249
5-боб. Давлат фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиси сифатида
муносабатларнинг бошқа иштирокчилари – фуқаролар ва юридик
шахслар билан тенг мақомга қўйилади.
Айни чоғда, давлат ва давлат органлари фуқаролик-ҳуқуқий
муносабатларида
иштирок этишда, агар қонундан ёки мазкур
субъектларнинг ўзига хос хусусиятларидан бошқача қоида келиб
чиқмаса, юридик шахслар учун кўзда тутилган умумий меъёрларни
татбиқ этадилар. Бунинг маъноси шуки, фуқаролик қонун
ҳужжатларида – ЎзР ФКда ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларида
беистисно давлат ва давлат идораларига бағишланган ҳуқуқий
меъёрлар мавжуд. ЎзР ФКда республика ва муниципал мулк
ҳуқуқи тўғрисидаги (ЎзР ФК 214 ва 215-м.), мулк ҳуқуқининг
бекор қилиниши тўғрисидаги (ЎзР ФК 199, 202, 203 м.) ва
шу каби
меъёрларни шу жумлага киритиш мумкин.
2. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда давлат ўзининг давлат
ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда улар махсус вакил қилган
органлар орқали қатнашади. Бунда давлат ҳокимияти ва бошқаруви
органлари хусусан Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифода
этади.
Бундан ташқари, юридик шахс саналган давлат ҳокимияти
ва бошқаруви органлари (масалан, ижро ҳокимияти органлари,
маҳаллий ҳокимият органлари), фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда
ўзининг асосий фаолиятини хўжалик таъминоти бўйича тор
мақсадларни кўзда тутган ҳолда ўз номидан ва ўз манфаатлари учун
ҳаракат қилиши мумкин. Бунда қонун
уларнинг асосий фаолияти
бюджетдан молиялаштириш асосида қонунда белгиланган соҳада
ҳукумат ваколатларини амалга оширишидан иборат эканлигидан
келиб чиқади. шу сабабли давлат ҳокимияти органларини ва
бошқарув органларини тижоратлаштиришга йўл қўйиб бўлмайди.
йўл қўйиб бўлмаслигининг яна бир сабаби шуки, бу нарса давлат
ичидаги мазкур оммавий ҳукумат органларининг обрўсизланишига
ҳамда фуқароларнинг ва юридик шахсларнинг фуқаролик-ҳуқуқий
муносабатлари соҳасидаги манфаатларининг
камситилишига олиб
келиши мумкин.
Бошқа томондан, фуқаролик қонун ҳужжатларида ва бошқа
меъёрий ҳужжатларда юридик шахслар тўғрисида давлатга, давлат
бошқаруви органларига нисбатан татбиқ этиб бўлмайдиган меъёр-
лар мавжуд. хусусан, ЎзР ФКнинг юридик шахсни ташкил этишга,
250
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
унинг таъсис ҳужжатларига, юридик шахсни қайта
ташкил этишга
доир меъёрларнинг фуқаролик ҳуқуқининг давлат бошқарув субъ-
ект ларига ҳеч қандай алоқаси йўқ. худди шу каби уларга нис-
батан ЎзР ФКнинг юридик шахснинг фуқаролик ҳуқуқ лаёқати
тўғрисидаги 41-м.ни ҳам татбиқ этиш мумкин эмас. Давлат, давлат
бошқарув органлари учун Конституцияда ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий
ҳужжатларда мустаҳкамлаб қўйилган ваколатлар ва вазифалар
билан белгиланадиган махсус ҳуқуқ лаёқати тўғрисидаги тушунча
кўпроқ мос келади. Давлат, давлат бошқарув
органларининг асосий
мақсади улар томонидан оммавий ҳукумат функциясининг амалга
оширилишидан иборат. Давлат ва давлат бошқаруви органларининг
хўжалик (тадбиркорлик) фаолияти билан шуғулланиши қоидага
кўра, истисно этилади. қонунчиликда кўзда тутилган ҳолатларда
бундай фаолият мана шу мақсадда юридик шахс мақомида махсус
ташкил этиладиган давлат муассасалари ва ташкилотлари томонидан
амалга оширилиши лозим.
қонун ҳужжатларида давлат ва давлат бошқаруви органлари
томонидан фуқаролик ҳуқуқларининг бузилиши ва фуқаронинг
ҳамда юридик шахснинг қонун томонидан қўриқланадиган
ҳуқуқларининг ҳукумат ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ
равишда бузилиши борасида алоҳида қоидалар белгилаб қўйилган
(жумладан ЎзР ФК 12, 15 м.).
3. шарҳланаётган модданинг 3-қисмида баён этилган қоида-
ларга биноан, давлат ўзининг фуқаролик-ҳуқуқий
мажбурият-
лари юзасидан фуқаролар ва юридик шахслар билан бир хил
умумий асосларда ўзига тегишли маблағлар билан жавоб беради.
Кредиторлар олдидаги қарздорлик бўйича ундиришга қаратилиши
мумкин бўлган мулкка нисбатан иккита истисно мавжуд.
Биринчидан, давлат ва давлат бошқаруви органлари томонидан
ташкил этилган юридик шахсларга хўжалик юритиш (ЎзР ФК 176
м.) ёки оператив бошқариш ҳуқуқи билан бириктириб қўйилган
мол-мулк, шунингдек, фақат давлат мулки ҳисобланган мол-мулк
(ЎзР ФК 167–168-м.) мана шундай мулк таркибига киритилади.
Иккинчидан, ундирув республика ёки муниципал мулк ҳисобида
турган ерга ва бошқа табиий ресурсларга фақат қонунда
назарда
тутилган ҳоллардагина қаратилиши мумкин.
251
5-боб. Давлат фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиси сифатида
Do'stlaringiz bilan baham: