2. Оқсилнингиккиламчи, учламчи ва тўртламчи структураси- нинг ҳосил бўлиши. Оқсил биосинтезининг юқорида баён этилган
биринчи босқичида содир бўлувчи трансляция натижасида ҳосил бўлган
полипептид занжирини
оқсилнинг бирламчи структураси дейилади
(илова – 84-расм, А).
Оқсилнинг иккиламчи структураси (илова – 84-расм, Б) деб поли-
пептид занжирлари локал қисмларининг спиралсимон ўралиб тахланган
сегментлар ҳолатига келишини айтилади. Агар спиралсимон ўралиб
тахланиш ўнг томондан бошланса α (альфа) спиралли полипептид занжири
дейилади. Агар спиралсимон ўралиб тахланиш чап томонга қаратилган
бўлса β (бета) структурали спирал деб юритилади. 84-расмнинг Б
кўринишида аксарият оқсилларда кўп учрайдиган α-спирал намойиш
этилган. Оқсилнинг бу даражадаги структураси битта сатҳда жойлашган
бўлади. Маълумки, оқсиллар битта ва кўпинча бир нечта полипептид
занжиридан иборат бўлади. Агар оқсил битта полипептид занжиридан
иборат бўлса оқсил синтези иккиламчи структура ҳосил қилиниши билан
тугайди ва оқсил ўз функциясини бажаришга тайёр ҳисобланади (илова –
84-расм, В). Битта иккиламчи структурага эга бўлган миоглобин оқсили-
нинг бир неча бир хил полипептид занжири кетма-кет уланиб кўп сатҳда
ўралиб коптоксимон ҳолатга келади. Оқсил тузилишининг бу даражасини
оқсилнинг учламчи структураси дейилади.
Оқсилнинг тўртламчи структураси икки ва ундан ортиқ хил учламчи
структурадаги полипептид занжиридан ташкил топган оқсилларда бўлади
(илова – 84-расм, Г). Масалан, гемоглобин оқсили тўрт хил учламчи
структурага эга бўлган оқсил – полипептид занжиридан ташкил топган.
Уларнинг иккитаси α альфа ва иккитаси β бета полипептид занжири
ҳисобланади. Уларнинг ҳар қайси бири ўзининг структураси билан
миоглобинга ўхшаш бўлади. Улар кўп сатҳда бирга ўралиб оқсилнинг
коптоксимон шаклдаги тўртламчи структурасини ҳосил қилади. Шундай
қилиб, оқсилнинг тўртламчи структураси даражасига эга бўлган тўртта:
иккита альфа (α
1
, α
2
) ва иккита бета (β
1
, β
2
) коптоксимон қурилма ўзаро
қўшилиб гемоглобин оқсилининг тўртламчи структурасини барпо этади.
Шундай ҳолатда гемоглобин оқсили ўз функциясини бажаришга тайёр деб
ҳисобланади.
Оқсиллар организмларнинг аксарият ҳаётий жараёнларининг
намоён бўлишини таъмин этувчи полифункционал биополимерлардир.
Шунинг учун ҳам организмларда оқсилларнинг хиллари жуда кўп.
Масалан, прокариот организмларнинг вакили ичак таёқчаси бактерияси