Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   407
7-боб. мОДДИЙ НЕЪмАТЛАР
83-модда. мол-мулкнинг турлари
мол-мулк фуқаролик ҳуқуқлари объекти сифатида кўчмас мулкка 
ва кўчар мулкка бўлинади.
Кўчмас мулк жумласига ер участкалари, ер ости бойликлари, 
бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар ва ер билан узвий 
боғланган бошқа мол-мулк, яъни белгиланган мақсадига номутаносиб 
зарар етказмаган ҳолда жойини ўзгартириш мумкин бўлмайдиган 
объектлар киради.
Қонунда бошқа мол-мулк ҳам кўчмас мол-мулк қаторига кири-
тилиши мумкин.
Кўчмас мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни қўлга киритиш ва улар 
бекор бўлишининг хусусиятлари қонунлар билан белгилаб қўйилади.
Кўчмас мулк жумласига кирмайдиган мол-мулк кўчар мулк 
ҳисобланади. Кўчар мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш 
талаб этилмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
1. Ашёларнинг кўчмас ва кўчар мулкка бўлиниши бозор 
иқтисодиёти даври фуқаролик қонун ҳужжатлари учун энг муҳим 
хусусият ҳисобланади. Бундай бўлинишнинг ҳуқуқий аҳамияти 
қуйидаги асосий йўналишлар бўйича кўчмас ва кўчар ашёлар учун 
турлича ҳуқуқий тартиб ўрнатилиши билан боғлиқ: а) кўчмас 
ашёларга оид битимларни рўйхатдан ўтказиш заруратига боғлиқ 
ҳолда (ФК, 111, 185 м.) кўчмас мулкларни бегоналаштириш ва 
сотиб олиш беистисно тарзда учинчи шахслар танишуви учун 
очиқ ошкоралик шароитида амалга оширилади. Кўчар мулкларга 


257
7-боб. моддий неъматлар
оид битимларни давлат рўйхатидан ўтказилиши эса фақат қонунда 
махсус кўрсатилган ҳолатларда бажарилади; б) эгасиз кўчар ва 
кўчмас ашёларга эгалик ҳуқуқини қўлга киритишнинг турли тартиби 
кўзда тутилган (ФК, 191 м.); в) ипотека фақат кўчмас ашёларга 
нисбатан қўлланилиши мумкин (ФК, 265 м.); г) кўчмас ашёларни 
меросга олиш ва бунинг ҳуқуқий тартиби улар мавжуд жойда амал 
қилиб турган ҳуқуқий меъёрлар бўйича, кўчар мулклар бўйича 
(меросга олишда) – меросхўрнинг охирги доимий яшаш жойида амал 
қилиб турган ҳуқуқий меъёрлар бўйича белгиланади.
2. шарҳланаётган моддада кўчмас ва кўчар ашёларга тегишли 
қоидалар берилган, аммо ашёвий ҳуқуқ четлаб ўтилган.
ФКда кўчмас ва кўчар ашёларни уларга оид ҳуқуқлардан алоҳида 
айри ҳолда келиши маълум маънода сунъий хусусиятга эга. Кўчмас 
ва кўчар ашёларга оид ҳуқуқий тартибларда мавжуд бўлган юқорида 
кўрсатиб ўтилган тафовут ашёларнинг ўзига нисбатан эмас, аввало 
ашёвий ҳуқуққа нисбатан қўлланилади. Гап ашёларнинг ўзини эмас, 
уларга бўлган ҳуқуқни рўйхатга олиш тўғрисида бораётган бўлсада, 
ФКнинг 84-моддаси «Кўчмас мол-мулкни давлат рўйхатидан 
ўтказиш» деб номланиши бежиз эмас, кўчмас ва кўчар ашёларга 
бағишланган шарҳланаётган моддада эса бир неча бор «мол-мулк» 
атамасидан фойдаланилган.
шарҳланаётган моддада кўчмас ашёларнинг икки тури ажратиб 
кўрсатилади: ўз табиатига кўра кўчмас ашёлар ва қонун асосан 
кўчмас мол-мулклар қаторига киритилган ашёлар. Ўз навбатида 
ўз табиатига кўра кўчмас ашёлар икки тоифага бўлинади: а) ер 
участкалари, ер ости бойликлари, яъни ер участкалари билан яхлит 
ягоналикка эга бўлган объектлар; б) ер билан узвий боғланган, яъни 
белгиланган мақсадига номутаносиб зарар етказмаган ҳолда жойини 
ўзгартириш мумкин бўлмайдиган объектлар, масалан, ўрмонлар, кўп 
йиллик дов-дарахтлар, бинолар, иншоотлар киради.
Кўчмас мулк жумласига кирмайдиган ашёлар кўчар ашё деб 
эътироф этилади. ФКда ҳам, бошқа бирон қонун ҳужжатида ҳам 
уларнинг таърифи берилмаган. Кўчар мулк, қоидага кўра, мустақил 
равишда ҳаракатланиш лаёқатига эга (ҳайвонлар) ёки инсон ёрдамида 
ўзи учун белгиланган мақсадга зарар етказилмаган ҳолда жойидан 
жилдирилиши мумкин. Кўчар ашёларнинг жойи ва фойдаланилиши, 
қоидага кўра, қандайдир ер участкаси билан боғланмайди. Бироқ, 
агар кўчар ашёлар кўчмас турдаги мол-мулк мажмуининг таркибий 


258
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
қисмини ташкил этадиган бўлса, улар ана шу таркибга кирган 
муддат ичида ўз-ўзидан кўчар мулк хусусиятидан маҳрум бўлади.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish