Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   407
78-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари юридик шахс 
сифатида фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг қатнашчиларидир.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари яратган ёки сотиб 
олган мол-мулк уларнинг мулкидир.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқий 
мавқеи қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
1. шарҳланаётган модданинг 1-қисми фуқароларнинг ўзини 
ўзи бошқариш органларини юридик шахс сифатида тан олиш ва 


245
4-боб. Юридик шаxслар
мазкур мақом воситасида фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда 
иштирок этиш имконияти учун кенг шарт-шароитларни юзага 
келтиради. қонунчиликка мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи 
бошқариш органларига маҳаллий аҳамиятга эга масалаларни 
мустақил ҳал этиш мақсадида ташкил қилинган қўрғон, қишлоқ ва 
овул фуқаролар йиғинлари, шунингдек, шаҳар, қўрғон, қишлоқ ва 
овуллар маҳаллалари киради (Ўзбекистон Республикасининг 1999 
йил 14 апрелдаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари 
тўғрисида»ги қонун 7-моддаси
30
).
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўз фаолияти 
жараёнида фуқароларга уларнинг жамият ва давлат ишларида 
иштирок этиш ҳуқуқларини амалга оширишга кўмаклашади, ўз 
ҳудудларида ижтимоий ва бошқа вазифаларни, хусусан хўжалик 
масалаларини (ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва ҳ.к.) ҳал 
қилади, оммавий ва маданий тадбирларни ўтказади, фуқароларни 
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига қонунлар, Ўзбекистон 
Республикаси Президенти Фармонлари, қарорлар ва бошқа меъёрий 
ҳужжатларга риоя қилишда кўмаклашиш учун бирлаштиради, ёшлар 
ўртасида тарбиявий ишларни олиб боради ва ҳ.к.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари давлат ҳоки-
мияти органлари тизимига кирмайди, ўз фаолиятини муайян 
ҳудудда амалга оширади, юридик шахс ҳуқуқларидан фойдаланади, 
белгиланган намунадаги муҳрга эга бўлади ва жойлардаги давлат 
ҳокимияти органларида рўйхатдан ўтишлари лозим.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг 
асосий тамойиллари демократизм, ошкоралик, адолат, инсонпар-
варлик ва маҳаллий аҳамиятга эга масалаларни ҳал қилишда муста-
қиллик ҳисобланади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг юридик шахс 
сифатида фуқаролик-ҳуқуқий тавсифи ва қонуний мустаҳкамланиши 
ҳозирги пайтда бирмунча «турли йўналишли», шу туфайли айрим 
зиддиятли хулосаларни чиқариш мумкин. масалан, бир томондан, 
назарий жиҳатдан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини 
квази – юридик шахслар сифатида таърифлаш мумкин, чунки қонун 
чиқарувчи уларни юридик шахс сифатида ташкил қилишнинг 
30
Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг Ахборотномаси. 1999. 
№ 5. – 110 б.


246
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
алоҳида тартибини белгиламайди. шунингдек, ҳеч қаерда матлубот 
кооперативлари, жамоат бирлашмалари ва ш.к. билан бўлган ҳолатда 
каби улар фақат давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг юридик шахсга 
айланиши тўғрисидаги норма мустаҳкамланмаган. Ўзбекистон 
Республикасининг 1999 йил 14 апрелдаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи 
бошқариш органлари тўғрисида»ги қонунида фуқароларнинг ўзини 
ўзи бошқариш органлари юридик шахс ҳуқуқларидан фойдаланиши 
ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларида рўйхатдан ўтиши 
лозимлиги тўғрисидаги нормани мустаҳкамлайди холос. Бироқ 
айни пайтда қонун чиқарувчи фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш 
органларига, уларнинг иерархик ташкилий тузилмасини тасдиқлаган 
ҳолда, юридик шахс сифатида қарайди. хусусан, мазкур қонуннинг 
9-моддасига мувофиқ фуқаролар йиғинлари фуқароларнинг ўзини 
ўзи бошқаришининг олий органи ҳисобланади ва улар тасдиқлаган 
низомлар асосида фаолият юритади. Ушбу низомларда қуйидагилар 
кўзда тутилиши лозим:
– фуқаролар йиғинининг номи ва ваколатлари;
– фуқаролар йиғинини чақириш тартиби;
– фуқаролар йиғини кенгашини ташкил қилиш тартиби;
– фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолни) ва унинг маслаҳат-
чиларини, шунингдек, фуқаролар йиғинининг бошқа мансабдор 
шахсларини сайлаш тартиби;
– фуқаролар йиғини комиссияларини ташкил қилиш тартиби;
– фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари 
ваколатлари;
– фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи фаолиятининг мо-
лия вий асоси;
– фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органини қайта ташкил 
этиш ва фаолиятини тугатиш тартиби ва қонунчиликка зид бўлмаган 
бошқа маълумотлар ва бошқалар.
Фуқаролар йиғини чақириладиган орган бўлиб Раис (оқсоқол) 
ёки Кенгаш томонидан заруратга кўра, бироқ ҳар чоракда 
камида бир марта чақирилади. Фуқаролар йиғинларини чақириш 
оралиғидаги жорий даврда фаолиятни ташкиллаштиришни унинг 
кенгаши ва фуқаролар йиғини Раиси (Оқсоқоли) амалга ошира-
ди. Раис (оқсоқол) ва унинг маслаҳатчилари ҳамда фуқаролар 
йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар 


247
4-боб. Юридик шаxслар
раисларидан ташкил топадиган фуқаролар йиғини Кенгаши, тар-
тибга солувчи орган сифатида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш 
органи фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича иш олиб боради. 
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг фуқаролик-
ҳуқуқий муомаласидаги бевосита иштироки эса Раис (оқсоқол) 
орқали амалга оширилади, у фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш 
органи номидан шартномалар, шу жумладан, меҳнат шартномалари 
тузиш ваколатига эга бўлади.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, фуқароларнинг ўзини 
ўзи бошқариш органининг иерархик ташкилий тузилмаси юридик 
шахсларнинг бошқа турларига деярлик ўхшайди. Юридик шахс 
сифатида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи номидан 
ташқи муомалада Раис (оқсоқол) қатнашади, фаолиятнинг молиявий 
асослари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органини қайта 
ташкил этиш ва тугатиш тартиби масалаларини фуқаролар йиғини 
ҳал қилади. Ва эҳтимол, юқоридагилар сабабли, шунингдек, фуқа-
роларнинг ўзини ўзи бошқариш органи учун алоҳида мулкий-
молиявий базанинг реал зарурати туфайли улар томонидан турли 
хил ижтимоий-хўжалик фаолиятини амалга оширишда, уларни 
мурожаат қилиш тартибида ташкил этиладиган юридик шахслар 
сифатида белгилаш мумкин.
2. шарҳланаётган модданинг 2-қисми фуқароларнинг ўзини 
ўзи бошқариш органлари томонидан яратилган ёки олинган мол-
мулк уларнинг мулки ҳисобланиши тўғрисидаги нормаларни 
белгилайди. мавжуд хўжалик ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти 
кўрсатганидек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари 
фаолия тининг мулкий-молиявий асоси ўз маблағлари, туман ва 
шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан ажратиладиган 
бюджет маблағлари, фуқаролар ва юридик шахсларнинг кўнгилли 
хайр-эҳсонлари, шунингдек, қонунчиликда кўзда тутилган бошқа 
маблағлар ҳисобидан ташкил топади. Бунда фуқароларнинг ўзини 
ўзи бошқариш органлари мулкида қурилган, сотиб олинган ёки 
уларга белгиланган тартибда берилган ижтимоий, ижтимоий-
маиший ва бошқа мақсадларга мўлжалланган объектлар, шунингдек, 
транспорт воситалари, хўжалик инвентарлари ва бошқа кўчар ҳамда 
кўчмас мулк бўлиши мумкин.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг молиявий 
маблағлари банк муассасасидаги мустақил ҳисоб рақамда сақланади, 


248
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
улар томонидан белгиланган тартибда мустақил равишда ишлати-
лади ва олиб қўйилмайди.
моддада фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари 
мақоми ва фаолиятига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг 
1999 йил 14 апрелдаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш 
органлари тўғрисида»ги қонуни нормалари, шунингдек, тармоқ 
қонунчилиги нормаларини қўллашни белгиловчи, ҳавола қилувчи 
нормалар мавжуд. қонун чиқарувчининг бундай ёндашуви шу билан 
белгиланганки, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ўз 
фаолиятида турли маъмурий, хўжалик ва ижтимоий аҳамиятга эга 
функцияларни амалга ошириш ваколатлари берилган.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish