Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Фуқаролик ҳуқуқлари объектларининг муомалада



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   407
82-модда. Фуқаролик ҳуқуқлари объектларининг муомалада 
бўлиши
Фуқаролик ҳуқуқларининг объектлари эркин суратда бошқа 
шахс ларга берилиши ёки универсал ҳуқуқий ворислик (мерос қилиб 
олиш, юридик шахсни қайта ташкил этиш) тартибида ёхуд бошқа усул 
билан, агар улар муомаладан чиқарилмаган ёки уларнинг муомалада 
бўлиши чеклаб қўйилмаган бўлса, бир шахсдан иккинчи шахсга ўтиши 
мумкин.
муомалада бўлишига йўл қўйилмайдиган фуқаролик ҳуқуқлари 
объектларининг турлари (муомаладан чиқарилган объектлар) қонунда 
тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлиши керак.
муайян муомала иштирокчиларигагина қарашли бўла оладиган 
ёки муомалада бўлишига махсус рухсатнома билан йўл қўйиладиган 
фуқаролик ҳуқуқлари объектларининг (муомалада бўлиши чекланган 
объектларнинг) турлари қонунда кўрсатилган тартибда белгиланади.


255
6-боб. Умумий қоидалар
Фуқаролик кодексининг 82-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари 
объектлари тегишли объектларнинг муомалага киришувига кўра уч 
гуруҳга ажратилган. муомалага киришуви деганда объектни олди-
сотди шартномаси асосида бегоналаштирилиши ёки универсал 
ҳуқуқий ворислик асосида бир шахсдан бошқа шахсга ўтказилиши 
мумкинлиги назарда тутилади.
Биринчи гуруҳга эркин муомаладаги ҳуқуқий объектлар, иккин-
чисига – муомаласи чекланган, учинчисига – муомаладан тўлиқ чиқа-
рилган объектлар киритилган.
Фуқаролик-ҳуқуқий объектларининг эркин муомаласи уму-
мий қоида, муомалага киришувни чеклаш, қолаверса уни тўлиқ 
муомаладан чиқариш умумий қоидага истисно бўлиб ҳисобланади.
Ҳар қандай истисно тариқасидаги меъёрлар каби, юқорида сўз 
юритилаётган чеклаш ва муомиладан чиқариш қоидаларини ҳам кенг 
маънода талқин этиш мумкин эмас.
муомалага киришувни чеклаш объектларнинг тегишли турла-
ри фақат давлатга тегишли эканлиги ёхуд фақат фуқаролар ва 
юридик шахсларга тегишли эканлиги, ёки бўлмаса фақат махсус 
рухсатномалар бўйича муомалага киритилиши (масалан, қурол-яроғ, 
табиий бойликлардан фойдаланиш ҳуқуқи) орқали ифодаланди.
шарҳланаётган моддада муомалага киришувнинг ҳар қандай 
чекланиши қонунда назарда тутилган тартибда амалга оширилиши 
зарурлиги кўзда тутилган. Бунинг маъноси шуки, ҳеч бўлмаганда, 
муомалага киришуви чекланаётган объектларнинг турлари қай тарзда 
аниқланиши қонун даражасида белгилаб қўйилиши шарт. Бошқа 
барча масалаларни, шу жумладан чекловга тушаётган объектларнинг 
доираси масаласини, қонун томонидан ваколат берилган ҳар қандай 
орган ҳал этиши мумкин.
ФКда муомаладан чиқаришга қатъийроқ ёндашилган: муомаладан 
чиқарилган объектлар турлари қонуннинг ўзида белгилаб қўйилиши 
шарт.
муомалада чекланиши мумкин бўлган барча фуқаролик 
ҳуқуқлари объектлари орасидан қонун чиқарувчи ер ва бошқа табиий 
захира бойликларини алоҳида ажратиб кўрсатади (Ўзбекистон 
Конституцияси, 55-м. Ер Кодекси, 16-м. ва ҳ.к.). мазкур объектлар 
фақат Ер кодексида ва бошқа табиий захиралар тўғрисидаги 
қонунларда назарда тутилган муомалада бўлиш бўйича белгиланган 
тартибда бегоналаштирилиши ва бошқа усулда бир шахсдан 


256
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
бошқасига ўтказилиши мумкин. хусусан, ер участкаси эгасига уни 
сотиш, ҳадя қилиш, гаровга ёки ижарага қўйиш ва бошқа тарзда 
тасарруф этишни фақат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 
амалга ошириш ҳуқуқи берилган. Бу билан, табиий захираларга 
бағишланган ҳужжатларга киритилган меъёрларнинг ФКга нисбатан 
махсус хусусиятга эга эканлиги яна бир карра таъкидланмоқда.
Кодексда фуқаролик ҳуқуқи объектларига уларнинг турли хусу-
сият ларини мезон сифатида ҳисобга олган ҳолда тасниф бе рил ган. 
Бундай тарзда таснифлашдан зарур ҳолларда у ёки бу объектларнинг 
ўзига хос томонларини ифодаловчи махсус тар тибларни жорий этиш 
мақсади кўзда тутилган.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish