотни амалга оширувчи интерфейсга эга.
Қуйидаги 2-расмда “Нефт конлари ишлашининг аосий кўрсатгичлари бўйича ҳисоблаш тажрибаларини ўтказишнинг компьютерда визуаллаштиришни моделлаштириш” дастури интерфейси келтирилган.

2-расм. Бўлакли бир жинсли бўлмаган фильтрация чегаравий масаласини ечиш дастури фойдаланувчи интерфейси

Ишлаб чиқилган дастурий таъминот функционал схемаси 3-расмда келтирилган. Унда дастурий таъминотга кирувчи блоклар ва модулларнинг ўзаро алоқалари берилган. Дастурий таъминот учта бўакдан иборат бўлиб, уларга қуйидагилар киради: бошланғич маълумотларни ташкил этиш блоки; асосий кўрсатгичларни ҳисоблаш блоки; тажриба ҳисоблаш натижаларини сақлаш ва визуал формада тақдим этиш блоки.


Биринчи блокда бошланғич ҳисоблаш параметрлари аниқланади. Бу параметрларга жами ҳисоблаш вақти (суткада), қатламнинг максимал узунлиги ва максимал қалинлиги (агар лозим бўлса ўзгартирилади) ва бошқа.
Бошланғич маълумотларни бериш блоки қуйидаги маълумотларни ташкил этиш модулларидан иборат:

  • Дастур ишлаши учун зарур бўлган дастлабки маълумотлар, яъни бунда нефть қатлами параметрлари қийматлари аниқланади;

  • Дискрет фильтрация соҳа конфигурацияси учун ахборот массивни ташкил этиш модули;

  • Бўлакли бир жинсли соҳа учун ўтказувчанлик коэффициенти ахборот

  • модели;

  • Қудуқлар координаталари ва дебитини бериш модули.




3-расм. Дастурий таъминот функционал схемаси
Ҳисоблашни амалга ошириш блокида нефт конлари асосий кўрсатгичларини ҳисоблаш учун зарур бўлган дастур модуллари мавжуд. Улар қуйидаги ишларни амалга оширади:

  • Чекли айирмали тенгламанинг коэффициентларини ҳисоблайди.

  • Ҳайдаш усулини ҳисоблашларини амалга оширади.

  • Дифференциал айирмали усул ҳисоблашларини амалга оширади.

  • Рунге-Кутта усули ҳисоблашларини амалга оширади.

Натижаларни сақлаш ва чиқариш блокида ҳисоблаш тажриба натижаларини сақлаш ва визуаллаштириш модуллари мавжуд. Улар қуйидаги ишларни амалга оширади:

  • Оралиқ натижаларни жадвал кўринишда чиқариш.

  • Тажриба ҳисоблаш натижаларни исталган кесимларда тақдим этиш.

  • Қатламда босим тарқалишининг контур графигини тақдим этиш.

  • Ҳисоблаш натижаларини 3D графикларда тақдим этиш.

  • Қудуқларда вақт бўйича босим ўзгариши графикларини тақдим этиш.

  • Қатламда босим ўзгариши анимацияси.

Нефть конлари ишлашида фильтрация жараёнининг асосий кўрсатгичлари бўйича ҳисоблаш тажрибаларини ўтказиш учун дастурда қуйидаги дастлабки маълумотларни бериш талаб этилади:

  • Умумий вақт – бунда нефть конлари ишлашининг тўлиқ вақти суткада берилади (масалан, нефть конлари асосий кўрсатгичларининг уч йиллик ҳисобини амалга ошириш учун 1080 сутка берилади).

  • Бошланғич босим – бу нефть қатламидаги бошланғич босим назарда тутилади, масалан, 200 атм. Амалда 100 дан 300 атм. оралиқда бўлади.

  • Вақт бўйича қадам – 24 соат, яъни бир сутка берилган. Қадам ярим ва икки сутка оралиғида берилиши мақсадли.

  • Ўтказувчанлик - k -нефть қатламининг ўтказувчанлик коэффициенти. Уни 0.1 - 0.4 Дарси ўлчамида бериш мақсадлироқ.

  • Эластиклик коэффициенти - =2.3 10-3 см2/кг атрофида олиш лозим.

  • Қовушқоқлик коэффициенти -  - нефтнинг қовушқоқлиги, нефт учун 2,3,4,5 гача, газ учун унинг хусусиятига қараб 0.01 дан 0.001 гача олиш тавсия этилади.

  • Нефть соҳаси узунлиги x бўйича – LX 1км дан 5 км ва ундан ҳам катта бўлиши мумкин.

  • Нефть соҳаси узунлиги y бўйича – LY 1км дан 5 км ва ундан ҳам катта бўлиши мумкин.

  • Нефт ёки газ қатламининг қуввати h - қатлам баландлиги, масалан, 20 метр.

  • Қудуқлар сони – нефть соҳасида ишлатиладиган қудуқлар сони.

  • Қудуқдан бир суткада олинадиган нефть ҳажми ( дебит).

  • Қудуқ координатаси, x ўқи бўйича (қиймати 1 билан 100 оралиғида).

  • Қудуқ координатаси, y ўқи бўйича (қиймати 1 билан 100 оралиғида).

  • Натижани экранга чиқариш ва файлга ёзиб бориш вақт бўйича қадам (масалан, ҳар 10 суткада чиқариш ва ёзишни билдиради) .


Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish