8-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ: ДАҒАЛ ДИСПЕРС СИСТЕМАЛАРНИНГ ОЛИНИШИ. ЭМУЛЬСИЯ ВА СУСПЕНЗИЯЛАРНИНГ ОЛИНИШИ
1. Ишқор ёки кислота ёрдамида пептизлаб станнат кислота ҳамда алюминий (III)-гидроксид золи ҳосил қилиш.
Қалай (IV)-хлорид эритмаларда қуйидаги тенгламага мувофиқ гидролизланади.
чўкма ишқор ёки кислоталар (пептизаторлар) таъсирида коллоид эритмага ўтиши мумкин. Пптизациялашннг характерли хусусияти шундан иборатки, пептизатор миқдори пептизланувчи мода миқдоридан бир неча марта (кўпинча 1000 марта) кам бўлади.
га қўшилса. қуйидаги тенгламага мувофиқ м-натрий станнит тузи ҳосил бўлади:
эритмада диссоциланиб, манфий зарядланган ион SnO3-2 ҳосил қилади, бу ион (H2SnO3)n агрегатга адсорбиланиб, уни манфий зарядли заррачага айлантиради; натижада мицеллалар ҳосил бўлади ва чўкма золга ўтади.
Станнат кислота кислоталар таъсирида ҳам пептизланиши мумкин. Бу ҳолда схемада кўрсатилгандек, мусбат зарядли зол ҳосил бўлади:
Мицелланинг умумий формуласи қуйидагича бўлади:
Иш учун керакли жиҳозлар:
30мл ли иккита стакан; уч оёқли ўчоқ; асбестланган сим тўр; штативга ўрнатилган олтита пробирка; ўювчи натрий ва қалай (IV)-хлорид эритмалари учун иккита томизгич пипетка: шиша таёқча; газ горелкаси.
Эритмалар: 1н. қалай (IV)-хлорид; 1н. натрий гидроксид; 0,1н. хлорид кислота; 0,1н. кумуш нитрат; алюминий хлориднинг 1% ли эритмалари, аммиакнинг сувдаги 5-10% ли эритмаси.
1 - т а ж р и б а. 200 мл қайнаб турган сувга SnCl4 эритмаси томчилаб қўшилади. Ҳосил бўлган чўкма дистилланган қайноқ сув ёрдамида то Cl- ионлари батамом ювигунча декантация қилинади, бунда Cl- бор – йўқлиги кумуш нитрат эритмаси ёрдамида текширилади.
Ювилган чўкмага бир неча томчи NaOH ёки HCl қуйилади, кўп сув қўшиб суюлтирилади ва чайқатилади, натижада станнат кислота золи ҳосил бўлади.
2 – т а ж р и б а. Алюминий гидроксид золи ҳосил қилиш учун 1% ли AlCl3 эритмасига NH4OH эритмаси қуйилади. Ҳосил қилинган алюминий гидроксид чўкмаси дистилланган сув билан олдин декантаация қилиниб, сўнгра фильтрда ювилади. Чўкма тоза бўлай деб қолганда қуюқлашади ва жуда секин фильтрланади, шундан кейин у тоза катта стаканга солинади, устига 400-500 мл дистилланган сув қуйиб иситилади, бунда эритма қайнаши лозим. Қайнаб турган суюқликка вқти-вақти билан 0,1 н. HCl эритмасидан бир неча томчи қўшиб борилади. Бир неча (2-3) соатдан кейин чўкманинг деярли ҳаммаси пептизацияланади ва коллоид эритмага ўтади.
2. Эмульсия тайёрлаш.
(Бензол ва писта мойининг сувдаги эмульсиялари)
Бензолга сув қўшиб чайқатилса, эмулсия ҳосил бўлади, аммо бу эмульсия тезда бензол ҳамда сув қаватларига ажралиб кетади. Барқарор эмульсия ҳосил қилиш учун аралашмага аввал эмульгатор қўшиб, кейин чайқатиш керак; бензолнинг сувдаги эмульсиясини ҳоил қилиш учун эмулгатор сифатида совун қўшилади.
Эмульсия ҳосил бўлишида совун икки фаза чегарасида адсорбция қавати ҳосил қилади, бу қават ўзининг тузилиши билан эмульсияга стабиллик хоссасини бериб туради. Электрик қутбланувчи бирикмалар (совун ҳам шундай бирикмаларга киради) молекулалари чегара қаватида жуда аниқ тартибда жойлашади. Молекуланинг электрик қутбланувчи (заряд тутувчи) қисми ҳамма вақт сув томонга йўналган бўлади. Совун молекулалари равшан ифодаланган қутбланувчи хусусиятига эга; уларнинг тузилиши R – COONa формула билан ифодаланиши мумкин, бунда R – углеводород радикалини билдиради. Совун молекуласига – COONa гуруҳ қутбланувчанлик хоссасини беради; бу гуруҳ электролитик диссоциланиш қобилятига эга бўлиб, диссоциланганда R – COO- ва Naқ ионларини ҳосил қилади.
Бензолга сув қўшиб чайқатилагнда совун молекулалари томчилар сиртига адсорбиланади, бунда – COONa гуруҳлар сув томонга йўналган бўлади.
RCOONa молекуладан Naқ иони ажралиб чиқади ва томчи зарядланиб қолади; бунинг натижасида эмульсия стабилланади. Бензолнинг сувдаги эмульсияси заррачасининг тузилиши схема тарзида қуйидагича ифодаланиши мумкин:
Мойнинг барқарор сувдаги эритмасини ҳосил қилиш учун бура қўшилади, бу эмульсия қандай ҳосил бўлишини ҳам шунга ўхшаш схема ёрдамида изоҳлаб берилиши мумкин.
Иш учун керакли жиҳозлар:
100 мл ли колба; силлиқланган пробкали 100 мл ли ўлчов цилиндри; майда улушларга бўлинган 5 миллилитрли пипетка
Бензол; писта мойи; совуннинг спиртдаги 2% ли эритмаси; кристаллик бура.
1 – т а ж р и б а. Оғзи пробка билан беркитилган цилиндрга 50 мл га яқин сув қуйилади ва 10 мл бензол қўшилади. Қаттиқ чайқатилади ва бир оз вақт тинч қўйилади. Эмульсия ҳосил бўлмайди – суюқликлар тезда икки қаватга ажралиб кетади. Шундан кейин совуннинг 2% ли эритмасидан 10 мл қўшилади ва қаттиқ чайқатилади. Бензол эмульсияси ҳосил бўлади.
2 – т а ж р и б а. Тарозида 4-5 г бура тортиб олинади ва у 95 мл дистилланган сувга солиниб, иситиб эритилади. Ҳосил қилинган эритма силлиқланган пробкали ўлчов цилиндрига қуйилади, 2-3 мл писта* мойи қўшилади ва қаттиқ чайқатилади. Барқарор эмульсия ҳосил бўлади.
*Пахта мойи ҳам ишлатилиши мумкин.
Қ и л и н г а н и ш ҳ а қ и д а ҳ и с о б о т.
Коллоид системалар ҳосил бўлиш схемаларини ёзиш.
Назорат саволлари.
1. Пептизлаш жараёнининг қандай аломатлари бор?
2.Пептизаторлар нима?
3. Стабилизаторлар нима?
Do'stlaringiz bilan baham: |