333
функционал нормал ҳайвон организми олиш мумкин эканлиги бақа устида
олиб борилган тажриба натижасида исботланди (95-расм).
Ҳужайра инженериясини қўллаш натижасида ўсимлик ва
ҳайвонларнинг клонларини яратиш биотехнологияси ишлаб чиқилди.
Юксак ўсимликларнинг клонлари уларнинг меристема тўқимасининг
айрим соматик ҳужайраларини сунъий яратилган озиқа
шароитида
кўпайтириш орқали олинади. Юксак ҳайвонларда эса клонлар олиш қийин
бажарилади. Бунинг учун уларнинг соматик ҳужайраларигина эмас, балки
жинсий ҳужайраларидан ҳам фойдаланилади. Бу мураккаб муаммони 1977
йилда инглиз олими Дж.Гордон нафис тажрибаларга асосланган
тадқиқотлар натижасида ҳал қилишга эришди.
Бунинг учун у
клонлаштирилиши керак бўлган оқ рангдаги бақанинг соматик ҳужайраси
ядросини кучли ультрабинафша нурлари таъсирида ядроси емирилган
фақат цитоплазмага эга бўлган қора бақа тухум ҳужайраси
ичига
жойлаштирган (96-расм). Бундай услубиёт орқали олинган қора бақанинг
барча авлодлари оқ рангли бақанинг клони тарзида намоён бўлди. Ҳозирги
вақтда бу метод сигир зотларида қўлланилиб чорвачилик учун аҳамиятли
натижалар олинди. Бунинг учун юқори ва сифатли маҳсулот берувчи сигир
зотининг тухум ҳужайраси сунъий шароитда уруғлантирилиб олинган
зигота шу шароитга яхши мослашган лекин зоти юқори сифатли бўлмаган
сигир зоти бачадонига трансплантация қилинади. Ушбу методни қўллаш
орқали юқори сифатга эга бўлган
сигир зоти тезкорлик билан
кўпайтирилади.
Соматик ҳужайраларни дурагайлаш методини сичқонларда қўллаш
орқали специфик антитела деб аталувчи амалий медицинада катта
аҳамиятга эга бўлган физиологик актив моддаларни кўп миқдорда
синтез
қилиш мумкин эканлиги исботланди. Бундай муҳим натижа
гибридома
деб аталган ҳужайраларни яратиш ва
улар устида олиб борилган
тадқиқотлар натижасида олинди (иловада – 97-расм). Гибридома ҳужайра-
си тажриба шароитида антитела ишлаб чиқадиган соғлом ҳужайрани рак
ҳужайраси билан қўшиш натижасида олинди. Гибридома ҳужайраси рак
ҳужайраси каби сунъий тайёрланган озиқа муҳитида жуда тез кўпайиш
хусусиятига эга бўлди. Махсус мураккаб молекуляр тажрибалар
натижасида гибридома ҳужайраси соғлом бошланғич (она) ҳужайранинг
антитела синтез қилиш хусусиятини ҳам сақлаб қолди.
Бундай
ҳужайраларни клонлаб кўпайтириш натижасида
махсус моноклонал
антитело синтезловчи гибридомалар линияси олинди.
Генетик инженериянинг ҳайвонларда яратилган бу методи одамларда
ҳам қўлланилди. Бу соҳада 1975 йилда
инглиз олимлари Келер ва
Мильштейнлар самарали тадқиқот ишларини амалга оширдилар. Улар
одамнинг антитело синтезловчи лимфоцит ҳужайрасини меланома раки
ҳужайраси билан соматик дурагайлаш орқали қўшиб махсус моноклонал
антитело синтезловчи гибридома линияларини яратдилар. Уларнинг
ёрдамида лаборатория шароитида медицина учун катта аҳамиятга эга
334
бўлган моноклонал антителолар синтезлаш имконияти яратилди. Улар
баъзи рак касалликларини диагностика қилиш ва даволашда қўллаш
соҳасидаги тиббий тадбирлар орқали онкологияда қўлланила бошланди.
Do'stlaringiz bilan baham: