312
сини бажаради. Улар оқсил полипептид занжири синтезининг тугалланиб,
тўхталишини таъмин этади.
6) Генетик код универсал бўлади. Чунки муайян триплетлар барча
организмларда бир хил аминокислоталарни кодлайди.
Генетик код структураси ва функциясининг молекуляр асосларининг
кашф этилиши қатор илмий марказлар ва атоқли олимларнинг
фундаментал илмий тадқиқотлари маҳсули бўлди.
Генетик код муаммоси
ва уни тадқиқ қилишнинг баъзи назарий томонлари ҳақидаги фикрлар
даставвал А.Даунсу ва Г.Гамов (1954) лар томонидан айтилган эди.
Генетик коднинг асосий белгилари 1961 йилда Ф.Крик ва С.Беннерларнинг
генетик экспериментлари натижасида аниқланди. Генетик коднинг
моҳиятини яъни триплетларнинг аминокислоталарни кодлаш сирлари
америкалик олимлар М.Ниренберг, Г.Маттей, С.Очоа, Х.Корана ва
бошқаларнинг тадқиқотлари натижасида очилди ва мукаммал тасвирланди.
X.4.2. Оқсиллар биосинтези
Мураккаб структурага эга бўлган полифункционал биополимер
бўлмиш оқсил молекулаларининг биосинтези қуйидаги иккита босқичда
содир бўлувчи жараёнлар орқали амалга ошади:
1. Оқсилларнинг бирламчи структураси бўлмиш полипептидларнинг
биосинтези – трансляция;
2. Оқсилларнинг иккиламчи, учламчи ва тўртламчи структурасининг
ҳосил бўлиши.
1.
Полипептидларнинг биосинтези (трансляция)
иРНК, тРНК,
рРНК лар иштирокида махсус ферментлар ёрдамида ҳужайра
рибосомаларида содир бўлади. Бунда аминокислоталар
муайян сонда
муайян тартибда кетма-кет уланиб оқсилнинг бирламчи структураси
бўлмиш маълум сифатга эга бўлган полипептид занжирлари синтезланади.
Оқсилнинг
таркибий
қисми
бўлган
полипептид
занжиридаги
аминокислоталар тартибини белгиловчи дастлабки генетик ахборот ДНК
молекуласида кодланган бўлади. Лекин ДНК оқсилнинг, аниқроғи
полипептид занжирининг синтезида бевосита қатнаша олмайди. Бу
функцияни ДНК битта полинуклеотид занжирининг муайян қисмида
жойлашган нуклеотидлар тартиби негизида синтезланган иРНК
молекуласи бажаради.
Эукариот организмларда иРНК молекуласида
одатда битта ген-
оператор ва битта структуравий ген, прокариотларда эса битта ген
оператор ва бир нечта структуравий ген кодланган бўлади. Ҳар қайси
иРНК молекулалари ҳужайрада бир неча минутгина фаолият кўрсатади.
Шу қисқа вақт ичида у қуйидаги иккита функцияни бажаришга улгуради:
а) ДНК даги оқсил структураси ҳақидаги генетик ахборотни ўзида кодлаб
рибосомаларга етказади; б) рибосомаларда
полипептид занжирларининг
синтезланишини таъмин этади. Ўз функциясини бажариб бўлган
313
иРНКнинг ўрнига янгилари синтезланиб туради. Полипептидларнинг
биосинтези қуйидагича кечади:
1.1. иРНК нинг рибосомалар билан уланиб полисомалар ҳосил
қилиши. Ҳужайра ядросида синтезланган иРНК ядро пўсти поралари
орқали цитоплазмага ўтиб цитоплазманинг оқсил синтезланадиган
органоидлари рибосомаларга уланади. Бир қанча рибосомалар ва иРНК
уланиши натижасида ҳосил бўлган комплексни полирибосомалар ёки
ихчамроқ қилиб полисомалар дейилади. иРНК рибосомаларнинг йирик ва
кичик суббирликлари орасидан ўтиб, ўзида бир қанча рибосомаларни ипга
маржон доналарини қатор тизгандай қилиб бирлаштиради.
1.2. Аминокислоталарнинг рибосомаларга келтирилиши. Оқсиллар,
полипептид занжирлари таркибий қисми бўлмиш фаолланган ҳолдаги
аминокислоталарни цитоплазмадан рибосомаларга
етказиш функциясини
тРНК молекулалари бажаради (80-расм).
Транспорт РНК (тРНК) одатда 80 га яқин нуклеотидлардан иборат,
нисбатан кичик молекула ҳисобланади. Унинг молекуласи букланиб ўзаро
яқинлашиб беда барги шаклида фаолият кўрсатади. Уларнинг структураси
цитоплазмадаги эркин ҳолатдаги оқсил биосинтези учун зарур бўлган
аминокислоталарни рибосомаларга етказиб, трансляцияда қатнашиш
функциясини бажаришга мослашган.
Ҳар қайси аминокислота муайян структурага эга бўлган тРНК
молекуласи орқалигина рибосомаларга етказилади. Оқсил таркибига
кирувчи аминокислоталарнинг сони 20 та бўлганлиги
сабабли тРНКлар
ҳам энг ками 20 та бўлиши керак деган хулосага келинди. Махсус
ўтказилган тадқиқотлар бу башоратнинг тўғри эканлигини тасдиқлади.
Аминокислоталар тРНК га уланишида аминоацил тРНК синтетаза
ферменти ва АТФ ёрдамида фаоллаштирилади. Фаоллаштириш жараёнида
аминокислота аденозинтрифосфат кислота (АТФ) билан реакцияга
киришиш натижасида ундан иккита дифосфатдан
иборат пирофосфат
ажралиб кетади. Қолган монофосфат аминокислота билан бирлашиб
фаоллашган ҳолатдаги аминоациладелинат бирикмасини ҳосил қилади.
Шундай ҳолатда аминокислота ўзининг специфик муайян тРНК
рибозасининг 3
1
углерод атомига уланади. Оқибатда аминоациладелинат -
тРНК комплекси ҳосил бўлади. Бу жараённи баъзи илмий адабиётда
Do'stlaringiz bilan baham: