Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   407
3-кичик бўлим. ОБЪЕКТЛАР
6-боб. УмУмИЙ ҚОИДАЛАР
81-модда. Фуқаролик ҳуқуқлари объектларининг турлари
Фуқаролик ҳуқуқларининг объектларига ашёлар, шу жумладан, 
пул ва қимматли қоғозлар, бошқа ашёлар, мол-мулк, шу жумладан, 
мулкий ҳуқуқлар, ишлар ва хизматлар, ихтиролар, саноат намуналари, 
фан, адабиёт, санъат асарлари ва интеллектуал фаолиятнинг бошқа 
натижалари, шунингдек, шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа моддий 
ҳамда номоддий бойликлар киради.
Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатини вужудга келтирган нарса 
объект деб ҳисобланади. Фуқаролик ҳуқуқининг энг кўп тарқалган 
объектлари бўлиб ашёлар (уларнинг қаторига жумладан, пуллар, 
валюта қимматликлари, қимматли қоғозлар киритилади) ва ашёларга 
бўлган ҳуқуқ ҳисобланади. Ашёлар ва ашёларга (мол-мулкка) бўлган 
ҳуқуқдан ташқари, 81-моддада объектларнинг яна учта мустақил 
тури: ишлар ва хизматлар, интеллектуал фаолият натижалари, 
шунингдек, номоддий бойликлар санаб ўтилган.
Фуқаролик ҳуқуқлари объектлари бир вақтнинг ўзида фуқаролик 
мажбуриятлари объектлари бўлиб ҳисобланади. Фуқаролик-ҳуқуқий 
муносабатлари объектлари деганда, уларнинг нимага йўналтирил-
ганлиги, нима боисдан вужудга келганлиги ва мавжуд бўлишлиги 
тушунилади. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатининг тегишли пред-
метга йўналтирилганлиги, шунингдек, фуқарорлик ҳуқуқлари объек-
тини ҳам ифодалайди. ФКнинг фуқаролик ҳуқуқлари объект ларига 
бағишланган меъёрларининг мазмунини мана шу мушо ҳадалар 
орқали идрок этиш зарур.
шарҳланаётган моддада фуқаролик ҳуқуқлари объектларининг 
батафсил рўйхати келтирилган: мол-мулк, ишлар ва хизматлар, 
интеллектуал фаолият натижалари (интеллектуал мулк) ва номоддий 
бойликлар. Ахборот (98-м.), интеллектуал мулк (1031-м.) ва номоддий 
бойликлар (97-м.) юзасидан ФКда умумлаштирилган легал таърифлар 
мавжуд бўлгани ҳолда, анча кенг тарқалган ва анъанавий объект 
турлари бўлмиш мол-мулк, ишлар ва хизматлар тўғрисида ҳам буни 
айтиш қийин.


253
6-боб. Умумий қоидалар
«мол-мулк» тушунчаси фуқаролик ҳуқуқидан анчайин кенг 
мазмун моҳиятга эга. Кенг маънода у ашёларни, мулкий ҳуқуқларни 
ва мулкий мажбуриятларни қамраб олади. масалан, Ўзбекистон 
Республикасининг 2003 йил 11 декабрдаги 558-II-сонли «хусусий 
корхона тўғрисида»ги қонунининг 3-моддасида, ФК юридик 
шахсларни қайта ташкил этишда ворислик тўғрисидаги моддасида, 
ФК мерос асосида ўтаётган мол-мулкка бағишланган моддаларида 
худди шу маънода ишлатилган.
«мол-мулк» тушунчаси ашёларнинг ва мулкий ҳуқуқларнинг 
йиғиндиси сифатида асосан мажбуриятга оид ҳуқуқий муносабат-
ларда (234-м. ва б.). Ашёлар маъносида ва ашёвий-ҳуқуқий хусу-
сиятдаги мулкий ҳуқуқлар маъносида бу тушунча ФКнинг 
фуқаронинг мулкий жавобгарлиги тўғрисидаги 25-моддасида, 
ФКнинг юридик шахснинг жавобгарлиги тўғрисидаги 48-моддасида, 
мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар тўғрисидаги (ФКнинг 13-
боби) моддаларда, шунингдек, ФКнинг бошқа моддаларида ишла-
тилади.
мол-мулкнинг ашё сифатида тушунилиши ҳозирга қадар кўп-
роқ фуқаролик ҳуқуқида кенг тарқалган. Бу ҳолат бўлинадиган 
ва бўлинмайдиган ашёлар тўғрисидаги 88-моддада, асосий ва 
мансуб ашёлар тўғрисидаги 90-моддада, мураккаб ашёлар тўғри-
сидаги 91-моддада, мол-мулкни бошқа шахснинг ноқонуний 
эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги 228-моддада ва ш.к. 
мустаҳкамланган.
Ўзбекистон жамиятининг бозор иқтисодиётига ўтиши муносабати 
билан фуқаролик ҳуқуқида мулкий ҳуқуқлар ўрни ва аҳамиятининг 
ўсиши билан боғлиқ муайян аниқ йўналиши намоён бўлмоқда.
мол-мулк тушунчасининг маъносини аниқлаш учун ҳар бир 
ҳолатда эътибор билан ва малакали ёндашиш талаб этилади.
Ашёлар деганда, моддий-жисмий субстанцияга эга бўлган қаттиқ, 
суюқ, газсимон ҳолатдаги нарсалар англашилади. Бу жонли ва 
жонсиз табиат объектларидир. Бунда шу ҳам эътиборда тутиладики, 
бундай ашёлар ўзлаштирилган ва инсон ҳамда жамият учун очиқ 
ва шу сабабли ҳам Ўзбекистон Республикаси жисмоний ва юридик 
шахсларининг фуқаролик ҳуқуқлари объекти сифатида намоён 
бўлиши мумкин.
Фан ва техника ривожланиб боргани сайин фуқаролик ҳуқуқ-
ларининг бундай объектлари тобора кўпайиб боради.


254
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
Ашёларнинг асосий вазифаси одамларнинг ва жамиятнинг 
муайян эҳтиёжларини қаноатлантиришдан иборат. Фуқаролик 
ҳуқуқида пуллар ва қимматли қоғозлар ўзларида мужассамланадиган 
ҳуқуқлар воситаси сифатида ашёларнинг алоҳида тоифасини ташкил 
этади. Улар ўзига хос восита вазифасини ўтайдилар ва одамларнинг 
ва жамиятнинг озиқ-овқатга, уй-жойга, кийимга, транспортга, 
ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва амалга оширишга ва ҳ.к. бўлган 
эҳтиёжларини қондириш учун хизмат қиладиган муайян моддий 
бойликларга эришиш йўлини очиб беради.
Ишлар ва хизматлар асосан мажбуриятга оид ҳуқуқий муноса-
батларда фуқаролик ҳуқуқлари объекти бўлиб чиқиши мумкин (234-
м. ва б.).
Ишлар ва хизматлар бир тартиб асосидаги тушунчалар ҳисоб-
ланади. Улар субъектлар томонидан фуқаролик-ҳуқуқий муноса-
батларини амалга ошириш жараёнида бажарилган хатти-ҳаракат 
натижасидир. Улардаги тафовут олинган натижанинг хусусияти 
билан белгиланади. Ишлар бажарилган ҳолда натижа ашё шаклига 
эга бўлса, хизматлар бажарилганда ноашёвий шаклда бўлади. Иш 
пудрат кўринишидаги мажбуриятга оид ҳуқуқий муносабатлар 
объекти ҳисобланади, хизмат эса банк амалиётлари, йўловчилар 
ва юкларни ташиш, экспедиция, сақлаш, топшириқни бажариш, 
воситачилик хизмати ва ноашёвий шаклдаги натижага эришиладиган 
бошқа хатти-ҳаракатлар соҳасидаги мажбуриятга оид ҳуқуқий 
муносабатлардан иборат.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish