Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Кўчмас мол-мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   407
84-модда. Кўчмас мол-мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш
Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, бу 
ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсларга ўтиши, чекланиши 
ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
Кўчмас мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузиладиган 
битимларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ҳуқуқ эгасининг 
илтимосига кўра амалга оширилган рўйхатдан ўтказишни рўйхатдан 
ўтказилган ҳуқуқ ёки битим тўғрисида ҳужжат бериш ёхуд рўйхатдан 
ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатга устхат ёзиш йўли билан 
тасдиқлаши шарт.
Кўчмас мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузиладиган 
битимларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган амалга оширилган 
рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқлар ҳақидаги 
ахборотни ҳар қандай шахсга бериши шарт.
Ахборот, рўйхатдан ўтказиш қаерда амалга оширилганидан қатъий 
назар, кўчмас мол-мулк рўйхатдан ўтказувчи ҳар қандай орган томони-
дан берилади.
Кўчмас мол-мулкка бўлган ҳуқуқни ёки у ҳақда тузилган битимни 
давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ёхуд рўйхатдан ўтказиш 
муддатларининг бузилиши устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва рўйхатдан ўтказишни рад 
этиш асослари қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.
1. Кўчмас ашёларга нисбатан ашёвий ҳуқуқни, шунингдек
улар бўйича тузиладиган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш 
давлат муассасалари томонидан бажарилиши лозим. Рўйхатдан 
ўтказиш рўйхатдан ўтказилаётган ҳуқуқ эгалари учун ҳам, худди 
шу каби учинчи шахслар учун ҳам ҳуқуқни белгиловчи хусусият 
касб этади. Рўйхатдан ўтказиш очиқ (ошкора), учинчи шахслар 
учун очиқ бўлиши шарт. Кўчмас ашёларга нисбатан ашёвий ҳуқуқ-
ни, шунингдек, улар бўйича ўтказиладиган битимларни давлат 
рўйхатидан ўтказиш тартиби шарҳланаётган моддада ва ЎзРнинг 
1998 йил 28 августдаги № 666-I-сонли «Давлат ер кадастри 
тўғрисида»ги қонунида ҳамда «Бинолар ва иншоотларнинг давлат 
кадастрини юритиш тартиби тўғрисида»ги Низомда (ЎзР Вм нинг 
1997 йил 5 июндаги 278-сонли қарорига 1-илова) белгилаб қўйилган, 
унда «Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри ҳудудий принцип 


259
7-боб. моддий неъматлар
бўйича ташкил этилади ва бу объектларнинг ҳуқуқий, хўжалик ва 
архитектура-қурилиш мақоми тўғрисидаги маълумотлар тизимини 
мужассамлаштиради» дейилган.
2. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри бинолар ва иншоот-
лардан самарали фойдаланишни ва уларни муҳофаза қилишни, 
мулк эгаларининг ва бу объектлардан бошқа фойдаланувчиларнинг 
ҳуқуқларини, шунингдек, бинолар ва иншоотларга мулк ҳуқуқи ва 
бошқа ашёвий ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилишини (кейинги 
ўринларда бинолар ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказиш деб 
аталади) таъминлаш учун юритилади.
Бинолар ва иншоотларга мулк эгаси бўлган ёки ашёвий ҳуқуқ-
ларга эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар уларни тегишли 
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларга эга 
бўлиш лари шарт.
Бино ва иншоотни давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурияти 
мулк эгасига ёхуд бино ёки иншоотга ашёвий ҳуқуқларга эга бўлган 
шахсга юкланади. Улар бино ёки иншоотни давлат рўйхатидан 
ўтказиш бўйича барча ёки айрим мажбуриятларини учинчи шахс-
ларга юклашлари мумкин. Бу ҳуқуқларни ва мажбуриятларни рўёбга 
чиқариш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Бинолар ва иншоотлар мерос қилиб олинган тақдирда бинолар ва 
иншоотларга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар меросхўрга, 
ворисга ёки давлатга қонунчиликда белгиланган тартибда ўтгандан 
кейин давлат рўйхатидан ўтказилади.
Кўчмас мулкка мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар давлат 
рўйхатидан ўтказилиши зарур.
Кўчмас мулкка ашёвий ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш билан бир 
қаторда, унга нисбатан ҳуқуқларнинг чекланиши (юкланиши), шу 
жумладан, сервитут, ипотека, ишончли бошқарув, ижара ҳам давлат 
рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши юқорида кўрса-
тил ган қонунга кўра Ўзбекистон Рес публикасининг бутун ҳудудида 
кўчмас мол-мулкнинг ҳар бир объектига ҳуқуқлар тўғрисида 
ёзувлар тизимига асосан кўчмас мол-мулкка нисбатан ҳуқуқлар 
ва улар билан боғлиқ битимларнинг Ягона давлат реестрига ёзув 
киритилиши орқали бажарилади. Давлат рўйхатидан ўтказилган сана 
деб Ҳуқуқларнинг Ягона давлат реестрига ҳуқуқлар тўғрисидаги 
тегишли ёзув киритилган кун ҳисобланади. Ҳуқуқларни давлат 


260
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
рўйхатидан ўтказиш кўчмас мулк жойлашган жойдаги рўйхатдан 
ўтказиш ҳудуди доирасида бажарилади. Ҳуқуқларни давлат рўйха-
тига олиш рад этилганлиги ёки тегишли орган рўйхатга олишдан 
бўйин товлаши устидан белгиланган тартибда судга шикоят 
қилиниши мумкин.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish