Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   407
8-боб. НОмОДДИЙ НЕЪмАТЛАР
97-модда. Интеллектуал фаолият натижалари
Ушбу Кодекс ва бошқа қонунларда белгиланган ҳолларда ва 
тартибда интеллектуал фаолиятнинг аниқ ифода этилган натижалари 
ҳамда юридик шахснинг бу натижаларга тенглаштирилган ўзига хос 
воситалари, ана шу ишлар ёки хизматларни адо этаётган жисмоний 
ёки юридик шахснинг маҳсулотлари (фирма номи, товар белгиси, 
хизмат кўрсатиш белгиси ва ҳ.к.)га нисбатан фуқаронинг ёки юридик 
шахснинг мутлақ ҳуқуқи эътироф этилади.
мутлақ ҳуқуқ объекти бўлган интеллектуал фаолият натижалари 
ва ўзига хос воситаларидан учинчи шахслар ҳуқуқ эгасининг рухсати 
билангина фойдаланишлари мумкин. (ЎзР 16.01.2007 й. ЎзРҚ–79-сон 
Қонуни таҳриридаги қисм).
1. Интеллектуал мулкнинг фуқаролик ҳуқуқлари объектлари 
жум ласига киритилиши муҳим аҳамиятга эга. Интеллектуал мулк 
қонунчиликда янги атама. Интеллектуал мулкни баҳолаш ва ундан 
иқтисодий муомалада самарали фойдаланишни ҳали ўрганишимиз 
даркор.
Номоддий объектлар жумласига киритилувчи ҳуқуқлар, ўзида 
интеллектуал ижодий фаолият натижасини ёки товар ишлаб 
чиқарувчининг ёхуд товарнинг индивидуаллаштириш воситасини 
ифода этиб, анъанавий равишда фуқаролик ҳуқуқлари таркибига 
киради, чунки улар тегишли мулкий қийматга эга.
Интеллектуал мулк институти, шунингдек, фойда олиш 
мақсадида ижодий меҳнатнинг турли асарларидан фойдаланиш 
тадбиркорлар манфаатлари учун ҳам хизмат қилади. Аммо бу 
нарса интеллектуал мулкнинг бу муносабатларни шакллантирувчи 
ижтимоий аҳамиятини ҳеч қанча пасайтирмайди. Зеро, товар 
сифатида намоён бўлувчи асарни фойдаланиш учун монополия у 
туфайли ўрнатилади ва монопол ҳуқуқнинг муаллифдан тадбиркорга 
ўтказиш тартиби ва шартлари мустаҳкамланади.
шарҳланаётган модданинг меъёри тизимлаштирувчи аҳамиятга 
эга, бунинг маъноси шуки, у интеллектуал мулкни ташкил этувчи 
мутлақ ҳуқуқларнинг барча турлари бўйича универсал хусусият-
ларини мужассам этган.
Интеллектуал мулк ҳуқуқий муносабатлари фуқаролик қонун-
чилигининг бир қисмидир. Айни вақтда ФК бу соҳага оид барча 


277
8-боб. Номоддий неъматлар
қонун меъёрларини тўлиқ қамраб олиши мумкин эмас ва бу унинг 
вазифасиига кирмайди. қонун асосида тартибга солишнинг асосий 
оғирлиги махсус қонунларга ва кўплаб қонун ости меъёрий-ҳуқуқий 
ҳужжатларга юклатилади.
2. Интеллектуал мулк фақат мутлақ ҳуқуқлар ўрнатилиши ва 
ҳимояланиши мумкин бўлган натижаларни ўз таркибига олади. 
Бошқача айтганда, гап саноат мулки объекти бўлиб ҳисобланган 
ва алоҳида тартибда рўйхатдан ўтказиладиган патент лаёқатига 
эга аниқ белгилаб қўйилган институтлар тўғрисида ёки рўйхатдан 
ўтказилмайдиган, аммо ноқонуний нусха кўчириш ёки ўзлаштириб 
олишдан қўриқланадиган (муаллифлик асарлари, ишлаб чиқариш 
сирлари ва б.) объектлар тўғрисида бормоқда.
Илмий-техникавий маҳсулотларнинг ва ҳужжатларнинг хилма-
хил турлари, ахборот манбаларида мавжуд турли-туман билимлар ва 
маълумотлар, талаб қилинмаган ғоялар, назариялар, концепциялар, 
услублар, усуллар ва бошқа ижодий натижалар, улардан иқтисодий 
муомалада фаол фойдаланилаётган бўлса-да, ўз ҳолича мутлақ 
ҳуқуқлар билан ҳимояланиши мумкин эмас.
шарҳланаётган модда интеллектуал мулк объектларининг 
рўй хатини эмас, балки уларнинг икки тоифасини: интеллектуал 
фао лият натижаларига бўлган ҳуқуқни ҳамда шу натижаларга 
тенглаштирилган юридик шахсни, маҳсулотни, бажарилаётган 
иш ёки хизматларни индивидуаллаштириш воситаларига бўлган 
ҳуқуқни назарда тутади.
3. Стокгольмда 1967 йилнинг 14 июлида қабул қилинган Бутун-
жаҳон Интеллектуал мулк ташкилотини (БИмТ) таъсис этиш 
тўғрисидаги конвенция (Ўзбекистон 1993 йилнинг 28 июнидан 
мазкур ҳукуматлараро ташкилот аъзоси ҳисобланади) интеллектуал 
мулк объектлари жумласига қуйидагиларни киритади:
1) адабий, бадиий асарлар ва илмий асарлар (муаллифлик ҳуқуқи 
билан қўриқланади);
2) артистларнинг ижро фаолияти, фонограммалар ва радио 
эшиттиришлар (турдош муаллифлик ҳуқуқлари билан қўриқланади);
3) ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар 
белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, фирма номлари, тижорат 
номлари ва аломатлари (патент ҳуқуқи ва саноат мулки ҳуқуқи билан 
қўриқланади).


278
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
шарҳланаётган моддада интеллектуал мулкнинг типик объект-
лари бўлган инсон тафаккуриниг маҳсули интеллектуал фаолиятнинг 
натижалари ва уларга тенглаштирилган индивидуал лаштириш 
воситалари (буларда ижод унсури мавжуд бўлса-да, равшан сезилиб 
турмайди) сифатида ажратиб кўрсатилади. Бироқ, товар ишлаб 
чиқарувчини ва товарнинг ўзини алоҳида ажратиб кўрсатувчи 
воситларда ифодаланган ахборот бозори учун, истеъмолчи учун 
ниҳоятда муҳим ва мутлақ ҳуқуқлар ёрдамида қўриқланишга мухтож 
ҳисобланади. Биринчи гуруҳга муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар 
предметлари ҳамда патент ҳуқуқи предметлари киритилади; 
иккинчисига саноат мулки объектлари киритилади.
Интеллектуал мулк масалалари ФКнинг IV «Интеллектуал мулк» 
бўлимида батафсил кўриб чиқилади.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish