270
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
мутаносиблик ўрнатилмайди. Сўмнинг бошқа
давлатларнинг пул
бирликларига нисбатан расмий курси ЎзР марказий банки томони-
дан белгиланади ва ўзи ўрнатган мунтазамликда эълон қилиб
борилади.
Ягона ва ёлғиз эмиссия маркази бўлиб ЎзР марказий банки
иш юритади. Нақд пуллар банк билетлари (банкнотлар) ва металл
тангалар тарзида муомалага чиқарилади. Пулларнинг униси ҳам,
буниси ҳам Ўзбекистон банкининг муқаррар мажбурияти ўлароқ,
унинг барча активлари билан таъминланади.
Банкнотлар ҳам, металл тангалар ҳам ЎзР бутун ҳудудида
ўзининг ёзилган қиймати бўйича барча тўловлар бўйича қабул
қилиниши,
шунингдек, ҳисоб рақамига, омонатларга, аккредитив-
ларга киритиш учун қабул қилиниши шарт ҳисобланади.
Сўм қўлланилиши мажбурий қонуний тўлов воситаси саналади.
шу сабабли, сўмни тўловларни тўлаш учун қабул қилишни рад
этиш, тегишли шахс учун салбий оқибатларни келтириб чиқаради.
Жумладан, таклиф этилаётган купюрлардан қатъий назар, сўмларни
олишдан бош тортиш, кредиторнинг шартнома бўйича ўзига тегишли
нарсани қабул қилишни кечиктириб юбориш, қарздорга
кечиктириб
юбориш туфайли етказилган зарарни ундириб олиш, шунингдек,
ФКнинг 338-моддасида санаб ўтилган бошқа оқибатларни келтириб
чиқаради.
Пул мажбурияти бўйича валютадан
фойдаланиш шартлари
ФКнинг 245-моддасида ёритилган.
2. ЎзР ҳудудида тўловлар нақд пул шаклида ҳам, нақдсиз ҳисоб
китоблар шаклида ҳам амалга оширилади. Бунда ЎзР ҳукумати
юридик шахслар ўртасида нақд пулда ҳисоб-китоб қилишнинг
чекланган миқдорини ўрнатади ва у мунтазам ўзгариб туради.
Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар шакллари марказий банкнинг
ЎзР қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиққан қоидалари билан
белгиланади. худди шу қоидаларда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар учун
ишлатиладиган тўлов ҳужжатларининг намуналари ҳам берилади
(жумладан, тўлов топшириқномалари,
векселлар ва чеклар назарда
тутилган).
Резидентлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар ЎзР валютасида амалга
оширилади. Норезидентлар томонидан Ўзбекистон Республикасида
валютани сотиб олиш ва ундан фойдаланиш қоидалари марказий
банк томонидан тасдиқланади. шунингдек, марказий банк ЎзРдан
271
7-боб. моддий неъматлар
республика валютасида ифодаланган валюта ва қимматли қоғозларни
олиб чиқиб кетиш ва жўнатиш ҳамда ЎзРга республика валютасида
ифодаланган валюта ва қимматли қоғозларни
олиб кириш ва
жўнатиш тартибини ўрнатади.
Резидентлар хорижий валютани марказий банк томонидан
ўрнатилган тартибда сотиб олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ваколатли банклар ўртасида хорижий валюта олди-соттисига оид
битимлар ҳам марказий банк томонидан белгиланган тартиб асосида
валюта биржаси орқали амалга оширилади. хорижий валютани
ваколатли банклардан четда сотиб олиш ва сотиш тақиқланади.
Норезидентлар ваколатли банкда, яъни валюта амалиётларини
ўтказиш учун ЎзР марказий банкининг лицензиясини олган банкда
ҳисоб рақамларига эга бўлишлари мумкин.
Норезидентлар валюта
қимматликларини, агар бу қимматликлар ЎзРга кўчириб ўтказилган,
олиб кирилган ёки жўнатилган бўлса, ёхуд қонуний асосда ЎзРда
сотиб олинган бўлса, шунингдек, қонунда назарда тутилган бошқа
ҳолатларда, ЎзРдан тўсқинликсиз (божхона қоидаларига риоя
этган ҳолда) кўчириб ўтказишлари, олиб чиқиб кетишлари ва
жўнатишлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: