279
8-боб. Номоддий неъматлар
рўйхатга ҳуқуқ эгасининг нуқтаи назаридан ўзи амалга ошираётган
фаолият бўйича манфаатдорлик мавжуд бўлган маълумотлар
кири тилиши мумкин. махфийликни сақлаш зарурати қонуний
асосда келиб чиқиши ҳам мумкин. хусусан, ФКнинг 133- моддаси,
4-қисмига биноан тижорат вакили ўзига берилган топшириқни
бажариб бўлганидан кейин ҳам савдо битимлари тўғрисида
ўзига маълум бўлган маълумотлар сир сақланишини таъминлаш
шарт; 786-моддаси банклар зиммасига банк ҳисоб варағи, банк
омонати, ҳисоб варақ бўйича операциялар ҳамда мижоз ҳақидаги
маълумотларни сир сақлаш юклатилган.
2. Тегишли ахборотга оид сирга боғлиқ масалалар хусусан ЎзР
«Телекоммуникациялар тўғрисида»ги (1999) қонунида изчил тартибга
солинган. Унда телефон сўзлашувларининг, телеграф ва бошқа электр
ҳамда почта тармоқлари орқали узатилаётган хабарлар қонун билан
қўриқланиши назарда тутилган. Телекоммуникация тармоқлари
орқали узатилаётган хабарлар тўғрисидаги ахборот, шунингдек,
бу жўнатмаларнинг ўзи фақат жўнатувчиларга ва жўнатма аталган
шахсларга ёки уларнинг қонуний вакилларига берилиши мумкин.
Телефон сўзлашувларини эшитиш, телекоммуникация хабарлари
билан танишиш, улар тўғрисида маълумот олиш, шунингдек,
сўзлашув ва ёзишмаларнинг махфийлигига оид чекловлар фақат
қонунда назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда қўлланилишлиги
алоҳида таъкидлаб ўтилган (қонуннинг 15-моддаси).
3. ФК, бошқа қонунлар ва ҳуқуқ ҳужжатларида
юридик шахс
тегишли органларга (солиқ, статистика идоралари ва б.) хабар
қилиши ёки барчанинг диққат-эътиборига ҳавола этиши шарт
бўлган маълумотлар доираси ҳам белгилаб қўйилган. масалан,
ФКнинг 65-моддасида очиқ акциядорлик жамиятлари зиммасига
ҳар йили йиллик ҳисобот, бухгалтерия баланси,
фойда ва зарарлар
ҳисоб-варағини барчанинг танишиб чиқиши учун эълон қилиш
мажбурияти юкланган. ФКнинг 55-модда, 1-қисмига мувофиқ, худди
шу тарзда юридик шахснинг тугатилиши тўғрисидаги маълумотлар
эълон қилиниши шарт, ФК 75-моддасига мувофиқ жамоат фондига
ҳар йили ўз мол-мулкидан қандай фойдалангани ҳақида ҳисобот
босиб чиқариш юклатилган ва ҳ.к. ФК қонун ёки бошқа ҳуқуқий
ҳужжатларга мувофиқ бошқа маълумотлар бундай доирага
киритилиши мумкинлигини кўзда тутади. Банкротлик тўғрисидаги
қонунда келгусида қарздорнинг мол-мулки сотилиши ҳақидаги
280
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
маълумот, қарздорнинг банкрот деб эълон қилиниши тўғрисидаги
қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилиши белгилаб
қўйилган.
4. ФКда хизмат ва тижорат сирини ҳимоялаш
Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда амалга оширилиши
белгиланган. Бунда етказилган зарарни қоплаш назарда тутилган
(ФК, 14-м.). Бундай мажбурият икки тоифа шахсларга юклатилиши
мумкин. Бу меҳнат шартномаси ёки контрактига зид равишда хизмат
ёки тижорат сирини ошкор этган ходим ёки жабрланувчи билан
фуқаролик-ҳуқуқий шартномалари
тузилиши натижасида тегишли
маълумотлар бўйича ахборотга эга бўлиб қолган ҳар қандай бошқа
шахслар (харидорлар, пудратчилар, ижарачилар, ҳўжалик ширкатлари
ва жамиятларнинг иштирокчилари ва ҳ.к.) бўлиши мумкин. Булар-
нинг ҳар иккиси учун ҳам зарарни қоплаш мажбуриятининг вужудга
келишига меҳнат шартномасида, контрактида ёки фуқаролик-
ҳуқуқий шартномада тегишли маълумотларни ошкор этмаслик
мажбуриятининг юклатилгани сабаб бўлади. ходимларга нисбатан
бундай маълумотларнинг йиғиндиси
юридик шахс томонидан
тузилган далолатномада, бошқа барча шахслар учун эса улар
томонидан тузилаётган фуқаролик-ҳуқуқий шартномасида белгилаб
қўйилиши мумкин.
Кўриб чиқилаётган ҳуқуқларни ҳимоялашнинг бошқа усулла-
ридан фойдаланилиши ҳам мумкин.
Жумладан, нафақат меҳнат
шартномасини, балки фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг бекор
қилиниши, зарур далиллар мавжуд бўлган ҳолларда, шунингдек,
ҳимоялашнинг ФКнинг 11-моддасида кўрсатилган усуллар қўллани-
лишини кўрсатиб ўтиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: