Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

альтернатив сплайсинг
деб аталади. Бошқача қилиб айтганда пре-иРНК 
даги экзонларнинг одатдаги тартибда ва ўзгарган тартибда уланиши 
натижасида ҳар хил оқсил синтезланиши мумкин. Одатдаги иРНК да фақат 
генетик ахборотга эга бўлган нуклеотидлар тартиби жойлашган бўлади. 
Альтернатив бўлмаган сплайсинг баъзи пре-тРНК ҳам пре-рРНК ларда ҳам 
содир бўлиб бунинг натижасида тРНК ва рРНК ҳосил бўлиши кўрсатилган. 
Интронларнинг сплайсинги махсус фермент баъзан ферментлар гуруҳи 
томонидан амалга оширилади; 
2) Пре-иРНК нинг икки томонида жойлашган генетик ахборотга эга 
бўлмаган 
спейсерлар
деб аталувчи нуклеотидлар тартиби ҳамда бошқа яна 
кўп ахборотсиз қисмлари махсус ферментлар ёрдамида кесиб олиниб 
ташланади. Бу жараён процессингнинг иккинчи таркибий қисмини ташкил 
қилади.
Эукариот организмлар ҳужайрасининг ядросида синтезланган пре-
иРНК рибонуклеопротеидлар тарзида цитоплазмага ўтади. Цитоплазмада 


310 
сплайсинг - процессинг жараёнлари натижасида пре-иРНК тайёр ва актив 
ҳолатдаги иРНК га айланади. иРНК ҳужайрадаги барча РНК ларнинг фақат 
5% ни, тРНК эса 10% ва рРНК 85 фоизни ташкил этади. Улардаги рРНК 
лар уч хил бўлади: рРНК
1
, рРНК
2
ва sРНК. Улар пре-рРНК дан ҳосил 
бўладилар ва рибосоманинг катта ва кичик суббирликларига жойлашади. 
Шундай қилиб, транскрипция ва процессинг натижасида синтезланган 
иРНК, тРНК ва рРНК лар фаол яъни оқсилни синтезлаш функциясини 
бажаришга тайёр ҳолатда бўлади. 
Транскрипция ва процессинг натижасида рибонуклеин кислота 
(иРНК, тРНК ва рРНК) лар биосинтез қилиниши организмлар генетик 
ахбороти реализациясининг биринчи муҳим босқичи ҳисобланади. 
X.4. Генетик код ва оқсилларнинг биосинтези 
 
X.4.1. Генетик код. 
Генетик ахборот реализациясининг иккинчи, ҳал қилувчи босқичи 
бўлган трансляция жараёнининг молекуляр механизмини аниқлашда 
генетик ахборотнинг ДНК молекуласида кодланиш қонуниятларининг 
кашф этилиши катта аҳамиятга эга бўлади. 
Генетик код
деб оқсил 
молекулалари таркибидаги полипептид занжирларида аминокислота-
ларнинг ўзаро боғланиб жойлашиши тартибининг ДНК молекуласидаги 
нуклеотидларнинг жойлашиш тартиби билан белгиланишига айтилади. 
Код сўзи кибернетик атама бўлиб ахборотни ҳарфлар билан ёзишдан шу 
ахборотнинг ўзини бошқа белгилар, масалан телеграммада ишлатилувчи
Морзе алифбо (нуқта, тире) си билан ёзишга ўтишликни билдиради. 
Молекуляр генетиканинг асосчиларидан бўлган Д.Уотсон ва Ф.Крик ДНК 
молекуласининг қўшалоқ спирал структураси моделини яратгандан кейин 
генетик кодга оид қуйидаги фикрни илмий башорат тариқасида таклиф 
қилган эдилар. ДНК молекуласида нуклеотидлар тартиби шаклида 
кодланган генетик ахборот оқсил полипептид занжирида жойлашиши 
керак бўлган аминокислоталар тартибини белгилайди. Генетик код иРНК 
молекуласи структураси ва функциясини тадқиқ қилиш натижасида 
аниқланди. ДНК даги генетик ахборотнинг транскрипция орқали иРНКга 
кўчирилиши билан биз танишдик. Бу соҳадаги кенг кўламда олиб борилган 
молекуляр генетик тадқиқотлар натижасида генетик коднинг қуйидаги 
муҳим белгилари аниқланди: 
1) Генетик коднинг асосида ирсий бирлик триплетлар - кодонлар 
ётади. Муайян аминокислотанинг полипептид занжирига уланишини 
таъмин этиш функциясини ДНК молекуласининг полинуклеотид 
занжирида жойлашган учта нуклеотиддан иборат 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish