304
циклининг бу даврида ДНК нинг қуйидаги молекуляр генетик функцияси
амалга ошади:
1) ДНК репликацияси - ҳар қайси ДНК молекуласининг икки ҳисса
кўпайиш - авторепродукцияси.
2) ДНК нинг битта нуклеотид занжири негизида пре-иРНК (транс-
крипция) ва иРНК нинг сплайсинг ва процессинг орқали синтезланиши.
(Ушбу молекуляр генетик жараёнлар ҳақидаги мукаммал маълумот
кейинги мавзуларда берилади).
Ҳужайра циклининг интерфаза даврида ДНК молекуласи
функционал ҳолатга келсагина фаолият кўрсата олади.
Бунинг учун ДНК
молекуласи юқорида баён этилган барча суперспираллашган ҳолатдаги
нуклеосомалардан ажралиб, деспирализация қилиниб, эркин, ёйилган
ҳолатга келиши керак. Бунинг учун хромосома таркибидаги гистон
бўлмаган оқсиллардан иборат баъзи ферментлар таъсирида нуклеосомалар
таркибидаги гистонлар структураси ўзгаради ёки бутунлай парчаланиб
юборилади.
Прокариот организмлар (бактерия ва бир ҳужайрали кўк-яшил сув
ўтлари) да ҳамда баъзи ДНК га эга вируслардаги хромосомалар фақат
айрим одатдаги яланғоч ДНК дан иборат. Уларда ДНК молекуласининг ҳар
иккала учи туташиб ҳалқасимон ҳолатда бўлади. Уларнинг баъзиларида бу
молекула узунчоқ шаклда бўлади. Улардаги ДНК эукариот организмлар
хромосомалар ДНК сига нисбатан солиштириб бўлмайдиган даражада
кичик ва улар оқсиллар билан нуклеосомалар ҳосил қилмайдилар. Шунинг
учун ҳам уларни шартли равишда хромосомалар дейилади. Уларнинг
узунлиги вирусларда 5-100 мк, бактерияларда 1000-2000 мк атрофида
бўлади.
Эукариот организм ҳужайраларининг пластидалар, митохондриялар,
кинетопласт каби органоидларидаги ДНК лар ҳам прокариотлардаги каби
яланғоч,
кўпинча
ҳалқасимон
ҳолатда
бўлишлиги
аниқланган.
Эукариотларда сегрегация кетма-кет намоён бўлувчи қуйидаги иккита
босқични ўз ичига олади:
1) Янги синтезланган ДНК молекулаларининг янги хроматидалар ва
хромосомалар таркибига кириб жойлашиши. ДНК молекуласи гистон ва
гистон бўлмаган оқсиллар иштирокида ҳосил бўлган нуклеосомалар
атрофида кўп марта спиралсимон ўралиб, тахланиб, қисқариб, йўғонлашиб
олдин хроматида кейин хромосома ҳолатига келади. (Бу ҳақда
мукаммал
маълумот V бобда келтирилган).
2) Хромосома таркибидаги ДНК генетик ахборотнинг ҳужайра,
организмларнинг
келгуси
авлодларига
берилиши
(сегрегация)
ҳужайранинг митоз (кариокинез) ва мейоз бўлиниши орқали амалга
оширилади. Митоз ва мейознинг цитологик ва молекуляр асослари V
бобда мукаммал баён этилган эди. Ушбу мавзуда митоз ва мейознинг
сегрегация билан бевосита боғлиқ томонларинигина қисқача эслатиб
ўтамиз:
305
а) Сегрегациянинг митоз орқали амалга ошиши. Ҳужайраларнинг
митоз бўлиниши жараёни ҳар қайси
хромосоманинг хроматидалари
бир-биридан ажралиб мустақил хромосома шаклида янги ҳужайраларга
ўтади. Бу жараён соматик (тана) ҳужайраларида кечади. Оқибатда янги
ҳужайралардаги хромосомалар сони шу организм турига хос диплоид (2n)
ҳолатда сақланади. Бинобарин уларда ДНК миқдори ҳам ўзгармаган ҳолда
сақланиб қолади. Шунинг билан генетик ахборотнинг митоз орқали
ҳужайраларнинг янги авлодларига ўтказиш жараёни якунланади. Агар
организм соматик ҳужайралар ёки улардан ҳосил бўлган вегетатив
органлар орқали кўпайса, митоз ирсий ахборотни организмлар янги
авлодларига ўтказган ҳисобланади.
б) Сегрегациянинг мейоз орқали амалга ошиши. Ҳужайранинг мейоз
бўлиниши жинсий йўл билан кўпаядиган организмларда, уларнинг
макрогаметалари ва микрогаметаларининг ҳосил бўлиши жараёнида
амалга ошади. Мейоз натижасида ҳосил бўлган жинсий ҳужайраларда
хромосомалар сони соматик ҳужайралар (2n) дагига нисбатан икки ҳисса
кам, яъни гаплоид (n) ҳолатда бўлади.
I мейоз олдидан S - фазада,
митоздаги каби ДНК репликацияси содир бўлади. Профаза I да
конъюгацияланган гомологик хромосомаларнинг ҳар қайси бири
иккитадан центромерада ўзаро туташган хроматидага эга бўлади.
Гомологик хромосомаларнинг мана шундай тўртта хроматидадан
иборатлик даврида баъзан кроссинговер орқали хроматидалар айрим
қисмларини ўзаро алмаштирадилар. Тўртта хроматидали гомологик
хромосомаларга эга бўлган бошланғич ҳужайраларнинг ҳар қайси бири
редукцион бўлиниши натижасида мейоз II нинг охирига келиб тўрттадан
гаплоид сонга эга бўлган жинсий ҳужайралар ҳосил қилади. Агар
гаметалар кроссоверланмаган бўлса уларга генетик ахборот тўлиқ ва айнан
ўтган бўлади. Агар улар кроссоверланган бўлса,
уларга генетик ахборот
тўлиқ, лекин рекомбинацияланган ҳолда ўтади. Макрогамета ва
микрогаметаларнинг қўшилиб – уруғланиб зигота (2n) ҳосил бўлиши
билан ота-она генетик ахборотининг келгуси авлодларга берилиши ўз
ниҳоясига етган деб ҳисобланади.
Шундай қилиб, генетик ахборотнинг авлодлараро стабиллигини
таъмин этишда қуйидаги иккита жараён ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Репликациянинг нормал кечиши ва бир - бирига ва бошланғич ДНК га
структураси билан айнан ўхшаш иккита янги ДНК синтезланади. Ҳосил
бўлган икки ҳисса кўпайган ДНК сегрегация натижасида янги ҳужайра ва
организмлар авлодларига тенг миқдорда тақсимланади.
Do'stlaringiz bilan baham: