Фарғона давлат университети ўқитувчилари И. Алдашев ва Ш. Абдуллаевларнинг «Таълимда ахборот технологиялари» фанидан «Компьютер тармоқлари ва уларнинг турлари»
Фарғона давлат университети ўқитувчилари И.Алдашев ва Ш.Абдуллаевларнинг «Таълимда ахборот технологиялари» фанидан «Компьютер тармоқлари ва уларнинг турлари» мавзуси бўйича амалий машғулотлар ва мустақил ишларни бажариш юзасидан услубий кўрсатмаси учун ТАҚРИЗ Фарғона давлат университети ўқитувчилари И.Алдашев ва Ш.Абдуллаевларнинг “Таълимда ахборот технологиялари фанидан «Компьютер тармоқлари ва уларнинг турлари» мавзуси бўйича амалий машғулотлар ва мустақил ишларни бажариш юзасидан услубий кўрсатмаси ўз мазмунига кўра муҳим аҳамиятга эга.
Мазкур услубий кўрсатма ахборот технологияларини бугунги кундаги жадал ривожланиш тенденциялари, уларни таълим тизимига жорий этиш усуллари ва йўллари, XXI асрда тармоқ технологиялар таълим тараққиётини асосий механизими эканлиги хусусида илмий-услубий кўрсатмалар берилган.
Шунингдек, АКТ ни таълим тизимига тадбиқ этиш натижасида талабларнинг ижобий мотивациясини шакллантириш, ахборот маданияти ва компьютер саводхонлигини ривожлантириш, педагогик жараён интенсивлигини ошириш масалалари ҳам тахлилий ўрганилган.
Таълимдаги AКТ воситалари қандай вазифаларни ҳал қилишга қаратилганлигини, ахборот-коммуникация технологияларидан таълимда фойдаланишнинг асосий йўналишлари кўрсатиб ўтилган.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, мазкур «Компьютер тармоқлари ва уларнинг турлари» мавзуси бўйича амалий машғулотлар ва мустақил ишларни бажариш юзасидан услубий кўрсатмаси таълим жараёнига ахборот технологияларини қўллашнинг самарадорлиги таълим сифатини сезиларли даражага ортириши, педагогларни махоратини ривожлантириши, ўқувчиларда ахборот маданиятини шаклланиши, фанга қизиқишлари ва мотивациялари ортишига олиб келиши хусусида тушунарли маълумотлар берилган.
Мухаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Фарғона филиали доценти, физика-математика фанлари номзоди: С.Абдурахмонов Фарғона давлат университети ўқитувчилари И.Алдашев ва Ш.Абдуллаевларнинг «Таълимда ахборот технологиялари» фанидан «Компьютер тармоқлари ва уларнинг турлари» мавзуси бўйича амалий машғулотлар ва мустақил ишларни бажариш юзасидан услубий кўрсатмаси учун ТАҚРИЗ “Таълимда ахборот технологиялари” фанидан “Компьютер тармоқлари ва уларнинг турлари” мавзуси бўйича амалий машғулотлар ва мустақил ишларни бажариш юзасидан услубий кўрсатма талабаларни тармоқлар бўйича кўпроқ маълумотлар олишига асос бўлиб хизмат қилади.
Услубий кўрсатмада ахборот технологияларини тезкор ривожланиш тенденциялари, АКТ воситалари ва дастурларини жорий этишнинг самаралари тўғрисида маълумотлар берилган.
Ахборот технологияларини таълим тизимига тадбиқ этиш натижасида талабанинг ижобий хусусиятларини шакллантириш, уларда янги тушунчалар хусусан, ахборот маданияти ва компьютер саводхонлигини ортириш, педагогик жараёнда креативлик ва инновацион ғояларни яратиш масалалари ҳам кўриб ўтилган.
Услубий кўрсатмада ахборот технологияларини таълим жараёнига қўллашда ахборот технологияларни техник воситлари компьютер ва унинг қурилмаларидан талабаларни амалий фойдалана олишлари ва дастурий воситлардан фойдаланишда натижага эриш бўйича кўникмаларга эга бўлиши хусусида ҳам тўхталиб ўтилган.
Услубий кўрсатмада таълимда тармоқ ва унинг ахамияти, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш мохиятини очиб беради ва ахборот технологиялари воситаларини вазифалари, ахборот-коммуникация технологияларидан умумий таълимда фойдаланишнинг асосий йўналишлари хусусида тўхталиб ўтилганлиги билан ҳам муҳимдир.
Хулоса ўрнида ушуб услубий кўрсатмада таълим жараёнига ахборот технологияларини қўллаш таълим сифатини оширишда инновацион ғояларни олиб киришга, талабаларни интеллектуал ва креатив махоратини оширишга, ахборот маданиятини шаклланишига ёрдам беради деб айтиш мумкин.
Ахборот технологиялари кафедраси мудири, физика математика фанлари номзоди, доцент: Т.Тожиев