Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


X.3. Транскрипция, сплайсинг ва процессинг



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

X.3. Транскрипция, сплайсинг ва процессинг 
Транскрипция
деб ДНК молекуласининг битта полинуклеотид 
занжирида жойлашган битта оперондаги генлар копиясининг иРНК 
молекуласига кўчириб жойлаштириш жараёнига айтилади. Бу жараён 


306 
прокариотларда эукариотлардагига нисбатан оддий кечади. Уларда иРНК 
синтези қуйидаги жараёнлар орқали амалга оширилади (76-расм): 
76-расм.
Бактерияда транскрипция жараёни ва
полисоманинг ҳосил бўлиши. 
 А
. иРНК нинг кетма-кет ҳосил бўлиш босқичларини кўриш мумкин 
бўлган хромосоманинг электрон микрофотографияси ва рибосоманинг 
бирикиши.
Б
. Микрофотографияда акс этган жараён структурасининг схематик 
тасвири. 
1)
ДНК молекуласи транскрипция қилиниши керак бўлган оперон (ген) 
жойлашган қисмидаги қўш занжир нуклеотидлари орасидаги водород боғи 
фермент орқали узилади. Бу жараённи локал ҳолатдаги 
денатурация 
дейилади. Бунинг натижасида ДНКнинг ушбу қисми ўзаро ажралади; 
2)
ДНК битта нуклеотид занжирининг шу жойида жойлашган қисми 
иРНК нинг синтезланиши учун андозалик функциясини бажаради. РНК-
полимераза ферменти орқали кариоплазмадаги эркин ҳолатдаги 
нуклеотидларни юқорида айтилган ДНК занжири андозасидаги оперон 
(ген) кодига комплементар ҳолатда ўзаро уланиб иРНК молекуласи 
синтезланади.


307 
Транскрипция учун зарур бўлган нуклеотидлар ДНК нинг очилиб 
қолган занжири қисмига кариоплазмада синтезланган кимёвий бирикма 
рибонуклеозидтрифосфат ҳолатида етказилади. У ерда РНК-полимераза 
ферменти ёрдами билан унинг дифосфати ажратиб ташланади ва тайёр 
нуклеотид иРНК синтезига ишлатилади. Дифосфатнинг трифосфатдан 
ажратилиши натижасида ажралиб чиққан энергия транскрипцияга 
сарфланади. Прокариотларда синтезланган иРНК молекуласида битта 
оперон бир нечта структуравий генлар коди жойлашган бўлади. 
Молекуляр генетиканинг янги далилларига биноан эукариот 
организмларда иРНК нинг синтези мураккаб кечади. Уларда транскрипция 
натижасида прокариотлардаги каби структуравий функционал тайёр иРНК 
эмас, балки тайёр иРНК функциясини бажара олмайдиган ҳолатдаги 
хомаки, мураккаб структурага эга бўлган пре - иРНК молекуласи 
синтезланади. Пре-иРНК структурасидаги генлар коди эукариотлар 
ДНКсидаги бўлинган генлар кодининг копияси бўлгани учун уларнинг 
структурасида кодогенга эга нуклеотидлар (экзонлар) ва кодогенсиз 
нуклеотидлар 
(интрон)лар 
коди 
кетма-кет 
жойлашган 
бўлади. 
Эукариотларда структуравий ва функционал нормал иРНК нинг 
синтезланишини таъмин этадиган жараён – сплайсинг ва процессинг содир 
бўлади. 
Юқорида баён этилганларни эътиборга олган ҳолда эукариотлардаги 
иРНК молекуласининг синтези қуйидаги жараёнлар натижасида амалга 
ошиши билан танишамиз (77-расм). 
ДНК нинг транскрипция қилинадиган қисмидаги қўшалоқ
полипептид занжирларни ўзаро боғлаб турган водород боғи олиб 
ташланади. Бунинг натижасида ДНК полинуклеотид занжирларининг 
ушбу оперон (ген) жойлашган қисми ейилиб қўшалоқ занжир бир-биридан 
ажралади. Транскрипция учун ДНК молекуласининг битта полинуклеотид 
занжири андозалик функциясини бажаради. Бу жараён РНК-полимераза 
ферменти орқали амалга оширилади.
Транскрипция 
жараёни 
натижасида 
аввало 
пре-иРНК 
си 
синтезланади. Бунинг учун керак бўлган қурилиш блоки вазифасини 
ҳужайрадаги метаболизм натижасида синтезланган рибонуклеозидтри-
фосфатлар (rNTP) бажаради. Улар 4 хилда бўладилар: СТР-цитозинли
GTP-гуанинли, UTP-урацилли ва АТР-аденинли rNTP лар тарзида фаолият 
кўрсатадилар. rNTP рибонуклеозидларнинг АТФ билан реакцияси 
натижасида ҳосил бўлади. Рибонуклеозид эса азотли асослардан биттаси 
билан рибозанинг қўшилиши маҳсули ҳисобланади. Транскрипция учун 
қурилиш хомашёси бўлмиш 4 хил rNTPлар ДНКга боғлиқ РНК полимераза 
ферменти ёрдамида комплементарлик қоидасига биноан бир-бири билан 
ДНК нинг эски нуклеотид занжири билан боғланади. Бу жараён ДНК 
занжирининг 5
1
→3
1
йўналишида амалга оширилади. РНК структурасига 
жойлаштириш жараёнида rNTP-рибонуклеозидтрифосфатдан иккита 
фосфат ажратиб ташланади. Оқибатда у РНК структурасига цитозин - C, 


308 
гуанин - G, урацил - U ва аденин - A ли нуклеотидлар ҳолатида 
жойлашади. 
РНК-полимераза 
прокариотларда, 
масалан 
Esherichia 
coli
бактериясида фақат бир хилда бўлади. Эукариотларда эса уч хилда бўлади. 
РНК-полимераза транскрипция жараёнининг кечишини таъмин этувчи 
қуйидаги вазифаларни бажаради: а) ДНК нинг транскрипция бошланиши 
керак бўлган жойини аниқлайди; б) ДНК нинг андоза занжирини топади; в) 
ДНКнинг транскрипция бўладиган жойидаги қўшалоқ занжирини боғлаб 
турган водород боғини олиб ташлаб, уларни бир-биридан ажратиб айрим 
ҳолдаги занжирларга айлантиради; г) rNTP ларнинг олдин фосфатини 
ажратиб ташлаб уларни комплементар қоидасига биноан бир-бири билан 
ва ДНК – андоза полинуклеотид занжирига улайди. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish