Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. юридик шахслар бирлашмалари



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   407
77-модда. юридик шахслар бирлашмалари
Тижорат ташкилотлари ўзларининг тадбиркорлик фаолиятларини 
мувофиқлаштириш, шунингдек, муштарак мулкий манфаатларини 
ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида нотижорат ташкилотлар 
ҳисобланувчи уюшмалар (иттифоқлар) ва ўзга бирлашмаларига 
бирлашишлари мумкин. Агар иштирокчиларнинг қарорига мувофиқ 
уюшмага (иттифоққа) ва ўзга бирлашмага тадбиркорлик фаолияти 
билан шуғулланиш вазифаси юклатилса, бундай уюшма (иттифоқ) ва 
ўзга бирлашма ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда хўжалик 
ширкати ёки жамиятига айлантирилиши керак ёхуд тадбиркорлик 
фаолиятини амалга ошириш учун хўжалик жамиятлари тузиши ёки 
уларда иштирок этиши мумкин.
Нотижорат ташкилотлари ўз фаолиятларини мувофиқлаштириш, 
шунингдек, муштарак манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш 
мақсадида уюшмалар (иттифоқлар) шаклида бирлашмалар тузишлари 
мумкин.
Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмалар юридик шахс ҳисобланади.
Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмаларнинг аъзолари ўз 
мустақилликларини ва юридик шахс ҳуқуқларини сақлаб қоладилар.
Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмалар ўз аъзоларининг 
мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмаларнинг аъзолари уларнинг 
мажбуриятлари бўйича уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмаларнинг 
таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда ва тартибда 
субсидиар жавобгар бўладилар.
Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмаларнинг номи уларнинг асосий 
фаолиятини кўрсатиши, унга «уюшмаси», «иттифоқи» сўзлари ёки 
бирлашма турини кўрсатадиган бошқа сўз киритилган бўлиши керак.
Қонун ҳужжатларида юридик шахслар бирлашмалари ҳуқуқий 
мавқеининг хусусиятлари белгиланиши мумкин.
1. шарҳланаётган модда юридик шахсларга уюшмалар (итти-
фоқлар)га бирлашиш ҳуқуқини беради. Таъкидлаш жоизки, қонун 
чиқарувчи юридик шахслар бирлашмаларининг фаолият доира-


242
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
сини чекловчи айрим чегараларни ҳам белгилаб қўйган. Уларнинг 
иштирокчилари, ихтиёрий равишда бирлашиб, ўз устав ларидаги 
айрим вазифаларнинг бажарилишини мувофиқ лаштирадилар ёки 
таъсис ҳужжатларида белгиланган ижтимоий-хўжалик ишларига 
оид вазифаларни биргаликда амалга оширадилар. Агар ишти-
рокчиларнинг қарори билан бирлашмага тадбиркорлик фаолиятини 
амалга ошириши юклатилган бўлса, бундай бирлашмани хўжалик 
жамиятига ёки ширкатига айлантириш шарт, ёхуд тадбиркорлик 
фаолиятини олиб бориш учун хўжалик жамиятлари тузиш ёки унда 
иштирок этиш зарур бўлади. Айтиш мумкинки, юридик шахслар 
бирлашмалари учун белгиланган асосий фаолият тури сифатида 
тадбиркорлик билан шуғулланишнинг тақиқланиши, уюшмалар 
(иттифоқлар) тадбиркорлик билан эмас, балки бошқа вазифа билан 
шуғулланиши зарурлигидан далолат беради.
Ягона ҳуқуқий тартибни аниқ-тиниқ белгилаган ҳолда, қонун 
чиқарувчи «уюшма» ва «иттифоқ» тушунчалари ўртасидаги фарқни 
аниқлаштирмаган. Ассоциациялар ва иттифоқлар нотижорат ташки-
лотларининг мустақил ташкилий-ҳуқуқий шакли ҳисобланади, шу 
сабабли ўз моҳиятига кўра юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий 
шакли тўғрисидаги маълумотларни бирлаштирган «уюшма» (ёки 
«иттифоқ») сўзи албатта юридик шахсларнинг тегишли бирлашмаси 
номига қўшиб қўйилиши шарт (шарҳланаётган модданинг 7-қ.).
2. шарҳланаётган модданинг 2-қисмида нотижорат ташкилотлари 
ҳам ўз фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек, муштарак 
манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида уюш -
малар (иттифоқлар) шаклида бирлашмалар тузишлари мумкин-
лигини кўзда тутади. мазкур қисмнинг мазмунидан юридик шахс-
лар бирлашмаларининг аъзолари ёки тижорат ташкилотлари, ёки 
нотижорат ташкилотлари бўлишлиги мумкинлиги англашилади, 
аммо бундан униси ҳам, буниси ҳам биргаликда деган маъно чиқ-
майди. Чунки уларнинг хўжалик соҳасидаги мақсадлари турли-
чадир. Аммо, қандай бўлмасин, тижоратчи ва тижоратчи бўлмаган 
ташкилотларнинг умумижтимоий ёки ижтимоий-сиёсий вазифа ларни 
ҳал этиш учун бирлашуви зарур бўлиб қолган тақдирда, амалдаги 
қонунчиликка мувофиқ улар ижтимоий бирлашмаларга хос бўлган 
ташкилий-ҳуқуқий шакллардан биронтасини танлаб олишлари талаб 
этилади.


243
4-боб. Юридик шаxслар
Давлат ва фуқаролар юридик шахслар бирлашмаларига аъзо бўла 
олмайдилар.
3. шарҳланаётган модданинг 4- ва 6-қисмла рида юридик шахслар 
бирлашмалари аъзоларининг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб 
берилган. Юридик шахслар бирлаш маларининг таркибига кирар 
экан, унинг аъзоси ўз мустақиллигини ҳамда юридик шахсга оид 
ҳуқуқларини, шунингдек, ундан эркин чиқиш имкониятини сақлаб 
қолади. Уюшма (иттифоқ) аъзоларининг сони чекланмаган, аммо 
қонун мазмунига қараганда, иттифоқлар ва ташкилотлар камида 
иккита муассисга эга бўлиши шарт.
Бирлашмаларнинг ўзи ҳам юридик шахс бўлиб ҳисобланади, 
ўз мустақил балансига ва йиғма балансга, банк ҳисоб варақларига 
ва бошқарув органларига эга бўлади. Улар ўз таркибига кирган 
иштирокчиларнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, аммо 
иштирокчилар бирлашманинг мажбуриятлари бўйича юридик шахс 
бирлашмасининг таъсис ҳужжатларида кўзда тутилган миқдорда 
ва тартибда субсидиар жавобгар бўлади. Таъкидлаш жоизки, 
шарҳланаётган модданинг 6-қисми маъносига кўра, уюшма аъзолари 
ўз мажбуриятлари бўйича таъсис ҳужжатларида жавобгарликдан 
тўлиқ озод этилмайди. Агар таъсис ҳужжатларида тегишли қоидалар 
мавжуд бўлмаса, бундай мажбуриятлар ишти рокчиларга ЎзР ФКда 
назарда тутилган умумий тартибда юклатилиши мумкин (қаранг: 
ФКнинг 329-моддаси). Бу борада уюш манинг (иттифоқнинг) таъсис 
ҳужжатларида уюшманинг мажбуриятлари бўйича аъзоларга субси-
диар жавобгарлик юклати лишининг чекланган миқдори ва тартиби 
кўрсатилса мақсадга мувофиқ бўлади. шунингдек, уюшмадан чиқиб 
кетган ёки чиқариб юборилган аъзонинг бирлашма мажбуриятлари 
бўйича субсидиар жавобгарлиги унинг чиқиб кетган пайтидан 
бошлаб муайян муддат ичида киритган бадалига мутаносиб 
белгиланиши белгилаб қўйилса, ўринли бўлар эди. Бундай ёндашув 
уюшманинг (иттифоқнинг) таъсис ҳужжатларида жавобгарлик ҳаж-
ми нинг чегараланишига олиб келса-да, уни бутунлай истисно эт-
май ди.
Таъкидлаш жоизки, юридик шахсларнинг бирлашмалари ўз 
аъзолари устидан бошқарув ва назорат ўрнатиш, қолаверса, уларнинг 
мол-мулкини тасарруф этиш ҳуқуқига эга эмаслар.
4. шарҳланаётган модданинг 7-қисмида юридик шахслар бирлаш-
маларининг номи уларнинг асосий фаолиятини кўрсатиши, унга 


244
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
«уюшмаси», «иттифоқи» сўзлари ёки бирлашма турини кўрсатадиган 
бошқа сўз киритилган бўлиши зарурлиги тўғрисидаги қоида 
белгиланган. Фаолиятининг асосий нарсаси деганда бирлашманинг 
барча аъзоларининг мустақил хўжалик юритувчи субъектлар 
сифатидаги асосий фаолиятига оид умумий хусусиятларни англаш 
керак. Бошқача айтганда, бу шундай тадбиркорлик фаолияти ёки 
умумий мулкий манфаатлардирки, уюшманинг (иттифоқнинг) 
тузилиши орқали уларни мувофиқлаштириш, биргаликда ифода этиш 
ва ҳимоялаш назарда тутилади. Жумладан, бундай бирлашмаларнинг 
номига хўжалик фаолиятининг тури ёки ҳудудини, фаолиятни 
амалга ошириш шаклини, услубини ва ҳ.к. акс эттирувчи ифода 
киритилиши мумкин.
Юридик шахсларнинг бирлашмалари таъсис ҳужжатлари Устав 
ва таъсис шартномасидан иборат бўлиб, уларда бирлашманинг 
номи, ташкилий тузилмаси, мақсадлари ва вазифалари, шунингдек 
иштирокчиларнинг ўзаро ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгилаб 
қўйилади.
Юридик шахслар бирлашмаларининг мулкий-молиявий базаси 
асосан, иштирокчилар томонидан киртиладиган улушлардан таркиб 
топади, аммо қонун чиқарувчи нотижорат ташкилотларнинг бошқа 
турлари учун хос бўлиб ҳисобланган бошқа манбаларни (хайриялар, 
грантлар ва ҳ.к.) ҳам чеклаб қўймаган.
Бунда бирлашма иштирокчилари ўз бирлашмаларига нисбатан 
ҳеч қандай мулкий ҳуқуққа эга эмаслар, шу сабабли иштирокчининг 
улушини бошқа шахсларга ўтказиб беришга, худди шу каби 
бирлашмадан чиқиш чоғида улушнинг бўлинишини талаб этишга 
йўл қўйилмайди.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish